Камол Харрозий: Эрон Ислом республикаси музокаралар учун очиқ, лекин мажбурлашни қабул қилмайди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98000-Камол_Харрозий_Эрон_Ислом_республикаси_музокаралар_учун_очиқ_лекин_мажбурлашни_қабул_қилмайди
Эрон ташқи алоқалар бўйича стратегик кенгаши раиси Камол Харрозий ўз сўзларида Исломий республика музокаралар учун очиқ, лекин мажбурлашни қабул қилмайди, деб эълон қилди.
(last modified 2025-10-16T11:22:19+00:00 )
октябр 16, 2025 16:17 Asia/Tashkent
  • Камол Харрозий: Эрон Ислом республикаси музокаралар учун очиқ, лекин мажбурлашни қабул қилмайди
    Камол Харрозий: Эрон Ислом республикаси музокаралар учун очиқ, лекин мажбурлашни қабул қилмайди

Эрон ташқи алоқалар бўйича стратегик кенгаши раиси Камол Харрозий ўз сўзларида Исломий республика музокаралар учун очиқ, лекин мажбурлашни қабул қилмайди, деб эълон қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,Эрон ташқи алоқалар бўйича стратегик кенгаши раиси Камол Харрозий агар музокаралар мантиқий тамойилларга асосланса ва Эрон Ислом Республикасининг қадр-қиммати ҳурмат қилинса, биз музокараларга тайёрмиз, фақат музокараларни тартибга солувчи тамойилларга риоя қилингани шарти билан ва эҳтиёт бўлайлик, бизга ҳеч нарса юкламасин, агар мажбурлашмоқчи бўлса, биз бунга қарши турамиз, деб маълум қилди.

KHAMENEI.IRга берган интервюсида Камол Харрозий деди: музокаралар давомида биз Эрон Ислом Республикасининг қадр-қимматини доимо ёдда тутдик. Биз Эрон Ислом республикаси шаънига зид бўлган ҳеч қандай келишувлар тузмаганмиз ва "Эроннинг уранни бойитиш ҳуқуқи"ни доимо таъкидлаб келганмиз. Аммо шу билан бирга, музокараларда улар бир хулосага келиши учун мослашувчанлик ҳам кўрсатилди. Бинобарин, бу ядровий музокараларда "қадр-қиммат"  донолик ва манфаат деган 3 тамойил тажрибаси яққол кўзга ташланди, деб қўшимча қилди.

Эрон ташқи алоқалар бўйича стратегик кенганши раиси  ва Эроннинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш кенгаши аъзоси ўз-ўзига ишониш сиёсатини Эрон Ислом республикасининг асосий сиёсатларидан бири эканлигига тўхталиб, уранни бойитиш мамлакатимиз учун " аниқ ҳуқуқ" бўлиб, бошқалар эътиборидан четда қоладиган ёки шунчаки унга таянадиган нарса эмас, бу мамлакат манфаати учун деб таъкидлади.

Камол Харрозий ўт очишни тўхтатиш келишуви  хусусида ҳам  Исроил режимига катта босим ўтказилди ва бизнинг ракета ҳужумларимиз самарали бўлди ва Исроил босиб олинган ҳудудлар ичида кўплаб қийинчиликларга дуч келди. Ушбу 12 кунлик уруш натижасида улар учун урушнинг тўғридан-тўғри зарари тахминан 2,4 миллиард долларни ташкил этиши башорат қилинган эди, гарчи, албатта, билвосита харажатлар ҳам ўз ўрнига эга.  Шу боис, ҳам иқтисодий ҳам психологик босимлар босиб олинган ҳудуднинг ўзида самарали бўлди. Қолаверса, АҚШликлар урушнинг давом этишини ва минтақада ёйилишини истамади, бундан кейин ҳам аралашишни истамади, чунки уларнинг манфаатлари буни талаб қилмади. Шунинг учун улар ўт очишни тўхтатишни сўрашди. Биз бошидан айтган эдик, агар улар уришмаса, биз давом этмаймиз. Шундай қилиб биз ҳам урушни тўхтатдик.