май 15, 2017 14:17 Asia/Tashkent
  • Эрон кичик кӯллари билан танишамиз

Шунингдек Мозандарон Миёнкола ва Фаридунканор каби кичик кӯлларга эга.Фаридунканор кичик кӯли Хазар денгизининг жанубий қисмида жойлашган бӯлиб, Фаридунканор шаҳри билан 3 километр фосиласи бор. Фаридунканор кичик кӯли Ромсар конвенцияси рӯйхатига киритилган кӯллар жумласидандир. Кӯл ҳудуди 5427 гектар масоҳатида жойлашгшан ва унинг денгиз сатҳидаги баландлиги 23 метр пастроқдир.

Кичик кӯллар баъзи бир жониворлар учун доимий яшаш жойига айланганидан ташқари, баъзи бир турлар учун вақтинча турар жойи деб ҳисобланади. Эрондаги кичик кӯллар ҳам қиш фаслида муҳожир қушлар ва сувда сузувчи ҳайвонлар учун ҳам яшаш, ҳам туғилиш ва ҳам вақтинча турар жойлари ҳисобланади. Қушлар кичик кӯлларда туришлари билан на фақат иқтисодиётга манфаат келтиришади, балки табиатнинг гӯзал манзараларига айланади.

Сув -ботқоқ худудларининг кўплаб бажарадиган вазифаларидан баъзи бирлари: сув тошқинларини ушлаб қолиши,тупроқ сувларини тўлдириши, пўртанадан ҳимоялаш ва соҳил бўйларини бир маромда ушлаб туриш, климат ўзгаришини енгиллаштириш, чўкма ва озуқа моддаларини тўплаш, сувни тозалаш,биологик турларни сақлаш.

Ҳозирги кунда сув -ботқоқ худудлари экосистемасининг инсоният учун аҳамияти ошиб бормоқда. Сув -ботқоқ худудлари  бутунжаҳон куни – комплекс экосистемалар  ва унда яшовчи камёб  турдаги  ўсимликлар ва ҳайвонларнинг  йўқолиб кетишининг олдини олишда ёрдам беради.

Мозандарон вилояти ўзининг географик жойлашуви ва хушманзара иқлим шароити билан табиат бағрида сайр қилишга моил сайёҳлар учун энг яхши масканлардан биридир.

Мозандарон вилоятида иқлимнинг тет-тез ўзгариб туриши ва ёмғиргарчиликнинг мезони юқори бўлгани боис мазкур минтақада турлича об-ҳавони кузатиш мумкин. Каспий денгизи яқинида жойлашган минтақаларда иқлим мўътадил ва рутубатли бўлса, тоғли минтақларда мўътадил ва совуқ ҳавони кузатасиз.Умуман олганда, Мозандарон денгиз ва баланд тоғлар ўртасида жойлашгани сабабли унинг иқлими аксарият ҳолларда рутубатли ва совуқдир.

Ёмғиргарчиликнинг йиллик мезони мазкур минтақада 1300 миллиметрни ташкил этади. Мозандаронда ёмғир фасли ўз мезонида бўлиб, қуруқчилик даври қисқа вақт давом этади.

Мозандарон вилояти сув манбаларидан бой минтақа ҳисобланади. Ер ости сув манбалари ҳам кўпдир.Мозандарон денгизи мазкур минтақанинг асосий  сув манбаси ҳисобланади ҳамда Эрон, Озарбайжон республикаси, Россия, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасида жойлашган.

Мозандарон денгизи Абаскун, Хазар  Гургон каби иронлик  номлар билан ҳам зикр этилган.Аммо хорижий мамлакатлар китобларида Мозандарон денгизи Каспий денгизи дея аталади.

Қадрли тингловчилар! Сиз “Эрон кичик кӯллари билан танишамиз ” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Мозандарон денгизининг ҳудуди 360000 квадрат километрни ташкил этади.Ушбу денгиздан ташқари Мозандарон сув манбаларини Албурз тоғидан сарчашма олувчи дарёлар ташкил қилишади.Чолус, Ҳароз, Толор, Бобул ва бошқа дарёлар бунга мисол бўла олади.

Мозандарон минтақасида маъданли,  яъни минерал сувларга эга кўплаб булоқлар мавжуд.Ушбу минерал сувлар кўплаб шифобахш хусусиятларга эга бўлиб, бутун жаҳонда муҳим аҳамият касб этади.Мозандаронда минг йилдан бери   муҳим минерал сувларга эга булоқлар мавжуддир.

Минтақадаги энг машҳур  минерал булоқлар  "Оби Аморат" ва Ромсарнинг "Содот маҳалла"си ҳисобланади. Ушбу булоқларнинг сувларидан тери, суяклар оғриғи ва нафас қисиши касалликларини даволаш  учун кенг фойдаланишади.

Шунингдек Мозандарон Миёнкола ва Фаридунканор каби кичик кӯлларга эга.Фаридунканор кичик кӯли Хазар денгизининг жанубий қисмида жойлашган бӯлиб, Фаридунканор шаҳри билан 3 километр фосиласи бор. Фаридунканор кичик кӯли Ромсар конвенцияси рӯйхатига киритилган кӯллар жумласидандир. Кӯл ҳудуди 5427 гектар масоҳатида жойлашгшан ва унинг денгиз сатҳидаги баландлиги 23 метр пастроқдир.

Фаридунканор кӯлининг суви чучук бӯлиб, унчалик чуқур эмас. Бу кичик кӯл экинчилик мавсимида гуруч экиш учун қӯлланилади.

 

 

 

 

Ёрлиқ