Жило, янги фикрлар инъикоси
Хожа Насириддин Тусийнинг эъзозлаш куни
Германиялик буюк тарихчи ва шарқшунос Карл Брокелман шундай айтади: “Ҳижрий-қамарий еттинчи ёзувчилари ва уламолидан энг машҳури шак-шубҳасиз Хожа Насириддин Тусий ҳисобланади. ”
Ҳар бир мамлакатнинг фахрланиши ва ҳурмат-эҳтироми ўзининг миллий шаън-шарафини сақлайдиган алоқага эга бўлиши ҳамда санъат, ҳунар, адабий ва илмий асарлари билан дунёда машҳур бўлади. Эрон сарзамини ҳозиргача ўз бағрида адабиёт ва илмда жаҳоний шўҳратга эга бўлган кўп мутафаккирларни таълим-тарбия бериб вояга етиштирган. Донишмандлар, файласуфлар ва шеър, ирфон, адабиётнинг буюк намояндалари ҳамда тарихчилар Эрон номи билан машҳур бўлишган. Эрон маданияти, сиёсати ва илм тарихининг машҳур мутафаккирларидан бири бу Хожа Насириддин Тусий ҳисобланади. Хожа Насириддин Тусийнинг таваллуд топган ва вояга етган замони Эрон тарихининг энг оғир даврларидан эди. Тарихнинг ушбу буюк шахси ўзининг фикрий камолотга етиши ва муғуллар даргоҳида қулга киритган нуфуз ва обрў-эътиборидан фойдаланиб, ўз мамлакатининг манфаати учун кўп сайъ-ҳаракат олиб борди .
Ҳижрий-қамарий 597 йил жумудиюл-аввал ойининг 15 кунининг тонгида еттинчи асрнинг математика ва ҳикмат илмининг ёруғ чеҳраси дунёга қадам қуйди. Кейинчалик шиа мусалмонларининг фахр-ифтихори ва шўҳратини дунёда таратган бола бу кунда дунёга келди. Исми Муҳаммад, Шайх Важиҳиддин Муҳаммад Бин Ҳасаннинг фарзанди ва аҳли байт алайҳимсаломларни севадиган оиладан эди. Отаси исломий илмларда ўз замонининг пешволаридан бўлмиш Қум шаҳрининг донишмандларидан эди. Кейинчалик Муҳаммаднинг тахаллуси “Абу Жаъфар” бўлди ва “Устодул-Башар” ҳамда “Хожа”, “Муҳаққиқ Тусий” ва “Насириддин” каби лақаблар билан машҳур бўлди.
Хожа Насириддин Тусийнинг болалиги ва ёшлиги Тус шаҳрида ўтди. У бу айёмда Қуръонни ўқиш, ёзиш ва қироат қилганидан кейин форс ва араб тилларининг қонунлари, баён, ҳадис ва маъони илмларини бузургвор ва донишманд ўз отасининг наздида ўрганди. Онаси Қуръон ва форс тилида ёзилган матнларни ўқишга ёрдам берарди. Бундан кейин ўз отасининг тавсияси билан ҳикмат, мантиқ ва риёзиёт илмида катта шўҳратга эга бўлган донишмандлар жумласидан бўлмиш ўз тоғаси “Нуриддин Али Бин Муҳаммад Шайъий?” олдида турли илмларни ўрганиш билан шуғулланди. Унинг илмга бўлган чанқоқлиги ўз тоғасининг наздида бартараф бўлмади ва шу сабабдан ўз отасининг ҳидояти билан риёзиёт илмида машҳур бўлган донишмандлардан бири “Камоллиддин Муҳаммад Ҳосиб” наздида таълим олишни бошлади. Бир неча ой ўтмасдан бу устод сафар қилишни мақсад қилди. Сафардан олдин ўз шогирдининг отасига шундай айтди: “Мен биладиган бор нарсамни унга ўргатдим. Энди у шундай саволлар берадиким, мен бу саволларга жавоб бера олмайман!”
Хожа Насириддин Тусий риёзиёт, тиббиёт, ҳандаса, астрономия, фалсафа, фиқҳ, ҳадис ва калом илмларида катта маҳоратга эга эди. Муғулларнинг Эронга қарши ҳужумлари ва Хожа Насириддин Тусийнинг Ҳалокухон ҳукумати идораларига ишга киришидан кейин нафақат унинг илмий мавқеи кам бўлмади, балки янада кўпроқ илмий асарларни таълиф этишга муяссар бўлди. Шунингдек у сиёсий нуфузга эга бўлиши туфайли янада кенг шўҳрат топди ва диққат-эътиборга эга бўлди. Тарихий бу даврда Хожа Насириддин Тусийнинг сиёсий нуфуз ва ҳурмат-эҳтиром топиши Эрон ва эронликлар учун фаровон фойда ва манфаат келтирди. Муғулларнинг ҳукмронлари Эроннинг қийматли маданиятини нобуд қилишга ҳаракат қилганларида, Хожа Насириддин Тусий устуворлик ва матонат билан бу ишнинг олдини олди. У кутубхона ташкил этди ҳамда турли илм ва фанлар учун ўқув юртлар ва мадрасалар қурди ва талабаларга харажатлари учун пул ажратди ва имтиёзлар белгилади. Шу тартиб билан турли жойлардан донишманд ва олимлар ушбу ўлкага келишди. Хожа Насириддин Тусий амалга оширган муҳим сайъ-ҳаракатларидан бири бу ҳижрий-қамарий 657 йилда расадхонани қуриши эди. Лекин расадхона расмий равишда очилишидан олдин у дунёни тарк этди. Аммо унинг катта фарзанди азим бу бинони бошқариш масъулиятини ўз зимммасига олди ва ўз отасининг ишини охирга етказди.
Астрономия халқаро уюшмаси бу расадхонага ярашадиган ном ҳисобланади ва унинг аҳамиятга эга бўлиши шундан иборатким, исломий ва ғарбий донишмандлар унинг азаматига тушуниб етишган ва уларнинг фикрларига кўра, Мароға расадхонаси қурилиши билан астрономия фаннида вужудга келган тараққиёт ва ривожланишнинг барчаси ҳамманинг олқишига қарор олган ушбу донишманднинг номига тегишлидир. Бу заминада покистонлик физика илмининг донишманди ва милодий 1979 йилда физика йўналишида Нобель мукофотини олишга сазовор бўлган марҳум доктор Абдуссалом шундай айтади: “Буюк донишманд Хожа Насириддин Тусий бошчилигида қурилган Мароға расадхонаси ислом дунёси бўйлаб 20 нафар ўзининг мунажжими билан сўзнинг ҳақиқий маъносида эҳтимол илк расадхона ҳисобланади ”.У бошқа бир жойда шундай фикр баён этади: “Истанбул, Хитой расадхонаси ва ҳатто 12 асрдаги Ҳиндустон расадхоналарнинг барчаси Мароға расадхонасининг жилваларидан саналади.”