THAAD -ТАДД тизимининг Эрон ракеталарига қарши мағлубияти/ АҚШ захираларининг 30 фоизга қисқаргани
(last modified Sat, 05 Jul 2025 13:46:15 GMT )
июл 05, 2025 18:46 Asia/Tashkent
  • THAAD -ТАДД тизимининг Эрон ракеталарига қарши мағлубияти/ АҚШ захираларининг 30 фоизга қисқаргани
    THAAD -ТАДД тизимининг Эрон ракеталарига қарши мағлубияти/ АҚШ захираларининг 30 фоизга қисқаргани

Press TV хабарлар тармоғи сайти Эрон ва сионистик режим ўртасидаги 12 кунлик уруш пайтида АҚШнинг THAAD ракетага қарши мудофаа тизимини эвакуация қилгани ҳақида хабар қилди.

Порс тудей сайтининг АҚШ манбаларига таяниб хабар беришича, мудофаа нашрлари ва мустақил таҳлилчиларининг хабарига кўра, Исроилнинг 2026-йил июн ойида Эронга 12 кунлик бостириб кириши сионистик режимни қўллаб-қувватлаш учун жойлаштирилган. АҚШнинг THAAD ракеталарини тутиб олиш захиралари сезиларли даражада камайиб кетган.  . Newsweek журнали би неча кун аввал АҚШ ўзининг илғор ракетага қарши мудофаа имкониятларинг катта қисимни Исроилни қўллаб -қувватлаш учун минтақага ўтказилганини, бироқ бу ҳаракатлар бир томондан ноаниқ натижалар берганини, иккинчи томондан АҚШнинг стратегик захираларига таъсир қилганини ёзган эди.

Lockheed Martin томонидан ишлаб чиқарилган THAAD тизими кўп қатламли ҳаво мудофаа тиизимининг асосий компоненти ҳисобланади. У ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракеталарни, жумладан Эрон ва Ямандан учирилган ракеталарни тутиб олиш учун мўлжалланган.

Мазкур тизим таҳдидларни йўқ қилиш, ракеталарни портлвочи каллакдан фойдаланмасдан ва унинг кинетик энергиясидан /тўғридан-тўғри таъсир қилиш орқали/ йўқ қилиш учун " йўқ қилиш зарба" сифатида номланган усулдан фойдаланади.

PressTVнинг ёзишича. тизимнинг чекловлари орасида ҳақиқий жанговар каллакларни алдаш воситаларидан ажратиш қийинлиги, оммавий ҳужумларга нисбатан хавфсизлик ва янги гипертовушли ракеталарга нисбатан самарасизлиги киради.

ОАВ маълумотларига кўра, Эрон билан 12 кун давом этган можаро давомида ТАДД фаолияти анча заифлашган.   Эрон 370 дан 500 гача баллистик ракета учирди. Бу рақам ТАДД имкониятларидан ошиб кетди. Урушнинг дастлабки кунларида Эрон душманнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини йўқ қилиш учун атайлаб эски ёнилғи баллистик раккеталардан фойдаланган.

Яна илоғор ва маневрли ракеталар сионистик режимнинг тутиб олиш захиралари сезиларли даражада тугаганидан кейингина жойлаштирилди. Сионистик режимнинг Ҳаарец газетаси, шунингдек бошқа ҳисоб-китобларга кўра, ушбу тўқнашувлар пайтида тахминан 1,5 миллиард долларлик жами 200 та АҚШ ва Исроил тўхтатувчи ракеталари учирилган. Айни пайтда , Press TV’нинг ёзишича, барча манбалар  THAAD тутиб олувчи ракета захиралари сезиларли даражада тугагани ҳақида бир фикрда. Жанглар давомида ТАДД аккумуляторининг бугунги қувватига тенг бўлган камида  48 та тутқичли ракеталар истеъмол қилинган.