Биз билан Эронга келинг
"Хушяйлоқ" қўриқланган минтақаси
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.
Сўҳбатларимизни тинглаб боринг.
Азизлар, ўтган сўҳбатимизда Шоҳруднинг ҳайратланарли иқлими борасида сизга маълумот беришни бошлаган эдик. Турли об-ҳаво ва тўрт фаслнинг доимий мавжудлиги Эрон шимоли ва жанубига кўплаб жуғрофик таъсирларини қолдирган ҳамда ушбу юртнинг экосистемаси, ҳайвонот ва ўсимликлар оламининг турли бўлишига сабаб бўлган. Ушбу иқлим шароити илғор экосистема ва муҳим бўлган ўсимликлар захирасини вужудга келтирган. Эроннинг табиий захиралари ўртасида Семнон вилоятининг экосистемаси ва табиий ҳаёти ва бу орада Шоҳруд тумани билан биргаликда 5.5 миллион гектар масоҳатга эга бўлиб, Эронда қўриқланган табиий минтақаларнинг 20 фоизини ташкил этади.
Шоҳруд туманида табиат қўйнида яширинган иккита табиий захираларни кузатиш мумкин. Уларнинг бири туман жануби-шарқида қўриқланган Хортурон минтақаси табиий ҳаётининг музейи бўлиб, Эрон экосистемасининг захираси сифатида инсон дастурлари котибиятининг тасдиғидан ўтган.
Бошқа муҳим захиралардан ҳисобланган ва БМТнинг инсон ва биосфера ҳудудига киритилган макон Шоҳруд тумани шимоли-шарқида жойлашган Хушяйлоқ табиий ҳаётининг қўриқхонасидир.
Бошқа муҳим захиралардан ҳисобланган ва БМТнинг инсон ва биосфера ҳудудига киритилган макон Шоҳруд тумани шимоли-шарқида жойлашган хуш об-ҳаволи яйловларнинг табиий ҳаётидир.
Экология мутахассисларининг ақидаларига кўра, Шоҳруд кичик бир қитъанинг намунасидир. Зеро унинг турли минтақалари иқлимининг ҳарорат даражаси айрим ҳолларда, умумий олганда, юз целсий даражасига етади. Баландлиги 4 минг метр бўлган Шоҳсавор чўққисининг иқлими қиш фаслида -50 даражани ташкил этса,
Асбкушон қайноқ биёбонида об-ҳавонинг ҳарорати + 50 даражага етади. Об-ҳавонинг бу каби кескин фарқ этиши минтақада турли жонварлар ва ўсимликларнинг мавжудлигига сабаб бўлганки, дунёда кам учрайдиган ҳолдир.
Хортурон ё Турон қўриқланган минтақасидаги биосфера ҳудудининг масоҳати қарийб 1.5 миллион гектарни ташкил этади ва Эроннинг энг йирик экосистамисини ташкил этади. Ушбу биосфера Африканинг Танзания ўлкасидаги Серенгети миллий паркидан кейин дунёдаги энг йирик миллий парк ҳисобланади.
Тўрон қўриқланган минтақаси майдони ва табиатида мавжуд кўплаб жонварлар ва ўсимликларнинг мислсизлиги ҳар бир кўрувчининг диққатини Эроннинг ушбу ҳудудига тортади. Буларнинг барчаси илм, тадқиқот, сайёҳлик , генетик хазинаси жиҳатидан арзирли мажмуани ташкил этади. Тўрон қўриқланган минтақасининг тарихи ҳижрий-шамсий 1351 –йилларга бориб тақалади. Ушбу минтақа 1355 йилда қўриқланган минтақага айлантириб, унга Тўрон ҳайвонот оламининг қўриқхонаси номи берилади. Ҳижрий-шамсий 1381 йилда керакли тадқиқотлар ўтказилганидан кейин Атроф- муҳитни қўриқлаш олий кенгашининг қарори билан Хортўрон минтақасининг 118 минг гектари миллий парк эълон қилинади.
Мазкур табиий ҳудуд муҳим экологик хусусиятларга эга бўлгани боис намунали миллий парк эълон қилинган ва ундаги ҳайвонот олами ва табиий манбалар давлат ҳимояси остида олинган.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.
Хортўрон минтақасида ягона бўлган хосликлар, ўсимлик оламининг фарқ этиши,паст ва баланд бўлган жуғрофик жойлашишлар таъсирлари сабабли ўсимликлар, жонварлар ва ҳашаротлардан тўла ва хилма-хил экосистемани вужудга келтирган. Ҳозирги вақтда мазкур минтақани Эроннинг генетик гиёҳлар захираларидан бири сифатида номлаш мумкинки, ушбу қийматли меросни ҳимоя этитилишида бўладиган харажатлар мамлакатнинг табиий бойликларини сақланишига сабаб бўлади. Хортўрон турли ва бой табиий бойликларга эга бўлиб, фақат шу минтақага хос бўлган йўлбарс тури - Осиёнинг юзпаланги Эрон ҳайвонот оламининг тимсолига айланган.
Осиё юзпаланги Эрон экологик пирамидасининг чўққисида қарор топган ва ушбу ҳайвоннинг тури дунё бўйича фақат Эронда мавжуддир. Юзпаланг ҳам Эроннинг фақат Тўрон минтақасида учрайди. Бугунги кунларда Эрон атроф-муҳитни ҳимоялаш ташкилоти билан ҳамкорликда айрим халқаро лойиҳалар амалга татбиқ этилмоқда ва ушбу ноёб ҳайвон турининг наслини кўпайтириш учун Семнон ва Язд вилоятларида айрим ишларнинг ижроси йўлга қўйилган. Юзпалангдан ташқари мазкур минтақада мушуклар оиласига кирувчи йўлбарс, каракал, ёввоий мушук каби ҳайвонларни ҳам учратиш мумкинки, уларнинг насллари, афсўски, бугунги кунларда камайиб бормоқда.
Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.