Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар
Анварийнинг ҳаёти ва ижоди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз. Бизни тинглаб боринг.
Олдинги эшиттиришларимизда таъкидлаб ўтганимиздек,
Шоир Саноий томонидан назмий ҳикоятларда танланган шахсиятлар халқнинг турли табақаларидандир. “Ҳадиқа” ҳиқоятларидаги кўплаб шахсиятларнинг исмини маълум бўлмаган ва ё йўқолиб кетган кишилар ташкил этишади.
Исми йўқолиб кетган кишилар бир бола, кекса киши, ўғил, аҳмақ, ринд, бир ошиқ каби ибора ва атамалар билан ифода этилган. Хос бўлган шахсиятлар шоҳ ва амирларлардан танлаб олинган ва уларнинг фаолиятлари кўпинча ижобий тарзда тасвирланган.
“Ҳадиқа” даги кўплаб ҳикоятлар қисқа бўлиб, унда ахлоқий ўгитларни ўқувчига етказиш каби масалаларга урғу берилади. Шу сабабдан қаҳрамонлар шахсияти унчалик ёритилмайди. Ҳатто айрим қаҳрамонларнинг номи ҳам зикр этилмайди ва фақат уларнинг сифатлари умумий тарзда баён этилади.
Шоир Саноийнинг “Ҳадиқа” асарида ўрин олган ҳикоятларда нақл қилиш ва баён этиш услубларида кўзга кўринувчи хилма-хиллик кузатилмайди. Мазкур асардаги айрим ҳикоят ва ривоятлар ровий бўлган бир киши томонидан ҳикоя этилади. Бошқа ҳикоятлар эса учинчи шахс номидан баён қилинади. Ровий, яъни ҳикоя этувчи киши қаҳрамонларнинг ҳамма ишларидан хабардор гўё.
Ушбу ҳикоятларда ровий қаҳарамонларнинг сўзлашувларини бошқаради ва охирида ўзи натижани баён этади. Ҳикоятларнинг бошланиши ва охирининг ҳудуди маълум бўлмай қолади. Шоир Саноийнинг ҳикоятларида бўлган бошқа хусусиятлардан бири уларнинг умумий характерга эга эканлигидир. Уларда макон ва замон ҳам маълум эмас. Бироқ айрим ҳикоятларда аниқ макон ва замонни кузатиш мумкин. Макон бирон жойнинг номини келтирилгани билан аниқланган ва аммо воқеа юзага келган вақт ҳақида аниқ маълумот берилмаган.
Cуҳбатимиз давомида сизни милодий 12 асрда яшаб ижод қилган Авҳадуллоҳ Муҳаммад бин Али Анварийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот берамиз. Унинг туғилган йили тўғрисида аниқ маълумот мавжуд эмас. Аммо Анварий Салжуқийлар ҳукумати даврида ва Султон Санжар ҳукмронлиги вақтида яшаган. У Хуросоннинг кичик шаҳарларидан бири ҳамда Нисо ва Сарахс ўртасида жойлашган Абиверд шаҳрида шеър аҳлидан бўлган оилада туғилган.
Анварий болалик даврини илм ўрганиш билан ўтказади. У, адабиётдан ташқари ,ҳикмат, фалсафа, риёзиёт, мусиқа ва нужумшунослик илмларини маҳорат билан ўрганиб, ҳаким лақабига эга бўлади. Анварийнинг отаси ўша замондаги мансабдорлардан бири эди ва шу сабабдан ўғлининг ўқиши ва яхши таҳсил олиши учун қулай шароитлар яратган эди.
У Тусда жойлашган ва ўша замонда эътиборли ва илғор саналган мадрасалардан бири Мансурияда ақлий ва нақлий фанлар бўйича таҳсил олади ва камолотга эришади.
Анварий ўз замонасининг донишманд кишиларидан ҳисобланади ва ўша вақтда мавжуд бўлган билим ва маорифни унинг шеърларида англаб олиш мумкин.
Шеърлардаги ишоралар, гўзал иборалар, янги тасвир ва мазмун яратишлар шоир Анварийнинг устодлик даражасидан дарак берарди. Унинг шеърларидаги бу хусусиятлар мантиқ, мусиқа, ҳайъат, риёзий, табиий илмлар, нужумшунослик ва ҳикмат илмларини ҳам ўзида мужассамланган.
Шоир ҳақида ёзилган қадимий тазкира ва манбалар ҳам шоирнинг кўплаб билим ва ҳикматга эга эканлигини тасдиқлашган.
Машҳур тазкиранавис Муҳаммад Авфии Бухороий “Лубоб ул-албоб” китобида Анварий кўплаб илмларни ўзлаштирганини таърифлаб ёзган.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган оқшомги дастуримизда “Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса uzbek@ ParsToday.com.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.
Шоир Анварий Ибн Синога кўплаб эътиқод қиларди ва айтишларича, у бу буюк донишманднинг айрим асарларини ўз хати билан ёзган.
Анварий, ҳатто. Ибни Синонинг асирликка тушгани борасида “Албашорот фи шарҳул-ишорот” номли китоб ёзган.
Анварий ушбу даврда адабиёт илми ва шеъриятда ўз маҳоратини кўрсата бошлайди ва ўша ёш бўлган даврида Султон Санжар даргоҳига йўл топади.
Шоирнинг асарларига доир қатор адабиётшунослар ва тадқиқотчиларнинг ақидаларига кўра, Анварий ўз умрининг кўплаб йилларини Султон Санжар дарборида ўтказган.
Анварий дарборда Султон Санжар мадҳида кўплаб шеърлар ёзган ва унинг дарбордаги ҳаётидан ўттиз йил ўтганидан кейин, у дарборни тарк этади ва танҳоликда яшашни ихтиёр айлайди.
Анварий умрининг охирги йилларида Балх шаҳрида яшарди ва милодий 12 асрда ушбу шаҳарда вафот этади. Унинг қабри Султон Аҳмад Хизравия мақбарасида жойлашган.
Анварийнинг мазҳаби ҳақида ҳам ихтилофли назарлар мавжуд. Айримлар уни шиа мазҳабига тааллуқли эканлигини айтишган. Бироқ унинг шеърлари ва яшаш муҳитидан маълум бўлишича, у тасаннун аҳлидандир. У ўзининг шеърлариа Рошиддин халифаларни васф этган ҳамда Ислом пайғамбари (с) ва ҳазрат Али (а) ларга ҳам самимий меҳр кўрсатган.
Тазкиранависларнинг ёзишларича, Анварий шоирликда шукуҳ ва жалол топганидан кейин бир қасида ёзиб, шоҳ дарборига йўл топмоқчи бўлади. Ушбу қасидасидан кейин Анварий 30 йил давомида Султон Санжар дарборида хизматда бўлади ва Султонинг кўплаб сафарларида ҳам ҳамроҳлик қилади.
Юлдузлар қирони воқеаси Анварий ҳаётида юз берган муҳим ҳодисалардан эди. У йиллар давомида Султон Санжар дарборида мунажжим эди. Анварий ҳижрий-қамарий 582 йилнинг 29 жамодиюлаввалида юлдузлар қирони мезон ойида юз беришини башорат қилади. У ушбу кунда оламда азим инқилоб юзага келишини айтади. Аммо ўша кунда бирон муҳим воқеа юзага келмайди ва дарбор шоирлари унининг ушбу нотўғри башорати учун масхара қилишади. Султон Санжар эътирозига ҳам жавобан у бу кескин ўзгаришлар тадрижий тарзда юз беришини зикр этади. Кейинчалик ҳакимлар Анварийнинг башорати тўғри эканлигини ва ўша вақтда мўғулларнинг Чингизи дунёга келганини айтишади. Зеро вақт ўтиши билан мўғул Чингизхон дунёни остин-устун қилганди. Чингизхон ҳужумлари натижасида Хуросонинг вайронага айлангани Анварийнинг башорати билан тўғри келади.
Анварий шоирликда катта шуҳратга эга бўлган эди ва ўша вақтда кўплаб шоирлар уни етук устод сифатида қабул ва васф қилишган эди. Айримлар эса уни форс шеъриятидаги уч пайғамбарлардан бири ҳисоблашган.
Анварий яшаган даврда қасида жанри жуда равнақ топган эди. Ушбу даврда энг яхши қасидаларни Анварий ёзган ва айнан ушбу қасидалар унга катта шуҳрат келтирган.
Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.