Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар
Эронликларнинг кенг ҳамкорликлари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшитиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз. Бизни тинглаб боринг.
Таъкидлаб ўтганимиздек, Ипак йўли иқтисодий ва маданий ҳаётини исломий асрга етказади ва турли динлар билан алоқа ва таомул ўрнатади ва милодий 15-16 асрларда ҳам ўз қудратини сақлайди. Бироқ европалик мустамлакачиларнинг Осиёга кириб келишлари ва янги денгиз йўлларининг очилиши ҳамда мустамлакачилар манфаатлари учун кўплаб йўлларнинг ўзгартирилиши ва янги йўлларнинг қурилиши Осиёда олдин мавжуд бўлган тарихий йўл тармоқларига катта зарарлар етказади. Унинг оқибатида Осиё халқларининг табиий ва ижтимоий ҳаётлари ҳам ўзгаради.
Сосонийлар ҳукумати даврида румликлар билан ҳарбий қарама-қаршиликлар мавжуд бўлган бўлса, Ашконийлар даврида румликлар билан эронликларнинг алоқалари илмий ва маданий соҳаларда ҳам кенгаяди ва икки тамаддунни ўзаро яқинлаштиради.
Румлик асирларга Эронда жой берилади ҳамда уларнинг ораларида бўлган муҳандис ва донишмандлар билимларидан муҳим иншоотларни қурилишида фойдаланилади. Хусусан, уларнинг олим ва шифокорлари Жунди Шопурга ўхшаган йирик университетларда фаолият кўрсатишади.
Ҳижрий –қамарий йилнинг иккинчи ўнйилликларида Сосонийлар империясининг ғарбий ҳудудларига мусулмонларнинг ҳужумлари бошланади. Ҳижрий-қамарий 30, милодий ҳисоб билан 651 йилда Сосонийларнинг охирги подшоҳи ушбу урушда мағлуб бўлади ва Сосонийлар империяси инқирозга учрайди. Кутилмаган ушбу мағлубиятнинг сабаблари Сосонийлар дарборида фасоднинг ошгани ҳамда халққа қарши адолатсизлик ва зулмнинг шиддат олгани эди. Ушбу ҳолда Исломнинг адолатхоҳ ва ҳақталаб шабодаси эронликларни ўзига жалб этган эди. Мусулмонлар томонидан Эроннинг фатҳ этилгани ҳам эронлик қавмларнинг ҳаракатларини бутун оламда кенгайтиради. Ислом дини кенгайиши билан ҳаракатчан эронликларнинг ҳам қадамлари дунёнинг кўплаб минтақаларига етади.
Ғарбда Рум империяси парчаланиб кетган даврда ибтидоий қавмлардан бўлган жерман, англосаксон ва Скандинавиянинг эйкинглари Европани халқаро тамаддунлар карвонидан узоқлаштиришади ва эронлик қавмлар исломий маданият билан дунёнинг илғор маданияти ва тамаддунини сақлаш вазифасини зиммаларига оладилар. Улар Исломнинг олий таълимотидан баҳраманд бўлиб, ўрта асрнинг қоронғи ақидалари гирдобига тушган Европа ғарбига халоф равишда жаҳоннинг Осиё ва шарқий қисмини илғор маданият ва ривожланишлар томон ундашади.
Мусулмон араблар янги империя шаклини Эронниннг маданий ҳудудларида барпо этишади ва эронликлар билан ҳамкорликда ушбу эроний-исломий маданият ҳавзасини шимолдан Мовароуннаҳргача, ғарбдан Кичик Осиё ва Испаниягача кенгайтиришади. Эронликлар унчалик қаттиқ бўлмаган қарама-қаршиликлардан сўнг Ислом динини қабул қилишади ва саҳроий араблардан маданиятлари жуда илғор бўлгани боис исломий империянинг бошқаруви ва маданиятида юқори ўринларга эга бўлишади.
Эронликлар масоҳати Ахамонийлар империяси ҳукмронлик қилган ҳудудларга тенг бўлган мазкур империянинг барча жойларига тарқалиб, идора, илм, дин ва бошқа соҳаларда муҳим лавозимларни қўлга киритишади.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган оқшомги дастуримизда "Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса uzbek@ ParsToday.com.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.
Эронликлар минг йилга яқин вақт давомида жаҳонда қилган ҳукмронликлари даврида Рум империяси билан доимо қарама-қаршиликларда бўлишган ва кейин ҳам улар ўзларининг юқори бўлган мавқеларини қўлдан беришни хоҳлашмасди. Ислом империяси кучли бўлганидан кейин Рум империяси фақат Кичик Осиё ва Европа билан чекланиб қолган эди ва ҳарбий босимлар натижасида нуфузга эга бўлган айрим ҳавзаларини мусулмонлар ихтиёрида қолдирган эди. Исломий империянинг қўшини Византия империяси пойтахтининг дарвозаларигача борган эди. Аммо турли сабаблар ва қудратли мудофаа истеҳкомлари боис уларни очишга эришолмайди.
Мусулмонлар ўша вақтда Рум империяси ҳукмронлигини Кичик Осиёда бартараф қилмаган бўлсаларда, бироқ Сурия ва Ливанни қўлга киритиб, Ўрта Ер денгизига йўл топишади ва кейинги ҳужумлар учун бош кўприкларни яратишади. Натижада биринчи бор Шарқдан бўлган кучлар Испания орқали Европа қитъасига йўл топишади. Шимолий Африка ва ушбу қитъанинг Ўрта Ер денгизида бўлган бошқа соҳиллари Рум империяси қўлидан мусулмонлар қўлларига ўтади ва мазкур минтақаларда исломий-эроний маданиятлар ёйилади.
Таҳлилчиларнинг ақидаларига кўра, эронликларнинг осонлик билан мусулмон бўлганликларининг сабаблари исломий ақидалар кўп жиҳатларда, хусусан халқаро ҳукуматни ташкил этишда уларнинг ақидалари ҳамда оммавий маданият ва тамаддунлари билан мос келгани бўлган.
Умавийлар халофатининг територия ҳудудлари ўша даврнинг замонавий дунёси бўйлаб ёйилади ва фақат Европа маркази ва Хитойдан ташқари бошқа минтақалар уларнинг назорати остида эди. Мусулмон араблар билан янги мусулмон бўлган эронликлар ҳам биргаликда халқаро миқёсга эга бўлган фаолиятларда фаол иштирок этишарди ва Эроннинг маданий ҳудудларини исломий мазмун ва мундарижа билан жаҳон минтақалари бўйлаб кенгайтиришарди.
Ҳижрий иккинчи асрдан бошлаб эронликлар Аббосийлар ҳукуматини маънавий ва ҳарбий қўллаб-қувватлашлар орқали умавийлар ўрнига қудратга етказишади. Эронликларнинг тамойиллари боис Аббосийлар халофатининг идораси бутун исломий империяда маданий, тижорат ва санъат фаолиятлари эшикларини эронликлар учун очиқ қўйишади ва Ислом оламида уларнинг яратувчанлик фаолиятлари учун шароит яратишади. Бинобарин эронликлар ушбу янги исломий империяда халқаро ва тарихий фаолиятларини амалга ошириш учун саъй-ҳаракат қилишади.
Фотеҳ мусулмонлар билан эронлик буюк шахсиятларнинг ҳамкорликлари ўша Рошидин халифалари даврида бошланган эди. Дар воқе, Тесафон ва Форс мусулмон араблар томонидан тасхир этилган ўша даврларда ушбу ҳамкорликлар бошланган эди. Аббосийлар халофати бошланганидан кейин ушбу ҳамкорликлар ва таъсир ўтказишлар бошқарув, дин, маданият ва бошқа соҳаларда кенг кўламда мустаҳкамланади.
Айтиш мумкинки, эронлик қавмлар олдинги динларидан воз кечиб, Ислом динини қабул қилишади ҳамда ўзларининг бой тамаддунларидан фойдаланган ҳолда вақт ўтиши билан Исломдан олдин бўлган имтиёз ва имкониятларини Аббосийлар халофати даврида қайтадан қўлга киритишади.
Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Саломат бўлинг.