Зоҳран Мамданининг Ню-йоркдаги ғалабаси/ Исроил режимининг иқтисодий манфаатларига янги таҳдиди
-
Зоҳран Мамданининг Ню-йоркдаги ғалабаси/ Исроил режимининг иқтисодий манфаатларига янги таҳдиди
Асли ҳинд миллатига мансуб илғор сиёсатчи Зоҳран Мамданининг Ню-йоркнинг янги мери этиб сайланиши бутун дунё сиёсий ва ОАВларида кенг акс-садо берди.
Исроиллик экспертлар "Зоҳран Мамдани"нинг Ню-йоркнинг янги мери этиб сайланишини Тел-авивнинг жаҳон молия тизимининг ўзагидаги иқтисодий ва илмий манфаатларига стратегик зарба сифатида баҳоламоқда.
Форс ахборот агентлигига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Зоҳран Мамданининг Ню-йорк мери сайловидаги ғалабаси, айниқса, Исроил матбуоти ва доираларида кенг ёритилди. АҚШ-ва Исроил муносабатлари бўйича эксперт, профессор Эйтан Чилбоа воқеани " АҚШ яҳудий жамияти учун фалокат" сифатида баҳолаб, янги мер Ню-йоркнинг Исроил институтларига сармоя киритишини тўхтатиши ва Исроил университетлари ва технология компаниялари билан илмий ҳамкорликни бекор қилиш мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантирган.
Элтан Чилбоа шунингдек, демократик партиянинг илғор қанотининг таниқли арбоби Мамдани АҚШ сиёсатида анти-сионистик оқим вакили бўлиб, унинг ёшлар орасида ўсиб боарётган таъсири Вашингтон ва Тел-авив ўртасидаги муносабатлар келажагини ўзгартириши мумкин, деб ишонади. У шунингдек АҚШ ва Исроил яҳудий етакчиларини янги мернинг потенсиал сиёсатига қарши туриш учун ҳуқуқий ва иқтисодий режа ишлаб чиқишга ва керак бўлса, унга қарши даъво қўзғатишга чақирди.
Шу муносабат билан, АҚШ сионист-яҳудий ташкилотлари ҳам қўшма баёнот чиқариб, Мамданининг сионистларга қарши позициялардан хавотир билдириб, унинг сайланиши Исроил режимнинг Уолт-стрит ва бошқа Ню-йорк молия институтларидаги обрўсига салбий таъсир кўрсатиш мумкинлигидан огоҳланирди.
Таҳлилчилар фикрича, Ню-йорк дунёнинг молиявий маркази сифатидаги мавқеини ҳисобга олсак, Исроил билан боғлиқ сармояларга ҳар қандай чеклов режимнинг халқаро миқёсдаги иқтисодий таъсирини заифлаштириши мумкин. Шу боис Мамданинининг ғалабаси маҳаллий ривожланиш эмас, балки Тел-авив учун сиёсий ва иқтисодий зилзила сифатида кўрилади.