феврал 23, 2017 15:34 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли аллоҳ номи билан!     Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Интизорлик ифори” туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Парвардигоро, унга иззат бағишла ва бизни унинг зуҳури ила азиз ва сарбаланд айлагин. Унга мадад бергин ва бизга мададингни у орқали етказгин. Унга комил ғалаба ва нусрат, иззат, иқтидор бағишла ва унинг қўли билан жаҳонни осонлик билан тасарруф эт ва Ўзинг унга салтанат, қудрат ва иноят бергин.

Мавлойим, бундай адолатсизлик замонида қандай қилиб сенинг зуҳуринга умид қилмай? Биз биламизки сен  ўзи билан гўзал баҳор фаслини олиб келасан.  Сенинг келишинг билан дунё бошқача ранг-тус олади. Сен қалбларга меҳр-муҳаббат ва меҳрубонлик бағишлайсан . Ер-юзида тенгсизлик қолмайди. Зулм ва адолатсизлик илдизидан йўқ бўлади.  Тажовузкорларнинг қудратлари инқироз топиб фитна-найранг таг-томиридан нобуд бўлади. Бас, менинг мавлойим қадамларингга ҳасанот!

Мусулмонларнинг китобларида Маҳдий (а.ф) ҳақида кўп ҳадислар ва ривоятлар келтирилган. Мазкур ривоятлар Имом Маҳдий (а.ф) эркин тафаккур қилишига эга бўлиши жиҳатидан ул зотнинг шахсияти ва ҳукумати , ҳамда унинг воситаси билан адолатнинг кенгайтириши жуда жозибали бўлиши  ҳақида ривоят қилинади ва бу китоблар Қуръони каримдан сўнг муҳим манбалардан бири ҳисобланади . Исломнинг мартабали  пешволари оятларнинг тафсири ва таҳлил этишларига қўшимча жаҳоний мавъудни таништиришда бирон нарса уларнинг назарларидан четга қолгани йўқ. Улар ҳар бир баҳонанинг олдини олишлари учун, ҳаттоки нажоткорнинг махсус зуҳур нишоналарини зикр этиб у зотни яқиндан таништиришади.     

Бу ҳадис ва ривоятларнинг  мажмуаси ваъдаланган Маҳдий (а.ф)-ни Ислом Пайғамбари (с) зурриётидан охирги имом бўлишини тасдиқлайди ва имомлар ва пайғамбарлар  идея ва андишаларини амалда татбиқ этувчи ва исломий адолат ҳукуматининг ташкил этувчи ва Худо Расулининг ёронларидан ҳисобланади. У зотнинг сират ва услублари Пайғамбар (с)-нинг сират ва услубларидек ва ҳукуматининг дастури эса   Қуръон улуғворлигини тиклаш ва ислом таълимотларини амалга оширишидир. У зот ўз бобоси Расулуллоҳ (с) каби Раҳматул лиллоламин ва дунё аҳли учун меҳр-муҳаббатнинг тимсолидир. Ул Зот золимлар ва исьёнчилар баробарида жиҳод қилиш ва қарши кураш олиб бориш йўлини танлайди  ва байроғи билан зуҳур топади. Пайғамбари Акрам (с) бу ҳақда шундай марҳамат этадилар: “Қоим (а) менинг фарзанларимдандир, унинг номи худди менинг исмим кабидир ва менинг наслимдандир. Унинг хулқ-атвори менинг хулқ атворимдир. Одамларни менинг динимга ҳидоят этади ва уларни Парвардигор китоби томон даъват этади. У зотга ибодат қиладиган инсон менга ибодат қилганидек ва унга итоат қилмайдиган ҳар бир инсон менга итоат қилмаган инсондир. У зотни тан оладиган ҳар бир шахс мени ҳам тан олган шахсдир. “

  • Жобир Бин Абуллоҳ Ансорий шундай айтади: Жандал Бин Жунода Пайғамбар (с) олдиларига келиб деди: “Ҳазрат Мусо алайҳисаломни тушда кўрдим. Ул ҳазрат менга бу ерга келиб Ислом Пайғамбари (с) воситаси билан исломни қабул қилишни буюрдилар. Жобир ўз сўзларини давом этиб қўшимча қилади: “Исломни қабул қилишдан сўнг Пайғамбари Акрам(с) халифаларнинг ҳар бирларини мен билан таништирдилар. Ҳасан Бин Али (Имом Ҳасан Аскарий)-нинг навбати келганида буюрдилар: “Ундан сўнг Маҳдий (с) номи билан унинг фарзанди ва Аллоҳнинг ҳужжати келади. У ғойиб бўлиб бир неча вақтдан сўнг зуҳур топади. Уз зуҳур топиши билан ер-юзида адолатни жорий этади. “

Ривоятлар зуҳур топиш замонига ҳам ишора қилади. Шундай ривоят борким, дунёда зулм ва зўравонлик ҳукмрон бўлиб одамлар ислом ва Қуръондан ўзоқлашган пайтларида Маҳдий (а.ф) зуҳур топади.

Али алайҳисалом шундай марҳамат этади: “Уша вақти у зот адолатни ер-юзида кенгайтиради ва Пайғамбар (с)-нинг адолатини сизларга намойиш этади ва ул зотдан олдин ўртадан йўқ бўлган китоб ва диний расм-русумларни қайтадан тириклантиради.

Имом Содиқ алайҳисалом Ҳазрат Маҳдий (а.ф) йўл-йўриқларидан сўрашди, у шундай жавоб берди: “Пайғамбари Акрам (с) уша жоҳилият замонида хурофотпарастлик ва тартибсизликлар баробарида қарши-кураш олиб борган пайтларидек  Имом Замон (а.ф) золимлар томонидан ислом ҳақидаги туғри нотўғри ва ёмон сўзларни таг-томиридан йўқ қилиб ташлаб ҳақиқий исломни ер-юзида барқарор этади.”

Имом Маҳдий (а)нинг бузургвор оталари Имом Ҳасан Аскарий алайҳисалом  ривоятларидан бирида нажот топиш учун Имом  Маҳдий (а)-ни ўрганишнинг муҳим масала деб билади. Имом Замон(а)ни танимайдиган ва бу дунёдан ўтган шахс, жоҳилият замонидаги ўликка ўхшайди, деб ишора этади.

Ул ҳазрат марҳамат этади: Бани Умия ва Бани Аббос икки масала учун бизларни нишонга олишди. Дастлаб халифат ва ҳукуматга тегишли эмаслигини биладилар. Биз ҳақиқатни барқарор этиш учун қиём қилишларимиздан ваҳшатга келган эдилар.

Иккинчиси шундан иборат эдиким аниқ ва ҳақиқий ҳадис ва ривоятлардан тушуниб етишган эдиларким мустабид ҳукумронларнинг нобуд бўлиши бизнинг Қоимимизнинг қўлидадир. Ва улар мустабид ва золим эканликларини яхши билишади. Улар Ол Муҳаммад Қоим (а.ф)-ининг зуҳур топишига тусиқлик яратишга кўп ҳаракат қилишади. Охируззамон Қоимнинг давлати ва ҳукумати зуҳур топгунича, улар қоимнинг яширган жойини билишларини Аллоҳ таоло хоҳламади.

Ривоятларнинг аксарияти зуҳур топишдан кейинги даврга ишора этади. Бу ривоятларга асосан дунё Маҳди (а) асрида ривожланади ва шукўҳ топади.

Ҳақсизликдан қон бўлган қалблар, умид қўёшининг пайдо бўлиши билан руҳий бир оромликка эришадилар. Дунёнинг фитна-фасод ва бузғунлик уялари маҳв этилгай, дунё робита тузумида фавқулодда ривожланиш юз беради. Уша кунларни кўришни Аллоҳ таоло ҳаммамизга насиб этсин!  

 

Ёрлиқ