Терроризм дунёнинг таҳдиди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, " Жило янги фикрлар инъикоси " туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бугунги сўҳбатимиз “Терроризм дунёнинг таҳдиди “ мавзўсига бағишланади. Биз билан бирга бўлинг!
Ғарб мамлакатлари дунёда терроризмнинг кенгайишидан хавотирланиш зоҳир этишга иддао қилишади. Аммо халқларнинг аксариятлари эса Ғарбнинг келтириб чиқарган терроризмининг қурбонига айланишмоқда. Ҳолбуки терроризм билан қарши кўраш олиб бориш пардасининг орқа томонида Ғарб мамлакатларининг икки стандартли сиёсатлари олиб борилади. Ва улар терроризм ва экстремизмнинг ривож-равнақ топиш сабаби ҳақидаги ҳақиқатларнинг фош бўлишига монеа яратишга сай-ҳаракат қилишади. Асосий масала шундан иборатким, терроризм қандай қилиб дунёнинг таҳдидига айланди? Қайси мамлакатлар Ғарб келтириб чиқарган терроризмнинг қурбонига айланишди ва терроризм ҳақида Ғарбнинг икки стандартли сиёсатлари пардасининг орқа томонида нима мақсадлар тўрибди.?
Терроризм вужудга келган янги ҳодиса эмас. Айрим тадқиқотчилар терроризмнинг собиқасини юзлаб йилларга бориб тарқалади деб билишади.
Агар терроризм сўзининг илдизи ҳақида тадқиқот олиб борсак, шунга англаб етамизким, бу сўз аслида лотин тилидан келиб чиққан ва ушбу тилдан бошқа тилларга кириб келган сўздир. Айрим тадқиқотчиларнинг нуқтаи назарларига кўра, терроризм ҳақида таърифларни аниқлашнинг мушкулоти ва уларни гуруҳларга ажратиш халқаро сиёсатларнинг мутахассислари ва тадқиқотчилари ўртасида мушкулотларни вужудга келтирган. Чунки ушбу ҳавзага тегишли айрим мафҳумларда турли янги маъноларнинг кириши назарга ташланади. Римликлар даврида терроризм ва сиёсий жиноятлар ўртасида мавжуд бўлган фарқларни аниқлаш қийин масала эди. Бир неча вақт ўтишидан кейин дунё мазкур маънода терроризм мафҳуми билан ошно бўлди ва ўз ҳокимияти остидаги минтақа ва уларнинг назорати остида бўлган минтақалардаги шахслар устидан ҳукмронлик қилиш учун терроризм бир восита бўлиб келган.
Ун еттинчи асрнинг бошларида ҳамда феодализм ва ўрта асрнинг охирга етишидан кейин дунё сувларига европалик мамлакатларнинг ҳукмронлик қилиш даври бошланди. Ҳамда Ғарб ва Шарқ орасида ҳаракат қиладиган тижорат кемалари кўпайди ва бу билан бирга терроризмнинг бир шакли деб таъриф берилган денгиз қароқчиларнинг фаолиятлари бошланди ва бу жараён 20 асргача давом этди. Тарих давомида террористик сайъ-ҳаракатлар ўзининг шароитига қараб турли шаклларда намоён бўлди. Терроризм ҳар қандай таъриф ва собиқаси билан халқларнинг хавфсизлиги ва инсоният жамиятининг саломатлиги учун таҳдид ҳисобланади. Бу ҳодиса ҳозирги асрнинг ибтидосидан бошлаб ўзини яққол намойиш этди. Бу ҳодиса аввалида биринчи жаҳон уруши ва кейинчалик иккинчи жаҳон урушидан кейин кенгая бошлади.
Милодий 1920 ва 1930 йиллар давомида Европа қуполлик ва душманлик сайъ-ҳаракатлар вужудга келишининг шоҳидига айланди. Югославия подшоси Александрни террор қилиш ҳодисаси халқаро ҳамжамиятликни террроризм заминасида тадқиқот олиб бориш учун бир комитетни ташкил этишга ундади. Милодий 1930 йилда “ВUCL” жиноят ҳуқуқлари идораси томонидан Европада олтита конфренция ўтказилди ва бу конфренциянинг учтаси терроризм мавзўсига бағишланди. Милодий 1934 йил декабрь ойида БМТ ташкилотининг кенгаши бир резолюцияни тасдиқлади ва ушбу резолюцияда террористик моҳиятга эга бўлган ҳар қандай сайъ-ҳаракатларнинг олдини олиш учун ўзларидаги барча куч-қудратини сарфлашлари ва ушбу маласада бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишлари таъкидланган эди. Мазкур конфренция ишининг самараси милодий 1937 йил ноябрь ойининг 16-чисида “терроризмни ман этиш ва жазо бериш” унвони остидаги конвециянинг тасдиқланиши билан охирга етди.
Бу директива терроризмни умумий бир қолибда хулоса қилган эди. Женеванинг 1937-чи йилги шартномасига асосан терроризм мафҳуми фақат бир ҳукумат ёки бир мамлакатга қарши шахсий сайъ-ҳаракатларни амалга ошириш доирасида таърифланди. Бу шартноманинг асосий хусусиятлари шундан иборат эдиким, террроризм унвонида маълум бўлиши учун жиноятларни ўзига хос шаклларда аниқларди. Бу шартноманинг биринчи моддасида шундай келтирилади: “Жамиятнинг барча инсонларида ва халқнинг бир гуруҳи ёки аниқ шахсларнинг қурқуви ва ваҳшатига сабаб бўладиган ҳукуматга қарши жиноий хатти-ҳаракатларни амалга ошириш ”-ни терроризм деб аташади. Бу сайъ-ҳаракатлар иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан уруш шароитининг остида қарор олди ва аниқ бир мақсадга эришолмади. БМТ ташкилоти ташкил этилганидан кейин терроризм мавзўси халқаро ҳуқуқлар комиссиясининг ишчи дастурига қарор олди. Бу комиссия давлатнинг ҳуқуқ ва вазифалари ҳақида бир баённома тайёрлади. Шу тартиб билан милодий 1947 ва 1955 йилларда бу сайъ-ҳаракатлар террроризм ва тажовуз қилишга тегишли БМТ ташкилоти бош ассамблеясида 1186 резолюцияси тасдиқланди. Аммо террроризм янада кенгайди ва янги шакл ва усулларга эга бўлди. Совуқ урушдан кейин халқаро ҳамжамиятликнинг ўзгаришлари турли мамлакатларни уруш ғолиблари ва буюк қудратларнинг аралашуви таъсири остида қарор берди ва халқаро ҳамжамиятликни жиддий мушкулотлар ва муаммоларга юзмаюз этди. Ҳолбуки, террористик амалиётларни таништириш учун БМТ ташкилотининг қилган сайъ-ҳаракатлари натижасиз қолди.
Муҳтарам тингловчилар, " Жило, янги фиклар инъикоси " туркум эшиттиришига ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди.
Яна радио тўлқинларида ғоибона ҳамнафас бўлгунча меҳрубон ва раҳмли Оллоҳ паноҳида қолинг!