Биз билан Эронга келинг
Балучистон минтақаси
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.Сўҳбатларимизни тинглаб боринг.
Хожа тоғи ва ундаги қадимий ёдгорликлар ҳам Сиистон минтақасининг муҳим тарихий обидаларидандир. Ушбу тоғ Ҳомун кичик кўлининг ўртасида бир оролга ўхшаб жойлашган. Тоғнинг устида оташкада ёдгорликлари ва азим қаср кўзга ташланади.Унинг турли иморатлари кенг ҳовлида жойлашган. Мазкур қасрда қадимий меъморчилик санъати намуналари ва унинг деворларида чизилган турли расмларни кўриш мумкин.
Оташкада биносининг тарихи тахминан милодий биринчи асрнинг даврига тўғри келади. Унинг атрофида сақланиб қолган харобалар ашконийлар ва сосонийлар сулолалари ҳукмронлик қилган даврга тааллуқли эканликларини айтишади.
Айтиш лозимки, Сиистон минтақаси нафақат тарихий ёдгорликлари билан, балки халқ маданиятининг озуқаси сифатида ҳам шуҳрат топган ва ушбу заминада кўплаб тадқиқотларни амалга ошириш мумкин. Халқ қўшиқлари Сиистоннинг маҳаллий шоирлари томонидан яратилган ҳамда мазкур минтақанинг шаҳар ва қишлоқларида кенг тарқалган. Бу қўшиқларда мазкур юртнинг моддий ва маънавий ҳаёти шаффоф ойнадек инъикос этилган.
Сиистон халқ қўшиқлари маҳаллий соз ва бошқа мусиқий асбоблар билан ижро этилганда, жуда жозибали ва ёқимлидир. Минтақанинг халқ қўшиқлари жуда кўпдир ва ушбу эшиттиршда улар ҳақида кенгроқ маълумот бериш учун вақтимиз етарли эмас. Фақат шуни айтиш лозимки, ушбу қўшиқларда асосан дарёлар, тепаликлар, шаҳар ва қишлоқ номлари ва бошқа мавзулар кенг тараннум этилади.
Айниқса, Ҳирманд дарёси минтақа халқи учун ҳаётбахшдир. Маҳаллий аҳолининг ишлаб чиқариш фаолиятларидан бўлган қишлоқ хўжалик ва чорвадорлик соҳалари ҳам ушбу халқ қўшиқларида ўз инъикосини топган.
Қадрли тингловчилар, сўҳбатимиз давомида сизни Балучистон юрти билан таништирамиз. Мазкур минтақа қарийб 173 000 квадрат километр масоҳат билан Эрон жануби-шарқининг интиҳосида жойлашган.Балучистон юрти шимолда Сиистон ва Афғонистон, Шарқда Покистон, жанбуда Уммон денгизи ва ғарбда эса Кирмон вилояти билан қўшнидир. Эроннинг шарқий, жанубий ва марказий тоғлари Балучистон юртигача чўзилган ҳамда унинг баландликларини ташкил этишади.
Балучистоннинг баланд тоғларини Пиршурон, Мулки сиёҳкўҳ, Миржова, Тафтон ва Базмон ясси тоғлари ташкил этади. Балучистон ноҳияларининг жуғрофик мавқелари ва денгизга бўлган масофалари уларнинг турли иқлимларга эга бўлишларига сабаб бўлган. Балучистон об-ҳавосининг хилма-хиллигига қараб, унинг тўрт минтақага ажратиш мумкин: хуш об-ҳавога эга минтақа, Тафтон тоғи этагида жойлашган водийлар. Унда мўътадил ва латиф иқлим ва зулол сувли булоқлар мавжуд; Зоҳидон, Хош ва ушбу шаҳар ўртасида жойлашган қишлоқлар мўътадил минтақалар ҳисобланиб, унда тун ва кунда бўладиган ҳарорат бир-биридан тубдан фарқ этади. Учинчи минтақа вилоят марказида жойлашган Эроншаҳрдан жанубгача бўлиб, иқлими иссиқ ва ҳатто жудда иссиқдир. Мазкур минтақада ўзига ўсимлик ва гиёҳлар ўсади; тўртинчи минтақа эса рутубатли ва иссиқ иқлимга эга бўлиб, унга Тис, Чоҳбаҳор ва Канорак бандаргоҳлари киради.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган ярим соатлик тонги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.
Балучистон юрти “Кавири Лут” ёнида жойлашгани боис турли шамоллар билан юзмаюз бўлади. Ушбу шамоллар йилнинг турли фаслларида эсиб туришади ва иқлимнинг иссиқлиги, совуқлиги ва рутубатлиги мезонига ўз таъсирларини етказишади.
Балучистон Эроннинг энг унумли ерларга эга минтақаларидан ҳисобланади. Бироқ сувнинг танқислиги боис у Балучистондаги ерларнинг барчасидан фойдаланилмайди. Мазкур минтақада муносиб бўлган иқлим туфайли иссиққа ва совуққа чидамли барча ўсимлик турлари мавжуд. Об-ҳавонинг хилма-хилиги ҳам турли экинларни амалга ошириш шароитини яратган.
Қишлоқ хўжаликнинг асосий маҳсулотлари Балучистонда буғдой, арпа ва шоли ташкил этишади. Минтақа боғларида манго, кокос, банан, хурмо, зайтун меваларини кўриш мумкин. Кўплаб полиз маҳсулотлари ҳам ушбу минтақада етиштирилади. Балучистон минтақаси ов қилиш учун ҳам Эроннинг муҳим жойларидан ҳисобланади. Чунки Балучистонда каклик, бедана, ғоз, ўрдак, мино, тайҳу каби кўплаб қушлар учрайди. Ёввойи ҳайвонлардан эса йўлбарс, айиқ, бўри, тулки, чиябўри ва кийикларни ҳам кўп сонда мазкур минтақада учратиш мумкин.
Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.