март 06, 2024 12:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбий тадқиқотчилари икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилдилар
    Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбий тадқиқотчилари икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Қуролли кучлари Ҳарбий мерос ва замонавий тадқиқотлар институти ва Ҳиндистон Ҳарбий тарих ва конфликтология маркази ўртасида ҳарбий илм-фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорликка оид меморандумни имзолаш бўйича онлайн тадбир ўтказилди.

Аниқ сайтининг Дунё ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, Ўзбекистон ва Ҳиндистон тадқиқотчиларининг онлайн суҳбатида, Ўзбекистонда сўнгги йилларда мудофаа соҳасида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, жумладан, Ҳарбий мерос ва замонавий тадқиқотлар институти фаолияти ҳақида маълумот тақдим этилди, ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

Меморандум ижроси доирасида икки томонлама алоқаларни тизимли равишда ташкил этиш мақсадида "йўл харитаси" ишлаб чиқиш, делегациялар ташрифларини ташкил этиш, бошқа ҳамкорлик дастурларини биргаликда амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Ёрлиқ