Январ 03, 2017 15:29 Asia/Tashkent

Хуросон, Жумҳурии Исломи ва Рисолат газеталари

Хуросон газетаси шундай ёзади, Туркияда террористик ҳужумларнинг давом этиши Туркия хавфсизлик  кучлари вазъиятни назорат этиш ва бундай сайъ-ҳаракатларнинг олдини олишга қодир эмаслигининг нишонаси ҳисобланади ва шундай башорат этиш мумкинким бу ўлка келаси кунлар, ҳафталар ва ойлар давомида ҳам бундай ачинарли ҳодисаларнинг шоҳидига айланади. Энди Туркия давлати икки фронт, яъни хорижий ва кенг бир ички фронтда турли кескинликлар билан юзмаюз бўлган. Туркия Сурияда ҳарбий дахолат этиш ва суриялик курдлар, айниқса Албоб шаҳрида тўқнашиш билан курд автаном давлатини ташкил этишнинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда ва Ироқда эса ўзининг ҳарбийларини  Баъшиқа базасида ҳузур топишини давом эттириш билан Бағдод давлати билан кескинликларга юзмаюз бўлган. Мамлакат ичкарисида ҳам вазъият кўнгилдагидек эмас. Иқтисодий бўҳронга қўшимча ПКК гуруҳи билан тўқнашиш ва курд партиясининг намояндаларини қулга олиш, давлат тунтаруви, давлат идораларидан унлаб минг ходим ва ҳарбийларни ишдан бушатиш ҳамда Туркияда ривож-равнақ топган хавфсизлик ва иқтисодий кескинликларнинг барчаси Эрдуғон давлатини оғир кескинлик ва мушкулотларга юзмаюз этган. Таҳлилчиларнинг аксариятлари бу кескинликларга асосланиб ушбу мамлакатда хавфсизлик вазъиятининг яхшиланиши учун ёруғ бир келажакни башорат этишмаяпти.

                                    ******

Жумҳурии Исломи газетаси ҳам бу ҳақда шундай ёзади, бу ҳужум яна бир маротаба Туркиянинг хавфсизлик тармоқларига жиддий зарба етказди ва Туркия доирасида хавфсизлик кучларининг кенг ҳузур топишлари, фаолият олиб боришлари ва назорат қилишлари қай даражада таъсирсиз ва ишга ярамайдиганидан далолат беради. Айниқса охирги кунлар давомида Туркия полициясининг айрим кучлари Қорбобо кийимида хиёбонларда ҳузур топишган. Террористик омилнинг Қорбобо кийимидан сўистеъмол этиши гўё у ҳам полиция омилларидан эди деган шак-шубҳаларни вужудга келтиради. Бундай вазъиятда Эрдуғон ва унинг ёрдамчилари душманга эҳтиёж сезмайдилар, балки ИШИД терорчи гуруҳи каби дўстлари у ва давлатига етарли даражада бош оғриқ бўлиб қолишди. Туркиянинг европалик қисмида содир этилган бу террористик ҳодиса нотинчлик ва қурқинч тўлқинини вужудга келтирди.

                                    ******

Рисолат газетаси шундай ёзади, Мисрнинг хавфсизлик ва иқтисодий вазъияти сабабли ушбу ўлка президенти Ас-Сисий минтақада манфаатга асосланган ва бир неча томонлама сиёсатни ўз ишчи дастурида қарор берди. Бу мамлакат бир томондан минтақада Арабистон сиёсалари билан мухолифат қилиш ва муқовимат кучларига нисбий тамоюл зоҳир этиш билан Риёз  Қоҳирага кўпроқ имтиёз бериши лозим деган паёмни етказди. Бошқа томондан хавфсизлик кенгашининг сионистларга қарши резолюцияси ҳақида орқага чекиниш билан Миср кўпроқ имтиёзлар олиши билан Америкаинг ёнида қолиши мумкин деган паёмни Дональд Трампга етказди.

Ас-Сисийнинг бундай сайъ-ҳаракатларини унинг манфаатга асосланган сиёсатлари доирасида олиб борилган сайъ-ҳаракатлар деб талқин этиш мумкин.  Афсўсланарли томони шундаки, араб мамлакатларининг айрим сиёсатчилари терроризмни ҳимоят этиш учун ҳаракат қилишди ва айримлари эса энг яхши ҳолатда бож олиш ва бирбирига қарамақарши сиёсаларни ўз ишчи дастурларига қарор беришди.  Бу вазъият қандайдир ғарбий Осиёда қудратнинг бушлиги ва заифлигини ижод этади ҳамда  Америка ва Англия ўтмишдан ҳам кенгроқ минтақада ҳузур топишларига имкон яратади. Ҳолбуки агар Араб сиёсатчиларининг ушбу гуруҳи исломий уйғониш қолибида ўз халқлари билан бирга бўлганларида ғарбий Осиё минтақаси ҳар қайси вақтга қараганда бегоналар қаршисида устувор тура оларди ва халқаро арсаларда эса нисбатан мустақил тарзда ўз режа ва мақсадларини амалга оширишлари мумкин эди.       

                                           

Ёрлиқ