Биз билан Эронга келинг
Балуч халқи
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Сўҳбатларимизни тинглаб боринг.
Балучистон юрти бўйлаб сайёҳатимизни давом эттирамиз. Мазкур минтақа қарийб 173 000 квадрат километр масоҳат билан Эрон жануби-шарқининг интиҳосида жойлашган.Балучистон юрти шимолда Сиистон ва Афғонистон, Шарқда Покистон, жанбуда Уммон денгизи ва ғарбда эса Кирмон вилояти билан қўшнидир. Эроннинг шарқий, жанубий ва марказий тоғлари Балучистон юртигача чўзилган ҳамда унинг баландликларини ташкил этишади.Балучистон об-ҳавосининг хилма-хиллигига қараб, унинг тўрт минтақага ажратиш мумкин: хуш об-ҳавога эга минтақа, Тафтон тоғи этагида жойлашган водийлар. Унда мўътадил ва латиф иқлим ва зулол сувли булоқлар мавжуд; Зоҳидон, Хош ва ушбу шаҳар ўртасида жойлашган қишлоқлар мўътадил минтақалар ҳисобланиб, унда тун ва кунда бўладиган ҳарорат бир-биридан тубдан фарқ этади. Учинчи минтақа вилоят марказида жойлашган Эроншаҳрдан жанубгача бўлиб, иқлими иссиқ ва ҳатто жудда иссиқдир. Мазкур минтақада ўзига ўсимлик ва гиёҳлар ўсади; тўртинчи минтақа эса рутубатли ва иссиқ иқлимга эга бўлиб, унга Тис, Чоҳбаҳор ва Канорак бандаргоҳлари киради.Балучистон Эроннинг энг унумли ерларга эга минтақаларидан ҳисобланади. Бироқ сувнинг танқислиги боис у Балучистондаги ерларнинг барчасидан фойдаланилмайди. Мазкур минтақада муносиб бўлган иқлим туфайли иссиққа ва совуққа чидамли барча ўсимлик турлари мавжуд. Об-ҳавонинг хилма-хилиги ҳам турли экинларни амалга ошириш шароитини яратган.Қишлоқ хўжаликнинг асосий маҳсулотлари Балучистонда буғдой, арпа ва шоли ташкил этишади. Минтақа боғларида манго, кокос, банан, хурмо, зайтун меваларини кўриш мумкин. Кўплаб полиз маҳсулотлари ҳам ушбу минтақада етиштирилади. Балучистон минтақаси ов қилиш учун ҳам Эроннинг муҳим жойларидан ҳисобланади. Мазкур минтақада кўп миқдорда турли ҳайвонлар ва қушлар яшашлари ҳақида ҳам сизга маълумот берган эдик. Сўҳбатимиз давомида Балучистонда яшовчи аҳоли ва хусусан, балуч халқининг фазилатлари борасида ҳам сизга ҳикоя этамиз.Балучлар пок, тўғрисўзли, ботир ва ҳаракатчан инсонлардир. Балуч халқи уларни иҳота этган табиий муҳит билан матонат билан кўникишган ва яшаш учун энг кам бўлган имкониятлардан ҳам сабр билан фойдалана олишга қодирлар. Уларнинг бардош ва чидамликлари шунчалик кучлики, ушбу хусусиятларни Эроннинг бошқа қавм ва тойифаларида кам учратиш мумкин.Балучлар туя минишда, ўқ отишда, ов қилишда. Тоғларга чиқишда, биёбонларни кезиш ва пиёда юришда мислсизлар.Уларда ортиқча сўз ва такаллуфларни кузатмайсиз ҳамда уларнинг ўйларида, сўзларида ва амалларида самимийлик яққол кўзга ташланади. Балучлар берган ваъда ва сўзларига қаттиқ туришади ва уларга вафо этишади. Балуч халқи ўзларининг диний эътиқодларига ҳам жуда содиқлар. Балучлар меҳмондўстликда ҳам ном чиқарганлар ва ушбу амалларни ўзларига хос бўлган самимийлик ва меҳрибонликда бажаришади.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган ярим соатлик тонги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.
Археологлар олиб борган тадқиқотлар натижасида маълум бўлишича, балуч қавми ҳам орийлар нажодидан ҳисобланишади. Тадқиқотчиларга кўра, орийлар, яъни пок ва шариф бўлган халқлар ўтмишда Марказий Осиёнинг Сирдарё ва Амударё ўртасидаги минтақаларда яшашган. Кейинчалик аҳолининг сони ошиши ва бошқа сабаблар асосида милоддан тахминан икки минг йил олдин ўзларининг юртларидан бошқа жойларга бориш ҳаракатларини бошлашади ва уларнинг ҳар бир гуруҳи турли томонларга йўл олишади ва ўша жойларда яшашни ихтиёр этишади. Орийларнинг бир гуруҳи Балх ва унинг атрофидаги минтақалрига боришади ва Эроннинг ҳозирги шарқий ва шимоли-шарқий ҳудудларида жойлашиб олишади. Кейинчалик орийларнинг ушбу гуруҳи Эроннинг ғарбига қараб тарқалишади ва турли қисмларга бўлиниб кетишади.
Ахамонийлар шоҳлари кўпинча ушбу юртларни ва у ерда яшовчи халқларни ҳукмронликлари остида олишади.Дориюшнинг катибаларида Порт, Ҳирот, Хоразм, Балх ва Синд вилоятлари тўғрисида сўз борган. Чунки ушбу минтақалар Дориюш салтанати ҳудудларининг қисми бўлган. Шак-шубҳасиз балуч халқи ушбу орийлар қавмларидан ажралиб, шимолий минтақалардан ўтиб, жанубга келишган. Балуч лаҳжасининг ашконийларнинг паҳлавий тили ҳамда сосонийларнинг аввалги давридаги паҳлавий талаффузларига яқинлиги бунга далолат беради.
Ирқшунослик соҳасининг донишмандлари амалга оширган тадқиқотлар кўрсатдики, тананинг ташқи кўриниши жиҳатидан ҳам ошкор бўлдики,балучлар орийларнинг бошқа қавмларига ўхшашади ва улар ҳам курд, лур ва тожиклар каби эронлик нажодидан бўлиб, бегоналарнинг ҳужумлари ва Ҳиндистон юртларига яқин бўлишларига қарамай ўзларининг миллий ва маданий хусусиятларини яхши тарзда сақлаб қолишган.
Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.