феврал 16, 2017 16:52 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли аллоҳ номи билан! Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Интизорлик ифори” туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Ҳа, узоқ уфуқлар томонидан биз кутаётган ва дидорига муштоқ бўлган шахс келишининг интизоридамиз. У Зотнинг каромати ва бузургворлиги Худо Расули Муҳаммад (с)-нинг буюк маънавиятини эсга келтиради ва салобати эса Мусо алайҳисаломнинг хотирасини онгларда қайта тириклайди. У Зот асирликларнинг аччиқ хотиралари ва тилга айтилмаган мазлумликлар билан ошнодир. У овора бўлган етим –есир болаларнинг ранж-азобларидан бохавардир. У Зот келиши билан осмон мусаффо ва юлдузлар янада ёруқроқ порлайди. Бас, қўлларимизни кутариб дуо қиламиз.  “Эй худойим, бу ёруқ юлдуз ва бу дунё нажоткорининг келиши ва зуҳур топишини тезлаштиргин”.

Франциянинг машҳур таърихчиси Густов Лубон шундай айтади: “Башарият оламининг энг буюк хизматкорлари  инсонларни умидвор қилган шахслар ҳисобланишади. Башариятнинг эҳтиёж сезадиган келажак ва  тақдим этадиган самовий динларнинг гўзал тасвирлари инсонларнинг умидвор бўлишлари, ҳамда завқ-шавқларини қўлдан бой бермасликларнинг сабабига айланган . Шу сабабдан жаҳондаги тартибсизликлар ва адолатсизликларга қарамасдан умидвор бўлган инсонлар мазлумларни нажот бериш ва тартибсизликларга сомон бериш учун узлуксиз сайъ-ҳаракат қилишган. Умидворлик билан яшайдиган башарият худпарастлик, афзаллик ва урушқоқликлар ўз жойини инсонпарварлик, тинчликсеварлик ва биродарликка бериш учун дунё муносибатларини ўзгартиришади. Шунинг учун умидворлик ва меҳрубонлик миллионлаб инсонларнинг вужудларида ва ҳисс-туйғуларида жой олган.

Имом Али алайҳисалом инсониятнинг қадимий ушбу орзулари амалда татбиқ этилишини Имом Маҳдий (а.ж) қўлга олиши замонига тегишли деб билади. Али (а) таъбирлари билан айтганда унинг келиш таърихидан ҳеч ким огоҳ бўлмаган келажакда унинг ҳукумати оддий ҳукуматлардан фарқ қиладиган шахс ҳукуматга келади. У фосид ҳоким ва раҳбарларни ёмон ва жиноий амаллари учун жазо беради.

Али алайҳисаломнинг “Наҳжул балоға” китоби башариятни саодатга етказиш  ва ҳидоят этиш учун қимматбаҳо бир китобдир. Имом Али алайҳисалом ушбу китобда баён этган ўз сўзлари ва хутбаларининг айримларида, охируззамоннинг айрим воқеалари қандай бўлиши ва дунёнинг келажаги ҳақида фикр баён этади. Инсонлар ушбу китобнинг баҳс-мунозараларида баҳраманд бўлишлари билан охируззамон исьёнлари, фитна-найранглар ўртасида, ҳамда ғийбат қилиш асрининг қаронғуликларида шукуҳли зуҳур топиш асрига етиш учун йўл топишади.

 Али алайҳисалом “Наҳжул балоға”-нинг хутбасида Аллоҳ таоло пайғамбарсиз, самовий китобсиз, ёки устувор ва қатъий нажоткорсиз ҳеч қачон инсонларни нажот берган эмас ва ер курраси ҳеч қачон унинг ҳужжатидан холи эмаслигини эслатиб ўтади. Ул ҳазрат “Наҳжул балоға” китобида, шахсни табоҳлик, чалғиниш ва зулмот водийсига гирифтор этадиган фитна найрангларга ишора этади. Дунё мавъудининг энг асосий сайъ-ҳаракати шундан иборатки ҳидоят этишни сўзнинг ҳақиқий маъносида Худопарастлик учун ғолиб этади.  Али алайҳисалом шундай марҳамат қилади : “Халқ ҳидоятни ўз ҳавасларига боғлиқ этиб қарор берганларида ул Зот истак-хоҳишларни ваҳий ҳидоятига боғлайди.

Ҳолбуки халқ тафсир номи билан ўзларининг турли назарияларини Қуръонга юклатсаларда у андиша ва фикрларни Қуръонга боғлайдилар. 

Табиийким инсон адолатли ва пок ички туйғуларга эга бўлса, албатта жамиятда адолатни ўрнатишга сайъ-ҳаракат қилади. 

Имом Хумайний (р.а) нуқтаи назарига кўра Имом Маҳдий (а.ж)-нинг дунёвий ҳукуматида адолатнинг кўлами кенгдир. Бу адолат ер-юзини ва ҳатто инсонларнинг нафасларини ўзига қамраб олади.

Имом Али (а) охируззамон ҳодисалари ва хабарларини баён этишда Имом Маҳдий (а.ж) пайғамбар аҳли байтидан шахс эканлигини эслатиб ўтади. Ҳазрат Али алайҳисалом таъбири билан ифодалаганда бу шахслар осмон юлдузлари ҳисобланишадиким улардан бири тушади ва   сўнг бошқа юлдуз пайдо бўлади. Али алайҳисалом шундай марҳамат қилади : “Дунё исьёнлардан кейин биз, Пайғамбар хонадонига юз қаратади. “

“Наҳжул балоға” китобида ҳам Маҳдий (а.ф) асрининг гўзал дунёси ҳақида келтирилган фикр ва мулоҳазаларини  мушоҳада этиш мумкин. Имом Али алайҳисалом нуқтаи назарига кўра зуҳур асрида Худога тоат –ибодат қилиш ва бандаликнинг дилнишин атрини дунёнинг барча жойларида ҳис этиш ва ҳақиқий биродарлик ва тенгликни мушохада этиш мумкин. Ул ҳазрат сайр қиладиган табиб каби ўзининг билим ва тажрибалари орқали  жароҳатларга малҳам бўладиган даволарни тайёрланадилар. Ўз даволари билан ғафлатда қолган ва сарсон-саргардон бўлган инсонларни даволайди. У Расули Худонинг китоби ва динини иккинчи маротаба қайта тириклантиради.