Ўзбекистонда “Бирлик – 2025” ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i97994-Ўзбекистонда_Бирлик_2025_ҳарбий_ўқув_машғулотлари_ўтказилмоқда
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округига қарашли "Каттақўрғон" полигонида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбайжон мудофаа вазирликлари бўлинмалари иштирокида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар бошланди.
(last modified 2025-10-16T12:10:48+00:00 )
октябр 16, 2025 13:28 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда “Бирлик – 2025” ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказилмоқда
    Ўзбекистонда “Бирлик – 2025” ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округига қарашли "Каттақўрғон" полигонида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбайжон мудофаа вазирликлари бўлинмалари иштирокида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар бошланди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, куни кеча “Бирлик – 2025” ҳарбий ўқув машғулотлари тантанали тарзда очилди.

“Машғулотларнинг асосий мақсади минтақадаги ишонч ва ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, замонавий хавф-хатарларга қарши биргаликда ҳаракат қилиш кўникмасини ошириш, геосиёсий кескинлик ва глобал таҳдидлар шароитида ҳарбий-тактик уйғунликни таъминлашдир”, – дейилади хабарда.

Машғулотлар доирасида ҳарбийлар:

артиллерия, дронлар, бронетехника ва узоқ масофадаги нишонларни аниқ нишонга олиш имконига эга бўлган замонавий қурол-аслаҳа билан амалий вазифалар;

илғор жанговар тактикалар асосида ҳамкорликда жанговар топшириқлари;

ҳарбий тайёргарлик, жанговар мусобақалар ва тажриба алмашиш машғулотларида иштирок этадилар.

Маълумотларга кўра, машғулотларда қатнашчилар қадимий Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, урф-одатлари ва анъаналари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлади.