Эрон матбуотига бир назар
Хуросон, Рисолат ва Жумҳурии Исломи газеталари
Хуросон газетаси шундай ёзади, Америка узоқ муддат давомида шундай натижага келдиким, минтақада бўҳрон манбаларини вужудга келтириш учун энг яхши йўл бу терроризм ва такфирий гуруҳларнинг мавжудлигидир. Бинобарин амалан ИШИД террористик гуруҳининг барҳам топишидан кейин такфирий салафий террористларидан холи бўлган дунё ва минтақани тасаввур этиш мумкин эмас. Чунки айтиб ўтганимиздек, бу гуруҳларнинг мавжудлиги мамлакатлар ва гуруҳларга қарши босим ўтказиш учун бир восита сифатида ишлатилади. Сурияда Жабҳатун-Нусрани Ғарб айрим мамлакатларнинг яширин тарзда қуллаб-қувватлашишлари ҳамда Ал-Қоида гуруҳини мустаҳкамлаш орқали ИШИД террористик гуруҳини заифлантириш учун Ғарб ва Американинг сайъ-ҳаракат қилишларининг барчаси Ал-Қоида гуруҳи эҳтимолий қайта зуҳур топишининг нишонаси ҳисобланади. Исломий ва араб сарзаминларида ИШИД террористик гуруҳининг бир неча йиллик ҳукмрон бўлишининг тажрибаси, уларнинг фуқаролар билан муносибат қилишлари, минтақа ва Европада турли амалиётларни ўтказишлари ҳамда уларнинг уруш тактикалари бу вақтнинг ичида Ал-Қоида гуруҳини қайта тарбиялаш учун муносиб фурсат эди. Агарчи Бен Ладен ўлимидан кейин ушбу ташкилот раҳбарлигининг айрим шарт-шароитлари юзасидан шахсиятлар ва гуруҳлар ўртасида ихтилофлар ҳалигача мавжуд бўлсада, аммо шундай назарга ташланадиким, ҳозирги кунда Ал-Қоида гуруҳи учун аҳамиятга молик бўлган нарса бу ИШИД террористик гуруҳига оғир зарба етказаёт билан бир ҳолда халқаро арсаларга қайта кириш учун режа тузишдир.
******
Рисолат газетаси шундай келтиради, Россиянинг дахолат этиши хусусида америкалик расмийларнинг иддао қилишлари ҳақида шундай нуқта ҳам борки, ундан шундай осонлик билан айланиб ўтиш мумкин эмас. Агар Америка Қўшма Штатлари хавфсизлик идораларининг ушбу ўлканинг президентлик сайловларида Россиянинг дахолат этишига тегишли иддаоларини қабул қилсак, бу мусала эса Вашингтоннинг жосуслик идораларининг Масквадан мағлубиятга юзмаюз бўлганини ошкора тарзда исботлайди.
Бу газета таҳлилий бу мақоланинг давомида агар америкалик расмийлар ўз иддаоларини таъкидласалар, улар хоҳлайдиларми ёки хоҳламайдиларми русларнинг жосуслик майдонида уйнаб ва ушбу кўраш майдонида мағлуб бўлиш ҳақиқатини ҳам қабул қилишлари лозим. Шак-шубҳасиз бу Америка Қўшма Штатлари хавфсизлик идоралари учун мувафаққиятсизлик ва бир шармандалик ҳисобланадиким, унинг оқибати ва таъсири йиллар давомида Вашингтоннинг хавфсизлик ва сиёсий муносибатларида боқий қолади. Ҳар ҳолда шундай назарга ташланадиким, Россия ва Америка расмийлари ўртасида адоватли жосуслик ва хавфсизлик бундай муносибат узоқ вақт давом этади.
******
Жумҳурии Исломи газетаси Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига таяниб, шундай ёзади Малайзияда ўтган тўрт йил давомида хавотирга келтирадиган даражада террористларнинг кўпайиши шундан далолат берадиким, ушбу мамлакат жиддий ҳодисалар билан юзмаюз бўлган ва бунга қарши кўраш олиб бориш ҳамда экстремистик гуруҳларнинг сони камайиши учун жиддий ва мунтазам режаларга эҳтиёж сезади. Бу мамлакатда турли шакллар билан террористик фаолиятларни ўртадан йўқ қилиб ташлаш учун амалиётларни амалга оширгани ва хавфсизлик чора-тадбирларни кенгайтиришига қарамасдан милодий 2015 йилда ҳам 85 нафар шахс бундай фаолиятлар билан алоқадор бўлганлиги боис қулга олинди ва бундай фаолиятлар ўтган йилларга қараганда 44 фоизга кўпайган. Бу мамлакатнинг полицияси шу вақтгача 14-та террористик ҳужумларни бартараф этган бўлсада ва милодий 2013 йилдан бошлаб ҳозиргача 62 нафар шахс айбдор деб эълон қилинган бўлсада, аммо ҳалигача террористик фаолиятларнинг ривож-равнақ топиш вақтида янги режаларга эҳтиёж сезади.
Бу кўрсатгич ва маълумотлар шундан далолат берадиким, Малайзия Осиёнинг жанубий-шарқий минтақалари ва мамлакатнинг хавфсизлигига жиддий хатар солаётган ёвуз террористик ҳодисасига қарши кўраш олиб бориш учун ўтган йилларга қараганда янада кенг сайъ-ҳаракатларни амалга оширишга эҳтиёж сезади. Ҳамда бу мамлакатда террористик тафаккурлар шаклланишининг ижтимоий ва сиёсий жиҳатларига эътибор қаратиши лозим.