Кипр оролида сионистлар томонидан қамалда/ Европада Фаластини босиб олиш фалокати такрорланадими?
(last modified Sat, 05 Jul 2025 14:13:38 GMT )
июл 05, 2025 19:13 Asia/Tashkent
  • Кипр оролида сионистлар томонидан қамалда/ Европада Фаластини босиб олиш фалокати такрорланадими?
    Кипр оролида сионистлар томонидан қамалда/ Европада Фаластини босиб олиш фалокати такрорланадими?

Кипрга мисли кўрилмлаган сионистлар иммиграция тўлқини ва сионист сармоядорлар томонидан бу мамлакатда кўчмас мулк харидларининг кенгайиши кипрликлар орасида ғазаб ва хавотирга сабаб бўлди.

Сионистик режимнинг "Yediot Ahronot" газетаси ўз ҳисоботида қуйидагича ёзди: сионист инветорлар томонидан кўчмас мулк сотиб олиш доираси кенгаяётган бир пайтда, Кипрда исроилликлар ва "сионизми" га нисбатан мисли кўрилмаган халқ ғазаб тўлқини кузатилмоқда.

Сионистик режим газетасининг ёзишича, уюшган Исроил-сионистларнинг ҳудудни эгаллаб режаси ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида бу масала Кипрдаги сиёсий ва ОАВларнинг асосий мавзусига айланди.

ИРНАга таянитб, Порс тудей сайтнининг хабар қилишича, ушбу баҳс-мунозаранинг авж нуқтаи Кипрнинг иккинчи йирик партияси бўлган сўлчи Акел партиясининг конференцияси пайтида юз берди. Бу ерда партиянинг Бош котиби Стефануос Стефано сионистларга қарши кучли сўзларни ишлатди ва сионистларнинг харидлари, айниқса ҳаётий инфратузилмага яқин ҳудудларда, суверенитетга жиддий таҳдид солиши ҳақида огоҳлантирди.

Унинг айтишича, Фаластинда содирр бўлган воқеаларга  ўхшаш вазият Кипрда ҳам содир бўлмоқда, чунки Фаластинда ҳам сионистлар томониданер сотиб олиш босқичма-босқич амалга оширилган.

Кипр Акел паритяси Бош котиби сионистлар томонидан мамлакатда мулк сотиб олиниши сионистларнинг аҳоли пунктлари, диний  мактаблар, синагоглар барпо этиш ва сиоинстларнинг мамлакатдаги иқтисодий таъсирини оширишни ўз ичига олган кенгроқ режанинг бир қисми эканини қўшимча қилди.

Stefanu шунингдек Кипр ҳукуматини хорижликлар, хусусан сиоинстларга кўчмас мулк сотиш устидан назоратга эга эмасликда айблади ва ҳукуматни бу борада зудлик биан чора кўришга чақ рди.

Шу муносабат билан ва муҳим воқеада Фаластиннинг Кипрдаги элчиси Абдулла Аттарий Акел партия конференциясида расмий маърузачи сифатида қатнашди. Бу Кипрга сионистлар иммиграция ва оролда кўчмас мулк сотиб олиш муаммоси минтақавий сезгирликни акс эттирувчи хорижий элчининг тадбирда илк бор чиқиши эди.

Ҳисоботлар шуни кўрсатадики, ҳудудга киритилган ҳуқуқий ва сиёсий чекловларга қарамай, сионистлар Туркия қисмида мулкка эга.

Айни пайитда сионистик режимнинг Кипрдаги элчиси Oren Anolig ўз баёнотида антисемитизм ва Кипрда сионистларни шайтонлаштиришига қарши курашга чақирди ва Исроил сиёсатини танқид қилиш Кипрдаги шахс ёки инвестор сифатида исроилликларга  қаратмаслиги ккераклигини таъкидлади.

Расмий маълумотларга кўра,  2500 га яқин сионист Кипрда доимий яшайди, бироқ ҳисоб -китобларга кўра, уларнинг кўпчилиги Европа паспортлари билан Кипрга кирганини ҳисобга олсак, уларнинг ҳақиқий сони 12 000 дан 15 минггача бўлиши мумкин.