апрел 19, 2017 15:14 Asia/Tashkent

Балуч мусиқаси

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Сўҳбатларимизни тинглаб боринг.

Археологлар олиб борган тадқиқотлар натижасида  маълум бўлишича, балуч қавми ҳам  орийлар нажодидан ҳисобланишади. Тадқиқотчиларга кўра, орийлар, яъни пок ва шариф бўлган халқлар ўтмишда Марказий Осиёнинг  Сирдарё ва Амударё ўртасидаги минтақаларда яшашган. Кейинчалик  аҳолининг сони ошиши ва бошқа сабаблар асосида милоддан  тахминан икки минг йил олдин ўзларининг юртларидан бошқа жойларга бориш ҳаракатларини бошлашади ва уларнинг ҳар бир гуруҳи турли томонларга йўл олишади ва ўша жойларда яшашни ихтиёр этишади. Орийларнинг бир гуруҳи Балх ва унинг атрофидаги минтақалрига боришади ва Эроннинг ҳозирги шарқий ва шимоли-шарқий ҳудудларида жойлашиб олишади. Кейинчалик орийларнинг ушбу гуруҳи Эроннинг ғарбига қараб тарқалишади ва турли қисмларга бўлиниб кетишади. 

Ахамонийлар шоҳлари кўпинча ушбу юртларни ва у ерда яшовчи халқларни ҳукмронликлари остида олишади.Дориюшнинг катибаларида Порт, Ҳирот, Хоразм, Балх ва Синд вилоятлари тўғрисида сўз борган. Чунки ушбу минтақалар Дориюш салтанати ҳудудларининг  қисми бўлган. Шак-шубҳасиз балуч халқи  ушбу орийлар қавмларидан  ажралиб, шимолий минтақалардан ўтиб, жанубга келишган. Балуч лаҳжасининг ашконийларнинг паҳлавий тили ҳамда сосонийларнинг аввалги давридаги паҳлавий  талаффузларига яқинлиги бунга далолат беради.

Ирқшунослик соҳасининг донишмандлари амалга оширган тадқиқотлар кўрсатдики, тананинг ташқи  кўриниши жиҳатидан балучлар орийларнинг бошқа қавмларига ўхшашади ва улар ҳам курд, лур ва тожиклар каби эронлик нажодидан бўлиб, бегоналарнинг ҳужумлари ва Ҳиндистон юртларига яқин бўлишларига қарамай ўзларининг миллий ва маданий хусусиятларини яхши тарзда сақлаб қолишган.

Айтиш лозимки, балучи лаҳжаси форс тилининг бой лаҳжаларидан ҳисобланади ва арзирли халқ оғзаки адабиётига эгадир. Мазкур минтақанинг адабиёти қабилавий ва кўчманчилик маданияти ҳамда табиат билан уйғунлашиб,  содалик билан бирга кўплаб жиҳатларни касб этган. Узоқ тарихга балучнинг анъанавий   ашъори қабила ва элнинг ҳаётидан сарчашма олади ҳамда ушбу қавм тарихи ва маданиятини оғзаки тарзда нақл этиш воситаси  бўлган.

Балучлар, одатда, уруш, туғилиш, ўлим каби  ҳар бир воқеа учун шеърлаш битишади ва шеърлар орқали асрлар давомида уларнинг тарихи оғиздан оғизга  ва бир авлоддан бошқа авлодга ўтиб келган. Балучлар ашъорларини эпик достонлар ва латиф назмлар  шаклида куйлашган ва уларда қабилавий урушларнинг тарихи ҳамда  етук саркардалар ва ботир жангчиларнинг мадҳи ўз инъикосини топган.

Ушбу халқ достонларида қабилавий ҳаёт тарзининг қайғуси ва шодлиги  маҳорат билан куйланади. Шу сабабдан эронлик балучлар ўз юртларига тегишли  ушбу адабиётни ардоқлашади  ҳамда турли маросимларда ушбу ашъордан  доимий тарзда фойдаланишади.

Мусиқашунослар ва аксар тадқиқотчиларнинг ақидаларига кўра, Эроннинг турли минтақаларида  мавжуд мусиқалар  ёхуд мазкур юрт халқи миллий туйғуларининг ойнаси бўлган   маҳаллий мусиқалар дунёнинг энг гўзал ва хилма-хил бўлган мусиқаларидандир. Шак-шубҳасиз, ушбу хилма-хиллик ва гўзаллик Эрон юрти маданияти, удумлари ва ундаги муҳитнинг бошқа омилларидан сарчашма олган. Эрондаги турли эл ва қабилалар уларнинг иҳота этган иқлим, шароит ва руҳияларига қараб мусиқа яратишган.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  ярим    соатлик  тонги     дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Балучистон мусиқаси машриқзаминда энг қадимий мусиқа турларидан ҳисобланади. Мазкур минтақа мусиқаси  мустақил ва ўзига хос жиҳатларга  эга бўлсада, бир оз Ҳиндистон, Покистон ва Афғонистон мусиқаларига ўхшашликлари бор.

Балучистон минтақасининг  жуда турли кўриниш ва  шароитларга эга бўлган   табиати шундай бир мусиқа турининг яратилишига сабаб бўлганки, ҳаракатчанлик ва ҳаяжон руҳиясини унда кузатиш мумкин. Мазкур мусиқалар инсон ва борлиқ яратувчиси билан чуқур ва маънавий бир алоқани ифода этади. Балучистон мусиқаси борасида шуни айтиш мумкинки,  у халқ ҳаётининг ажралмас қисми бўлиб, балуч халқи туғилишдан бошлаб ўлимгача мусиқа билан ҳамнафасдир.

Балучистон мусиқасининг бир қисмини шеърни ижро этиш ташкил этади. Шеърнинг ижроси ва оҳанги эпик ва ишқий ҳамда тарихий ва ижтимоий  достонлар матнларига қараб амалга оширилади. Балучистонда шоир деб  шеърни соз ва оҳангда ижро этувчи кишиларга айтишади. Олдинги даврларда балуч  шоирлари нафақат  воқеликка эга тарихий ва қаҳрамонлик бобидаги  достонларнинг ровийлари, балки ушбу воқеаларга таъсир кўрсата оладиган кишилар бўлишган.

Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

 

Ёрлиқ