август 04, 2016 14:53 Asia/Tashkent

Тожикистонда исломбадбинлик жараёнининг кучайишини таҳлил этиш

Азиз тингловчилар ўтган дастуримиз давомида Тожикистоннинг бугунги жамиятида қонун ва қонуннинг ижро этилиши ҳақида тўхталиб ўтган эдик. Бугунги дастурмизда ҳам  ушбу мавзўимизни давом этамиз. Ўтган даструмиз давомида таъкидлаб ўтган эдикким, милодий 2009 йил март ойининг 26-чисида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон мазҳабий фаолиятларни тартибга келтирадиган қонунни имзолади. Ва бу қонунга асосан Тожикистон тизими секуляр тизим эканлиги таъкидланди ва диний ташкилотлар ушбу мамлакатда давлат, хавфсизлик ва миллий қадриятларга хизмат қилишга равона этилди. Ана шу доирада мазҳабий тамоюлларга эга бўлган партиявий фаолиятлар манъ этилди ва мазҳабий ташкилотларнинг сиёсий жараёнларидаги таъсирига чеклов қуйилди. Бу қонунда ислом дини Тожикистоннинг анъанавий диний унвонида ва ҳанафий мазҳаби мамлакатнинг мазҳаби унвонида расмий равишда тан олинди ва бошқа динлар баробарида унга нисбатан имтиёзлар назарга олинди. Бу қонунда диний таълимотлар, диний ташкилотлар, руҳонийларни мансабга қуйиш, Тожикистонга ҳар қандай диний китобларни киритиш ва уни нашр этиш, диний илмларни дарс берувчи ўқитувчиларни тарбият бериш ва уларга фаолиятлар олиб боришлари учун ижозат бериш комил тарзда давлатнинг назоратида эканлиги учун  кафолат берилди.

Тожикистон диний ишлар бўйича комитетининг раиси Абдурраҳим Холиқов милодий 2011 йил май ойининг 25-чисида "диний уюшмалар ва виждон эркинлиги" қонунининг лойиҳаси парламентга тақдим этиш вақтида бу ислоҳотларни киритишдан мақсадни Тожикистон фуқароларининг мамлакатнинг хорижида диний таҳсилотларини тартибга келтириш деб билиб, шундай фикр изҳор этди: "Таҳлиллар шуни кўрсатиким, охирги йиллар давомида давлатнинг назоратисиз турли кучлар ёшларнинг аксариятларини мамлакатнинг хорижида бўлган мактабларга жалб этишмоқда ва ушбу ёшлар эса тафриқа солиш ва аждодимиз мазҳабига мухолиф бўлган ақидаларга эга бўлишлари билан мамлакатнинг диний ва маданий хавфсизлиги ва барқарорлигида турли муаммоларни ижод этишмоқда." Бу ўзгаришларга биноан тожик фуқаролари  мамлакатнинг ичкарисида бошланғич диний маълумотларни олганларидан кейингина  ҳамда таълим вазирлиги ва дин комитасининг ижозати билан хорижий диний мадрасалар ва олий ўқув юртларида таълим олиш ҳақ-ҳуқуқига эгалар. Парламентда қонун тасдиқланишидан олдин диний ишлар бўйича давлат комитети томонидан диний илмларни ўрганувчи талабаларни мамлакатга қайтариш Тожикистон давлатининг бошқа сиёсатларидан саналади.   

Милодий 2002 йил май ойининг охирларида Покистоннинг уша вақтдаги республика президенти Парвиз Мушаррафнинг Тожикистонга қилган сафаридан кейин Покистоннинг исломий мадрасаларида таълим олаётган 70 нафардан ортиқ тожик талабалари мажбурий равишда ўз ватанларига қайтариб келтирилган эди. Албатта такфирий равияларга эга бўлган мадрасалардан диний талабаларни қайтариш ижобий сайъ-ҳаракат саналади. Аммо бу мавзўни танқид остига оладиган масала шундан иборатким, Душанбе давлати ифротий диний мадрасаларнинг талабалари ва ифротий бўлмаган талабалар ўртасида фарқ қуймаяпти.

Тожикистон давлатининг сайъ-ҳаракатлари билан милодий 2010 йил октябрь ойигача мамлакатнинг хорижидан диний илмларни ўрганувчи талабалардан 1175 нафари Тожикистонга қайтарилган эди. Ҳолбуки, Эроннинг исломий мадрасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг сони 100 нафардан ортиқ деб тахмин қилинарди ва милодий 2010 йил ноябрь ва декабрь ойларида 30 кун давомида учта парвоз орқали 200-дан ортиқ тожик талабалари Эрондан Тожикистонга қайтарилди. 

Тожикистонда диний ишларда давлат расмийларининг дахолат этиши экстремизм билан қарши кўраш олиб боришга тегишли Тожикистон давлатининг эълон қилинган мақсадларига хилоф ва ушбу мақсадларни поймол этишдир. Бу хусусда Тожикистон президенти ҳузуридаги исломий тадқиқотлар марказининг собиқ аъзоси ва диний ишлар бўйича мутахассис Абдуллоҳ Муҳаққақ Тож Нюз билан қилган ўз сўҳбатида, шундай фикр баён этган эди: " Ёшлар учун исломий илмларни таълим бериш чекланган бўлса ва уларга масжидларга бориш ман этилган бўлса, такфирий жараёнлар ва ақидаларнинг шаклланиши ва ифротий салафийлик ақидаларнинг ривожланиши учун шароит муҳайё этилади ва ёшлар салафий иғвогарчилик моҳиятига эга бўлган суний юлдош тармоқлари, интернет ва ижтимоий тармоқларга мурожиат этишлари учун заминалар вужудга келади. Ҳамда такфирий ва террористик жараёнлар ушбу фурсатдан фойдаланиб минглаб тожик ёшларнинг йўлдан чалғитишади ва ўзларига жалб этишадиким, Тожикистон маданияти, халқи ва давлат хавфсизлиги учун хатарлидир. "