Ғарбий Соҳилда Исроил режим зўравонликларининг кучайиши ҳақидаги БМТ статистик маълумотлари
-
Ғарбий Соҳилда Исроил режим зўравонликларининг кучайиши ҳақидаги БМТ статистик маълумотлари
БМТ Ғарбий соҳилда Исроил режимим аскарлари ва кўчманчиларининг фаластинликларга қарши ҳужумлари 2025-йилда энг юқори даражага етани натижада уйларнинг вайрон бўлиши, тинч аҳолининг шаҳид бўлиши ва фаластинликларнинг мажбуран кўчирилишига сабаб бўлганини эълон қилди.
БМТ ўзининг сўнгги ҳисоботида Исроил режими аскарлари ва кўчманчилариниг ғарбий Соҳилда фаластинликларга қарши ҳужумлари кўпайганини маълум қилди.
ИРНА ахборот тагентлигига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича,БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълумотларига биноан, фақат 2025 йилнинг октябр ойида камида 264 та ҳужум қайд этилган, Бу 2006 йилдан бери энг юқои ойлик кўрсаткичидир. Кунига ўртача 8 марта содир бўлган бу ҳужумлар фаластинликларнинг ўлими ва жароҳатланиши ва катта моддий зарар кўриши билан якунланди.
Жорий йилнинг бошидан сентябр ойи охиригача Ғарбий Соҳилда 1395 та бино вайрон қилинган, камида 1100 нафар фаластинилк шаҳид бўлган. БМТ Инсон ҳуқулари бўйича Олий комиссарлиги матбуот котиби Сайф Маганго Исроил режими сиёсати фаластинликларни мажбурий қилаётган мажбурлаш шароитларини яратаётганини ва халқаро ҳамжамият самарали чоралар кўриши кераклигидан огоҳлантирди. Бундан ташқари АҚШ Конгрессининг 104 нафар аъзоси Бинямин Нетаняҳуга йўллаган мактубида Умм- Ал-Хайр қишлоқидаги уйларни бузишни зудлик билан тўхтатишга чақириб, Исроилнинг ҳаракатларини ноқонуний деб атади ва фаластинлик хавфсизлигига таҳид солади. Бу вакиллар бундай сиёсатнинг давом этиши сиоинстик режимни халқаро изоляция ва глобал ғазабга дучор қилишган огоҳлантирдилар. 2007-йилдан буён Умм-ул Хайр қишлоғида 100 да ортиқ турар-жой ва маиший биноларни ўз ичига олган 20 дан ортиқ бузиш ишлари амалга оширилган бўлиб, охиригача 2025-йилнинг февралида содир бўлган. Бу статистика зўравонлик ва вайронгарчиликлар давом этаётанини ва Фаластин тинчлиги ва хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётганини кўрсатади.