Нега сионистик режимнинг Эронга ҳужуми тескари натижа берди?
(last modified Thu, 03 Jul 2025 13:44:47 GMT )
июл 03, 2025 18:44 Asia/Tashkent
  • Нега сионистик режимнинг Эронга ҳужуми тескари натижа берди?
    Нега сионистик режимнинг Эронга ҳужуми тескари натижа берди?

АҚШда босиладиган нашриялардан бири ўз мақоласида сионистик режимнинг 12 кунлик урушда Эрондан мағлуб бўлгани сабабини муҳокама қилди.

АҚШда босилидаган "Foreign Policy" журнали куни кеча қуйидагича ёзди: сионистик режим ва Эрон ўртасидаги яқинда бўлиб ўтган уруш Тел-авив учун салбий оқибатларга олиб келди ва бу режим ўз стратегик мақсадларига эриша олмади. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, АҚШнинг ушбу журналидаги мақолада келтиришича, уруш Исроил режимининг йирик ҳужуми , жумладан махфий операциялар ва Эрон объектларига ҳаво ҳужумлари билан бошланди, аммо Эрон тез орада Исроил ва АҚШ базаларига ракета ҳужумлари билан жавоб қайтардии ва у жиддий минтақавий тарангликка олиб келди. Шу тариқа Эрон ўз мухолифатларга вазиятни ўз чегараларидан ташқарисида ҳам кескинлаштиришга қордирлиги ҳақида  хабар берди.

АҚШнинг ушбу нашриясига кўра, сиоинстик режим расмийларининг баёнотларига қарамай, Эрон ядровий дастурига аниқ зарар етказилгани ҳақида хабар бермаган ва Ғарб разветка хизматининг баҳолашларига кўра, ушбу дастурини ишлаб чиқиш учун асосий имкониятлар бузилмаган "Эроннинг жиловини заифлаштииш"ни мақсад қилган Исроил ҳам шундай. Эроннинг ракета қобилияти намоён бўлди ва унинг баллистик ракеталари АҚШ ва Исроил ҳаво мудофаа тизимини четла ўтиб, ҳарбий базалар  разветка штаб -квартираси, нефтни қайта ишлаш заводлари ва илмий тадқиқот институтларига зарба бера олди.

Эрон ва сионистик режим уруши Эрон ичида кутилмаган ижтимоий оқибатларга олиб келди ва Ғарб кутгганлариўдан фарқли улароқ, сиёсий ўзгаришлар ёки ҳукмрон тузумнинг қулаши оловни ёқиш ўрнига, миллатдўстлик туйғуларни ва миллий бирликни кучайтирди. Бу уруш нафақат Эроннинг ички барқарорлигини бузди. балки унинг халқи ўртасида ҳамжиҳатликни кучайтирди ва Исроил режими ҳужумидан ғазаб турли ижтимоий гуруҳлар жумладан. санъаткорлардан спортчиларгача, диндорлар ва ҳаттоки  Z авлодини қамраб олган кенг миллий сафарбарлика олиб келди.