Биз билан Эронга келинг
Сиистоннинг тарихий ёдгорликлари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.Сўҳбатларимизни тинглаб боринг.
Сиистон минтақасида ҳам кўплаб тарихий ёдгорликлар мавжуд эканлигини таъкидлаб ўтган эдик. “Шаҳри сўхта”, яъни “Куйган шаҳар” мазкур минтақанинг энг машҳур тарихий ёдгорликларидан ҳисобланади.
Мазкур шаҳар Ҳирманд дарёси яқини ва Ҳомун кўли этагида бир замонлар бунёд этилган. Жирофт тамаддунининг бир бўлаги бўлган ушбу йирик шаҳар тахминан 6000 минг йил олдин қурилган. “Шаҳри сўхта” дунёнинг энг қадимий ва энг ривожланган шаҳри эканлиги айтилади.
Айтиш лозимки, ушбу шаҳарда мавжуд ёдгорликлар ҳайратланарли тарзда ўзининг аввалги шаклида сақланиб қолган. Албатта, қайд этиш лозимки, икки воқеанинг зарарли таъсири оддий бўлган ва “Шаҳри сўхта” ёдгорликларининг бузилмай қолишига сабаб бўлган. Икки воқеанинг бири Ҳирманд дарёси сувининг ошиб-тошиши ва иккинчиси иссиқлик натижасида туз қатламининг доимий тарзда кенгайиб бориши эди.
Археологларнинг аниқлашича, “Шаҳри сўхта”нинг масоҳати 280 гектар бўлган ва унинг қолдиқлари асосида қилинган хулосаларга мутобиқ ушбу шаҳар бешта асосий қисмдан иборат бўлган.
Археологлар оборган илмий изланишлар натижасида маълум бўлишича, мазкур шаҳарда бунёд этилган бинолар тўртбурчакли ва бошқа меъморчилик намуналаридан иборат бўлган.
Бинолар олти ва ўнтагача бўлган хоналарга эга бўлган ҳамда кичик деворлар билан бир-биридан ажратилган. Ундаги эшиклар, деразалар, зинапоялар, печкалар ва тандирлар яхши ҳолатда сақланиб қолинган.
Қазиш ишлари давомида “Шаҳри сўхта”да безатилган сопол идишлари ҳам топилган. Идишдаги нақшлар турли ҳайвонларнинг суратлари бўлиб, улар қора, сариқ ва қаҳва ранглари билан безатилган. Сопол идишлар билан биргаликда мазкур шаҳар ерларида металл, ёғоч, тош ва лойдан ясалган ашёлар ҳам топилган. Топилган экспонатлар асосида археологларларнинг хулоса қилишларича, “Шаҳри сўхта”да мавжуд бўлган тамаддун дунёнинг илғор ва ҳайратланарли тамаддунларидан бири саналган.
Мазкур шаҳарда ўтган йиллар давомида амалга оширилган кашфиёт ва илмий изланишлар асосида айтиш мумкинки, “Шаҳри сўхта” бронза даврида марказий қароргоҳ ва минтақанинг пойтахти бўлган.
Тадқиқотлар асосида маълум бўлишича, ушбу ҳудуд биёбонли атроф муҳит ва газ дарахтларидан иборат бўлган бугунги ҳолатидан хилоф равишда милоддан бир неча минг йил олдин ям-яшил бир минтақа ҳамда унда турли хил гиёҳ ва ўсимликлар ҳамда кўп миқдорда мажнун тол, заранг ва оқ қайинлар мавжуд бўлган.
Ҳомун кичик кўли милоддан 3200 йил олдин йирик ва сувдан тўла бир кўл бўлган. Ҳирмандга ўхшаган йирик дарёларнинг сувлари ушбу кўлга бориб тўкилган. Бугунги кунда ҳам ушбу кичик кўлнинг сув манбаи фаслларга қараб, Ҳирманд ва бошқа дарёларнинг сувлари ҳисобланишади.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган ярим соатлик тонги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.
Хожа тоғи ва ундаги қадимий ёдгорликлар ҳам Сиистон минтақасининг муҳим тарихий обидаларидандир. Ушбу тоғ Ҳомун кичик кўлининг ўртасида бир оролга ўхшаб жойлашган. Тоғнинг устида оташкада ёдгорликлари ва азим қаср кўзга ташланади.Унинг турли иморатлари кенг ҳовлида жойлашган. Мазкур қасрда қадимий меъморчилик санъати намуналари ва унинг деворларида чизилган турли расмларни кўриш мумкин.
Оташкада биносининг тарихи тахминан милодий биринчи асрнинг даврига тўғри келади. Унинг атрофида сақланиб қолган харобалар ашконийлар ва сосонийлар сулолалари ҳукмронлик қилган даврга тааллуқли эканликларини айтишади.
Айтиш лозимки, Сиистон минтақаси нафақат тарихий ёдгорликлари билан, балки халқ маданиятининг озуқаси сифатида ҳам шуҳрат топган ва ушбу заминада кўплаб тадқиқотларни амалга ошириш мумкин. Халқ қўшиқлари Сиистоннинг маҳаллий шоирлари томонидан яратилган ҳамда мазкур минтақанинг шаҳар ва қишлоқларида кенг тарқалган. Бу қўшиқларда мазкур юртнинг моддий ва маънавий ҳаёти шаффоф ойнадек инъикос этилган.
Сиистон халқ қўшиқлари маҳаллий соз ва бошқа мусиқий асбоблар билан ижро этилганда, жуда жозибали ва ёқимлидир. Минтақанинг халқ қўшиқлари жуда кўпдир ва ушбу эшиттиршда улар ҳақида кенгроқ маълумот бериш учун вақтимиз етарли эмас. Фақат шуни айтиш лозимки, ушбу қўшиқларда асосан дарёлар, тепаликлар, шаҳар ва қишлоқ номлари ва бошқа мавзулар кенг тараннум этилади.
Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.