Шероз, ислом дунёси ёшларининг пойтахти
Шероз шаҳри ахлоқ тафакури, илм ва маданият шаҳри унвонида қабул қилинган ва Шероз шаҳрининг паёми бу барча мусалмонлар, айниқса исломий мамлакатларнинг ёшларига андеша ва яратувчанлик ҳаракатидан гувоҳ беради.
Шероз шаҳри ахлоқ тафакури, илм ва маданият шаҳри унвонида қабул қилинган ва Шероз шаҳрининг паёми бу барча мусалмонлар, айниқса исломий мамлакатларнинг ёшларига андеша ва яратувчанлик ҳаракатидан гувоҳ беради.Ички арсаларда мамакатларнинг ривож-равнақ топишлари ва сиёсий саҳналарда уларнинг қудратга эга бўлишлари ҳамда халқаро алоқалар ва сиёсий муносабатларда куч-қудрат билан ҳузур топишлари ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий ривож-равнақ топишининг гаровидир.Фаровон иш кучига эга бўлган жамиятнинг ёшлари иш ва ижтимоий фаолиятлар учун соғлом шароитни яратишга эҳтиёж сезади. Иш , ишлаб чиқариш ва соғлом фаолиятларнинг шароитлари муҳайё этилса, ёшлар ҳам маҳсулот ишлаб чиқариш ва иш учун катта қизиқиш зоҳир этишади. Жамиятшуносларнинг нуқтаи назарларига кўра, ижроия ва бошқарув идоралари томонидан мамлакат ҳаракатининг бир кучи унвонида ёшларга эътибор қаратиш турли арсаларда ривожланиш ва устуворликни ижод этиши, ёшлар ҳавзасида ва жамиятда ижтимоий соғлом фаолиятларни вужудга келтириш ва конструктив ривожланиш заминасини яратиши мумкин. Шунинг учун ёш авлод мамлакатларнинг ривож-равнақ топиши ва устувор қолиши учун таъсирчан ва муҳим рол уйнашади. Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган ислом олами мамлакатлари вазирлари учинчи форумининг сўнги йиғилишида Шероз шаҳри ислом олами ёшларининг янги пойтахти деб эълон қилинди. Индонезия мамлакатининг Бондунг шаҳри ва Малайзия мамлакатининг Протожой шаҳри ушбу унвонни касб этиш учун Шероз билан рақобат қилишди. Бу унвон милодий 2015 ва 2016 йилларда Туркиянинг Истанбул шаҳри ихтиёрида эди.
Муносиб об-ҳавога эга бўлиш, халқаро дастурларни яхши ўтказиш учун таълим олган кучлар, муносиб олий ўқув юртлар, таълим ва тарбия системаси ва илмий марказлардан фойдаланиш имкониятларига эга бўлиш, мазҳабий ва диний асарлар, ўрганиш ва илмий заминаларида нашр этиш асарларига эга бўлмоқ, маданий турли дастурларни ижро этиш учун керакли инфратизилмаларга эга бўлиш, мазҳабий ва маданий собиқага эга бўлиш, мазҳабий, маданий, ҳунар, адабий, илмий ҳавзаларда машҳур чеҳраларга эга бўлиш, ҳамда Эрон маданиятининг мероси ва тарихий бинолари, муқаддас маконлар заминасида машҳур бўлиши ислом олами ёшларининг пойтахти унвонида Шероз шаҳри сайланишининг меъёрлари эди. Ислом олами ёшлари уюшмасининг раиси Элшод Искандаров шундай фикр баён этади: “Шероз ахлоқнинг тақаккури, андеша ва илм ҳамда маданият шаҳри унвонида машҳурдир. Шерознинг пойтахт бўлиши барча мусалмонлар, айниқса исломий мамлакатларнинг ёшларига етказадиган паёми бу андеша қилиш ва яратувчанлик паёмидир. ”
Ислом олами ёшлари пойтахтининг иккинчи маросими ширинбаён Саъдий ва лисонул-ғайб Ҳофизнинг шаҳри ҳамда санъат, ҳунар, маданият ва адабиёт шаҳри бўлмиш Шероз шаҳрида ўтказилди. Бу маросим Ҳофиз Шерозийнинг оромгоҳи қаршисида қарор олган жойда байрақ ўрнатиш билан бошланди. Бу маросимда дунёнинг 57 мамлакатларининг намояндалари, вилоят ва маҳаллий масъулларнинг кенг ҳузур топишлари билан ўтказилди. Истанбул шаҳар ҳокимлиги ислом олами пойтахтининг калитини Шерозга тақдим этди. Шероз милодий 2017 йилда бошқа мамлакатларга исломий ва форс маданиятини етказиш учун ушбу ношонни ўзига олди. Исломий ҳамкорликлар ташкилоти уюшмасининг бош котиби Элшод Искандаров ислом олами ёшлари пойтахтининг очилиш маросимида шундай фикр билдирди: “Ишончим комилки, милодий 2017 йилнинг охирида кўп ёшлар жўнатилган этилган паёмлар билан ошно бўлишади. Чунки ислом олами барча ёшларининг қалблари бирдир. Бу йилда ёшларнинг яратувчанликларини мустаҳкамлаш бизнинг шиоримиздир. Чунки биру ундан етти миллиард мусалмон жамиятининг 30 фоизини ёшлар ташкил этишади.” У ўз сўзларининг давомида шундай қўшимча қилди: “Мусалмонлар ягона уммат ҳисобланишади ва сўнгги мақсад бу ислом умматининг ваҳдати ҳисобланади. ”
Саъдий Шерозий ўзининг “Бани одам” шеърида ана шу масалани таъкидлайди. Ҳозирги кунда исломий мамлакатларнинг ўртасида мавжуд бўлган тафриқалар ислом тарихидан таълим олишимиз учун лозим бўлган кескинликлар ҳисобланади. Агар бирбиримиз билан қарши уруш олиб борсак, бу барча исломий мамлакатларнинг мағлуб бўлишлари маъносидадир ва буни ўрганишимиз лозим.? Чунки Европа ва Ғарб уша вақти ривож-равнақ топдиким, урушларни бартараф этишди. Биз учун ёшлар ўртасида адолат ва мўътадилликни жорий этиш доим назарга олинган ва исломий мамлакатлар дунё илмининг маркази ва хайру эҳсон марказида қарор олишлари мумкин.
Ёшлар жамиятнинг ижтимоий бойлигидир. Ва ислом оламининг ёшлари, устувор ривож-равнақ топиш, жамиятда хавфсизлик ва тинчликни барқарор этиш ва илмий ривожланиш йўлида билимни касб этишлари лозим. Форс вилоят ҳокими Муҳаммад Али Афшоний бу маросимда ислом олами ёшларининг пойтахти унвонида Шероз шаҳрининг сайланиши фахрланиш моясидир деб билди ва шундай деди: “Шероз эзгў хулқ-атвор, турли идеялар ва эътиқодларни қабул қиладиган шаҳардир. Минглаб йил олдин бу шаҳарнинг халқи тинч ҳаёт кечиришга эътиқод қилишарди ва Жамшид ва Посоргот қасри асил ушбу маданиятнинг шукўҳли намунаси ҳисобланади.” У ўз нутқининг давомида жаҳоний маданият, муҳожират, ҳаёт усуллари, иш билан таъминланиш, янги замонавий технологиялар, вертуал муҳит, ижтимоий нотинчликни сезиш, келажак, милий ва диний эътиқодларга нисбатан мавҳумликка эга бўлиш ислом олами ёшлари юзмаюз бўладиган ташвишлар ҳисобланади,-деб таъкидлади.
Шероз шаҳрини ислом олами ёшларининг пойтахти этиб эълон қилиниши Шероз шаҳрининг исломий, адабий ва маданий бойликларини таништириш ва ислом олами ёшларининг маданий ўзлигини мустаҳкамлаш учун муносиб бир фурсатдир.