Ҳиндистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокида ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда
(last modified Thu, 17 Apr 2025 08:19:15 GMT )
апрел 17, 2025 13:19 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокида ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда
    Ҳиндистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокида ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда

Ҳиндистоннинг Пуна шаҳридаги халқаро машғулотлар базасида «Дўстлик – 2025» Ҳиндистон – Ўзбекистон қўшма ҳарбий машғулотлари бошланди.

Кун сайтининг хабар қилишича, 2019 йилдан бери мунтазам тарзда ташкил этиб келинаётган мазкур ўқув машқлари икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадларига қаратилган бўлиб, ушбу машғулотлар ҳар йили Ўзбекистон ва Ҳиндистонда навбатма-навбат бўлиб ўтмоқда.

2024 йилда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбий мутахассислари «Дўстлик – 2024» машғулотлари доирасида «Термиз» дала-ўқув полигонида тажриба алмашган эди.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбий машғулотлари

 

Ўқув машғулотларининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбий делегацияси вакиллари иштирок этиб, ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари икки давлат ўртасидаги ҳарбий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг билим, кўникма ва тажрибаларини оширишга хизмат қилаётганини эътироф этди.

Ҳамкорликдаги қўшма машғулотлар 28 апрелга қадар давом этади.