феврал 02, 2017 12:42 Asia/Tashkent

Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Интизорлик ифори” туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Менинг мавлойим! Агарчи дунё гўзалликлари мени ўзига жалб этган бўлса ҳам, аммо юрагим сен билан биргадир. Агарчи сен мен билан бирга бўлсанг ва ўзининг нуринг билан ҳузур топсанг  ҳам, аммо ҳар бир замон ва маконда сени излайман. Тўлин ой каби  чиройли  юзингни куришимга насиб айла.

Эй нажоткор! Ҳар бир мазлум инсон  исмингни тилга олади ва ҳар қаердаки ҳақ ва адолат ҳужум остида қарор олган бўлса,  мазлумлар муқовимат қилишга сайъ-ҳаракат қилади ва сенинг келишинг учун умид қилишади.

Эй энг мусаффо фикрнинг тажаллийси!

Эй инсон ҳуқуқларнинг муҳофизатчиси! Дунё аҳли сени кутишмоқда.

Айрим инсонлар шундай тасаввур қилишадиким Имом Маҳди (а.ф)-га эътиқод қилиш ва ул Зотнинг зуҳур топиши шиа мазҳабига боғлиқдир. Ҳолбуки исломий китоблар ва манбаларда, жумладан ҳанафий, шофеиъий, молики ва ҳанбалий китобларида асосланиб айтиш мумкинким ислом Пайғамбари (с ) тилидан Маҳди (а.ф) ва унинг зуҳур топиши ҳақида кўп ривоятлар келтирилган.  Аҳли суннат ҳадис, тафсир, тарих, фазилатлар, ва  шоирларининг адабиёт, ирфон ва дивон китобларида Маҳди (а.ф) ҳақида маълумот берилган. Ливанлик ёзувчи Али Куроний ўзининг "Асри зуҳур" китобида мусулмонларнинг андешаларида  охирзамон мавъуднинг мавқеи ҳақида шундай айтади: "Барча мусулмонлар умумий тарзда исломий ва Араб мамлакатлар бўйлаб Ҳазрат Маҳдий ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шариф ҳақида Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг ҳадисларига эътиқод қилишади. Уларнинг барчалари ягона фикрга келишганким, ислом пайғамбари фарзандларидан бир нафари зуҳур топади ва дунёда ислоҳот киритади. Бу эса ваъда берилган охирзамон нажоткордир. Албатта айрим мамлакатларнинг халқлари бу мавзўга нисбатан кам эътиқодга эгалар ва айримлари эса бунга жиддий эътиқод қилишади. " Куроний кейин шундай қўшимча қилади: "Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам дунё мавъудининг номини Маҳдий ажжаллоҳу таоло фаражаҳу шариф деб билганларида кўп шахслар  ўзларини бу ном билан таништиришди ва маҳдавийликка иддао қилишди. 

“Ал- имомул Маҳди” китобининг муаллифи устод Али Муҳаммад Али Дахил аҳли суннат бузургворларининг 205 нафар исмларини келтирилган. Шу тартиб билан улардан 30 нафарлари Ҳазрат Маҳди(а.ф) ҳақида китоблар ёзган. Улардан 31 нафари ўз китобларининг бир  қисмини Имом Маҳди (а.ф) –нинг ривоятларига бағишлашган ва 144 нафарлари эса  ваъдаланган мавъуднинг зуҳур топиши ҳақида ривоятлар келтирилган. Аҳли суннатнинг энг муътабар китобларида бу эътиқод , яъни “Сиҳоҳи ситта” китобида ҳам зикр этилган. Аҳли суннат машҳур муҳаддислари  Умар Бин Хатоб Абдуллоҳ Бин Масъуд, Абдуллоҳ бин Аббос, Жобир Бин Абдуллоҳ Ансорий, Анас Бин Молик, Абусаид Хидрий ва Умму Салма Ҳазрат Маҳди (а) ҳақида ривоятлар келтиришган.

Бунга асосланиб айтиш мумкинким аҳли суннат мусулмонлари  уша ислом тарихи бошидан бошлаб Маҳдий мавъуд қиёми билан ошно бўлишган эдилар.  

Бинобарин, юқорида айтиб ўтилганидек, башарият ислоҳотчисига эътиқод қилиш олдинги илоҳий динларда мавжуд бўлгани каби келиши ваъда қилинган Маҳдий тўғрисида аҳли суннатнинг кўплаб китобларида, жумладан, саҳиҳ ва муснад китобларида ҳам бир талай ҳадислар келтирилган. Аҳли суннат ва шиалардан иборат ҳадисчи ва тадқиқотчи олимлар ул ҳазрат ҳақларида кўплаб китоблар ёзиб битганлар.

Уларнинг ривоятларда ваъдаланган нажоткор Бани Ҳошим ва Фотима саломуллоҳи алайҳо фарзандларидандир.У яширин ҳолда дунёга келади ва кӯзлардан ғоиб бӯлади. У Зот икки қисқа ва узоқ муддатга ғийбат қилиб,  сӯнг Аллоҳ таоло амри билан қиём қиладилар ва дунёда катта ӯзгаришлар ва ислоҳотларни вужудга келтирадилар.
Мисрлик муттафаккир Аҳмад Амин суннат аҳли ӯртасида Маҳдий (а.ф)  -га эътиқод қилишни юз берадиган аниқ иш деб ҳисоблайди ва шундай айтади:  "Суннат аҳли Маҳдий (а)  ва Маҳдий (а.ф) масаласига,  албатта имон келтирган. "

Пайғамбар (с) шундай марҳамат қиладилар:  "Ҳақ таоло номи билан қасамёд этаманки, албатта Қоим ғийбатида интизор бӯлганлар,  энг қадр -қийматли инсонлар ҳисобланади. Пайғамбар (с) саҳобаларидан бӯлмиш Жобир ӯз жойидан туриб деди:  "Эй Худо Расули, сизнинг фарзандингиз Қоим ҳам ғийбат қиладими?  
Пайғамбар (с)  марҳамат қилдилар: "Ҳа,  Парвардигор номига қасамки муминлар покланишади ва  синовдан ӯтишади ва кофирлар эса ҳалок бӯлишади. Эй Жобир бу иш иллоҳий бир амрдир ва Аллоҳ таолонинг ӯз бандасидан яширган сир -асрордир.

Унга нисбатан шак - шубҳа қилма,  чунки Худонинг амрига шак -шубҳа келтириш куфр ҳисобланади.
Бугун Ислом мазҳаблари якдиллик билан Имом Маҳдий (а.ф)  -нинг зуҳурини,  яъни кӯздан ғойиб бӯлганлик ҳолатидан чиқиб ҳамага намоён бӯлишини қабул этадилар.
Аллоҳ таоло бизни Маҳдий (а.ф)  ёронлари қаторида қарор беришига умид қиламиз!

 

Ёрлиқ