июл 19, 2018 14:36 Asia/Tashkent

Миёнкола қўриқхонаси

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Эрон қўриқхоналари” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони билан хизматингиздамиз. Унда мазкур мамлакатнинг биосфера захиралари борасида сўз боради. Бизни тинглаб боринг.

Олдинги эшиттиришларда таъкидлаб ўтганимиздек, милодий 1976 йилда Эрон ичкарисида жойлашган энг йирик кўл ва шўрлик бўйича жаҳонда иккинчи ўринда турувчи Урумия кўли МВА ташкилоти томонидан Ер куррасининг  биосфера захираси сифатида рўйхатга олинади. 1975 йилда ҳам ушбу кўл “Кўлларни ҳимоя этиш халқаро конвенцияси” меъёрларига  эга бўлгани боис мазкур конвенция рўйхатига ҳам киритилган эди.

Урумия кўлининг масоҳати 570000 гектарни ташкил этади ҳамда Эрон шимоли-ғарбидаги Ғарбий Озарбайжон ва Шарқий Озарбайжон вилоятларининг ўртасида жойлашган. Ушбу қўриқланган табиий ҳудудда  ёмғиргарчилик мезони бир йилда 400-600 миллиметрни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати эса мазкур  минтақада  ўртача +17 дан +36 даражани ташкил этади. Кўлнинг чуқурлиги эса 4.5 дан 13 метрни ташкил этади. Урумия кўлининг суви бениҳоят шўрдир ва йил фаслларига қараб ундаги   хос  ҳолатлар ўзгариб туради.

Урумия кўлининг суви рангли бўлиб, фаслларнинг ўзгариши билан ундаги микроорганизмлар қизил, пушти, яшил ва тўқ сариқ бўлган рангларда кўзга ташланади.

Милодий 2014-2016 йилларда берилган маълумотларга кўра, Урумия кўли миллий паркида 62 турдаги бактериялар ва аркиёбактериялар, 42 хил микроскопик қўзиқоринлар, 20 турдаги сув ўтлари, 311 турдаги ўсимликлар, 5 турдаги яшил бегона ўтлар, 226 турдаги қушлар, 27 турдаги судралиб юрувчи ҳамда қуруқлик ва сувда яшовчи жонзодлар  ва 24 турдаги сутэмизувчиларни кўриш мумкин.

Муҳим бўлган Урумия кўли ўтган охирги йилларда ёмғиргарчиликнинг камлиги, об-ҳавонинг иссиқ бўлиб  кетаётгани, дарёлар сувларидан нотўғри файдаланаётгани ва бошқа бир қатор сабаблар натижасида қуриб бормоқда.

Соҳа мутахассисларининг ақидаларига кўра, Урумия кўли сувининг  камайиб бораётгани у ердаги наботот ва ҳайвонот оламига  салбий таъсир етказиши билан бирга минтақа иқлимининг ўзгаришига ҳам сабаб бўлади.

Айтиш лозимки, бугунги кунда  дунёнинг 107 мамлакатида табий ҳудудлари қўриқланган минтақалар ёхуд биосфера захиралари ЮНЕСКО каби халқаро ташкилотлар томонидан рўйхатга олинган бўлиб, шуларнинг 12таси  Эрон Ислом Жумҳуриятида жойлашган. Мазкур мамлакатнинг муҳим бўлган яна бир биосфера захираларидан  бири Миёнкола қўриқхонасидир. Миёнкола қўриқхонаси ушбу ном билан аталувчи кўлнинг асосий қисмини ташкил этади ҳамда Каспий денгизи жануби-шарқининг охирида  ва Эрон шимолида жойлашган. Миёнкола биосфера захираларининг узунлиги қарийб 70 километр бўлиб, унинг кенглиги ё эни 6.5дан 7 километрни ташкил этади. Мазкур қўриқхона “Чиқ ўғли” дея аталувчи сув  йўлаги орқали Каспий денгизининг шимоли-шарқий қисмига уланган. Миёнкола қўриқхонасининг  жанубий қисми эса Мозандарон даштлари орқали Албурз тизма тоғлари этакларида мавжуд ўрмонларга бориб қўшилади.

Миёнкола қўриқхонасининг аҳамиятли бўлган жиҳатларидан бири кам учрайдиган ва ноёб  табиий  минтақаларга эга бўлганидандир. Албатта, табиий муҳитига  инсоннинг оёғи етмаган бирон минтақа мавжуд эмас. Мазкур минтақа соҳилларида ҳам йўллар,  қишлоқлар, шаҳарлар ва корхоналар қурилган. Бироқ мазкур минтақани соғлом сақлаш Каспий денгизининг соғломлиги учун ҳам   муҳим  аҳамият касб этади.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  ярим  соатлик  тонги  дастуримизда “Эрон қўриқхоналари”  рукни остидаги туркум    эшиттиришнинг навбатдаги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан узоқлашманг. Эшиттиришимиз давомига диққатингизни жалб этамиз.

Миёнкола минтақаси милодий 1969 йилда Эрон ҳукумати томонидан қўриқланган ҳудуд сифатида эълон қилинади ва 1975 йилда Ромсар конвенцияси белгиланган  меъёрларга эга бўлгани боис Кўллар конвенцияси сайтларидан бири сифатида қайд этилади ҳамда милодий 1976 йилда эса биосферанинг хилма-хиллиги жиҳатидан  МВА дастури меъёрларига молик бўлгани сабабли ЮНЕСКОнинг халқаро биосфера захиралари рўйхатига киритилади.

Миёнкола қўриқхонасининг масоҳати ундаги кўрфаз ва кўллар ҳамроҳлигида 45 минг  гектарни, қуруқликдан иборат майдони 23800 гектарни ташкил этади. Соҳилдаги ҳудудлар, кичик  ороллар ва Мозандароннинг умумий  масоҳатидан 2.8 фоизи ҳам ушбу минтақа  ҳудудларига киради.

Миёнкола қўриқхонаси ярим рутубатли иқлимга эгадир. Ёмғиргарчилик мезони унда бир йилда 600-700 миллиметрни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати ёзда ўртача  +24 даражани ва қишда эса -0 даражани ташкил этади.

Миёнкола қўриқхонасида муносиб яшаш шароити, сув, озуқа манбалари ва мўътадил иқлим  мавжуд бўлгани боис унда 200 дан кўпроқ турдаги қушларни кўриш мумкин.  Қишни ўтказиш ва тухум қўйиш учун  100лаб  турдаги қушлар Миёнкола кўллари яқинида қўним топишган.

Миёнкола қўриқхонаси ўзига хос экосистемага, қушларнинг ошёнларига, аҳоли яшовчи марказлар ва асосий  йўлларга яқин бўлгани ҳамда жозибали манзараларга эга бўлгани боис мазкур минтақада тадқиқот, таълим ва сайёҳлик фаолиятларининг кенгайишига сабаб бўлган. Бироқ иқлимнинг ҳарорати ошаётгани ва одамлар томонидан ундаги айрим ерларни ишғол этилаётгани ва  баъзи  қурилиш ишлари Миёнкола қўриқхонасини қатор муаммолар билан юзмаюз этган.

Қадрли тингловчилар, Эрон қўриқхоналари”  рукни остидаги туркум    эшиттиришнинг навбатдаги    сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.