Биз билан Эронга келинг
Хушяйлоқ минтақаси
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.
Сўҳбатларимизни тинглаб боринг.
Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Хортўрон минтақасида ягона бўлган хосликлар, ўсимлик оламининг фарқ этиши,паст ва баланд бўлган жуғрофик жойлашишлар таъсирлари сабабли ўсимликлар, жонварлар ва ҳашаротлардан тўла ва хилма-хил экосистемани вужудга келтирган. Ҳозирги вақтда мазкур минтақани Эроннинг генетик гиёҳлар захираларидан бири сифатида номлаш мумкинки, ушбу қийматли меросни ҳимоя этитилишида бўладиган харажатлар мамлакатнинг табиий бойликларини сақланишига сабаб бўлади. Хортўрон турли ва бой табиий бойликларга эга бўлиб, фақат шу минтақага хос бўлган йўлбарс тури - Осиёнинг юзпаланги Эрон ҳайвонот оламининг тимсолига айланган.
Осиё юзпаланги Эрон экологик пирамидасининг чўққисида қарор топган ва ушбу ҳайвоннинг тури дунё бўйича фақат Эронда мавжуддир. Юзпаланг ҳам Эроннинг фақат Тўрон минтақасида учрайди. Бугунги кунларда Эрон атроф-муҳитни ҳимоялаш ташкилоти билан ҳамкорликда айрим халқаро лойиҳалар амалга татбиқ этилмоқда ва ушбу ноёб ҳайвон турининг наслини кўпайтириш учун Семнон ва Язд вилоятларида айрим ишларнинг ижроси йўлга қўйилган. Юзпалангдан ташқари мазкур минтақада мушуклар оиласига кирувчи йўлбарс, каракал, ёввоий мушук каби ҳайвонларни ҳам учратиш мумкинки, уларнинг насллари, афсўски, бугунги кунларда камайиб бормоқда.
Сут эмизувчилар оиласига мансуб бўри, чиябўри, тулки, шағол, юзпаланг, каракал, йўлбарс, ёввоий мушук, кийик, тоғ қўчқори, Осиё зебрасини ҳам мазкур минтақада кузатиш мумкин. Каклик, бедана, дашт бургути, чумчуқ, ёкарим, кафтар, қарға каби қушлар ушбу қўриқланган маконда яшашади. Зоғбур номланган қуш кам учрайдиган қушлардан бўлиб, уни фақат ушбу минтақада кўриш мумкин. Ушбу қуш қарға туридан бўлиб, унинг ҳаётини яқиндан ўрганиш ва илмий тадқиқотлар учун олимлар Америка ва Европа мамлакатларидан Тўрон минтақасига келишади.
Айтиш лозимки, қўриқланган мазкур минтақада энг нодир ва ноёб бўлган турли гиёҳлар ҳам ўсади. Бориж, дармана, гун ва газларнинг турли навлари шулар жумласидандир.
Геология жиҳатидан ҳам Тўрон минтақаси турли иқлим ва хос геологик хусусиятларга эгадир. Семнон вилоятининг энг узун бўлган Колшур дарёси ушбу минтақадан оқиб ўтади. Тоғли, тоғ этакли, даштли ва биёбонли экосистеманинг мавжудлиги мислсиз бўлган бир минтақани яратган. Яъни мазкур минтақада тоғлар ҳам, саҳролар ҳам ва ботлоқлар ҳам мавжуд.
“Хушяйлоқ” қўриқланган минтақаси ҳам Эроннинг энг машҳур табиий минтақаларидан бири бўлиб, жаҳон миқёсида ҳам шуҳрат топган. Унчалик узоқ бўлмаган давр давомида мазкур минтақа ёввоий ҳайвон ва қушлардан тўла бўлган ва Эроннинг ов қилиш учун энг қулай минтақаси ҳисобланган.
“Хушяйлоқ” минтақасида бир вақтнинг ўзида тўрт фаслнинг иқлимини кузатиш мумкин. Шу сабабдан у ерда хилма-хил ўсимликлар, ҳирконли ўрмонлар ва урис дарахтларини кўриш мумкин.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.
Масоҳати 135 минг гектар бўлган “Хушяйлоқ” қўриқланган минтақасида об-ҳавонинг хилма-хиллиги сабабли турли наботот ва ҳайвонот оламининг ўзаро яқинлигини яққол кузатиш мумкин. Мазкур минтақада Каспий ўрмонларига хос бўлган заранг ва дубнинг бир нави бўлган баландмозу дарахтлари биёбон иқлимига мос бўлган тоғ кичик дарахтлари ўсади. Ҳайвонлардан эса қизил бўғи, шуко, кийик ва зебрани ушбу минтақада кузатиш мумкин.
“Хушяйлоқ” қўриқланган минтақаси майдонининг ярми Гулистон вилоятининг ўрмонли минтақаларида ва бошқа қисми Семнон вилоятининг кенг даштлари ҳамда паст ва баланд бўлган ерларида жойлашган.
Ҳайвонот оламининг ушбу қўриқхонаси даштли ва ярим даштли совуқ ноҳияда жойлашган. Ёмғиргарчиликнинг мезони минтақа миқёсида шарқий ва жануби-шарқий ноҳияларда 200 миллиметрни ҳамда тоғли ва ўрмонли ноҳияларда 500 миллиметрни ташкил этади.
“Хушяйлоқ” қўриқланган минтақасида 41та табиий булоқ ҳам мавжуд. Бунга илова тоғ дараларидан оқувчи еттита сув жараёнлари ҳайвонот оламини сув билан таъминлайди. Мутахассислар мазкур минтақада ҳайвонларнинг 30- 34 хили яшашини аниқлашган. Ҳозиргача ушбу минтақада қушларнинг ҳам 90 тури борлиги аниқланган. “ Хушяйлоқ” қўриқланган минтақанинг табиий манзаралари ҳам жуда жозибалидир.
Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.