март 02, 2017 14:16 Asia/Tashkent

Эроннинг машҳур режиссери Асғар Фарҳодининг «Коммивояжер» фильми Оскар мукофотининг 89-чи даврида “Энг яхши хорижий фильм йўналишида «Оскар»га муносиб кўрилди.

 Эроннинг машҳур режиссери Асғар Фарҳодининг «Коммивояжер» фильми Оскар мукофотининг 89-чи даврида “Энг яхши хорижий фильм  йўналишида «Оскар»га муносиб кўрилди. Бу буюк воқеа Эрон ва дунёда турлича аксарият ҳолларда эса ижобий  аксуламаллар билан юзмаюз бўлди.

Испаниянинг “Эл Поис”  журнали Оскар мукофотини топшириш маросимидан олдин шундай ёзган эдиким, агар  «Коммивояжер» фильми Оскар мукофотига сазовор деб топилса, Трампга жиддий зарба етказилади ва бундай ҳодиса юз берса ҳам ажабланадиган жойи ҳам йўқ. Чунки «Коммивояжер» фильми халқаро мукофотларнинг энг юксак руйхатларига кирган филм ҳисобланади.   

Асғар Фарҳоди ҳам ўтган ҳафтада, кимки ушбу мукофотни олса, унинг мукофоти келишув ва ваҳдатни мустаҳкамлаш учун кўрашаётган халққа тааллуқлидир, -деб айтди.

Аммо бу муаммонинг ҳаммаси эмас. Ҳали маросим бошлангани йўқ эдиким, Эроннинг маданий дипломатияси бўлмиш Эрон киноси кўраш майдонидан Америкада ҳоким бўлган давлатнинг ҳурматсизликча амалга оширган хатти-ҳаракатлари ва ирқий камситишлари билан қарши кўраш олиб бориши билан ғолиб бўлиб чиқди.

Асғар Фарҳодий Америка президенти Дональд Трампнинг етти мамлакат, жумладан Эрон фуқароларининг Америкага киришлари учун чеклов қуйишга тегишли чиқарган фармонига қарши эътироз қилишда Оскар-2017 маросимига байкот эълон қилди ва ҳатто агар унга мустасноли шаклда мукофот берсалар ҳам ушбу маросимда иштирок этмайди,- деб эълон қилди. Эрон киносининг ушбу режиссёри Наса номли космик ташкилотининг эронлик раҳбарларидан бири Фирўз Нодирий ва дунёда космосга учган биринчи сайёҳ аёл Ануша Ансорийни Оскар маросимига «Коммивояжер» фильмининг намояндалари унвонида таклиф этди. Ануша Ансорий Фарҳодий мукофотини олиш учун саҳнага чиққан пайтида, бу режисёрнинг намояндаси унвонида шундай паёмни ўқиб бердиким, унда муҳожирлар баробарида Америка президентининг ифротий сиёсатларидан танқид қилинган эди. Фарҳодий ушбу паёмда, унинг маросимда иштирок этмаганининг сабаби ўз мамлакатининг халқига ва Америкага киришлари учун эҳтиромсизлик билан чеклов қуйилган шахсларга нисбатан ҳурмат-эътиром қилишдир,-деб эълон қилди.          

Асғар Фарҳоди иккинчи маротаба Оскар мукофотига сазовор бўлишини ўзи учун буюк бир фахр ва ғурур деб билди. Аммо шундай қўшимча қилди: “Ифротий сиёсатчилар томонидан дунёни биз ва бизнинг душманларимиз деб тақсимлашлари урушлар ва душманликлар учун ёлғон оқлаш бўладиган қурқув сабабига айланади”.  У кино саноатининг намояндалари ўз ҳунарларидан фойдаланиб, турли динлар ва миллатлардан шакллантирилган ғояларни бартараф этиб, дунё халқларининг ўртасида ҳамдиллик ва ҳамдардлик заминаларини вужудга келтиришлари мумкин,-деб таъкидлади.

Шу тартиб билан эронлик ушбу режиссёрнинг қулга киритган ютуқлари ва умуман Эроннинг ушбу маросимда иштирок этиши нафақат кино саноати арсасида қулга киритилган муваффақият эди, балки Америка давлатининг душманона сайъ-ҳаракатларига қарши эътирозли қатъий ва баланд товушни дунё аҳлига етказди. Эронлик бу режиссиёр Оскар минбаридан фойдаланиб, ҳунар ва истеъдод воситасига эга бўлишига қўшимча, дунё жамиятининг муҳим шароити ва дунё аҳли учун ҳамдилликнинг заруратини дарк этиш қудратига эга эканлигини ҳам кўрсатди.

«Коммивояжер» фильми дунёнинг бошқа мамлакатларидан таклиф этилган 9-та филм билан рақобат қилдиким, Оскар маросимининг якуний рақобатида иштирок этиш учун 85 та хорижий филмлар ўртасидан сайланган эди. Бу руйхатда Австралия, Канада, Дания, Германия, Норвегия, Россия, Швеция ва Швецария мамлакатларининг филмлари ҳам киритилган эди. Бу фильм милодий 2016 май ойида Кан кинофестевалининг энг яхши фильми, энг яхши эркак ролини ижро этган ва Мюнхень кинофестевалининг энг яхши филмини олишга сазовор бўлди.  Шунингдек бу фильм Амстердам кинофестевалида ҳам тамошочилар нуқтаи назаридан энг яхши фильм деб топилди. Шунингдек ўтган ойда 52-чи   Чикаго кинофестевалининг доварлар ҳайатининг махсус мукофотини қулга киритди. 

Асғар Фарҳоди милодий 2012 йилда “Симиндан Нодирнинг ажралиши” фильми учун ҳам Оскар мукофотини олган эди. Бу режиссёр шунингдек “Эли ҳақида” номли илми учун Берлин кинофестевалининг “кумуш айиқ” мукофотини ҳамда “Симиннинг Нодирдан ажралиши” фильми учун мазкур кинофестевалнинг “олтин айиқ” мукофотини олишга муяссар бўлган эди. «Коммивояжер» фильмида Артур Миллер ёзган “Сотувчининг ўлими” асаридан иқтибос олинган ва достоннинг аёли ёмон ҳодисалар ва оқибатларга юзмаюз бўлишидан кейин эр ва хотиннинг муштарак ҳаётлари бўҳронга юзмаюз бўлади.

«Коммивояжер» фильми Оскар маросими ўтказилишидан бир кун олдин Лондоннинг Терофолгор майдонида бепул ва умумий намойишга қуйилди.  26 февраль якшанба куни пешин вақтидан кейин 10 минг нафар тамошачи ушбу фильмни кўриш учун Лондоннинг марказида тўпланишди. Бу фильмни тамошо қилиш учун даъват этган Лондон шаҳрининг ҳокими Асғар Фарҳодий фильмининг намойишини бир ифтихор деб билди.