май 25, 2017 13:07 Asia/Tashkent

Рамазон ойининг гўзал баҳори етиб келди. Агарчи ҳар куни эрталаб уйқудан туриш ҳаётнинг ҳар кунлик бир одати бўлсада, аммо Рамазон ойининг биринчи кунида эрталаб саҳар чоғида тўриш ҳаётимизга бошқача ранг-тус беради.

Рамазон ойининг гўзал баҳори етиб келди. Агарчи ҳар куни эрталаб уйқудан туриш ҳаётнинг ҳар кунлик бир одати бўлсада, аммо Рамазон ойининг биринчи кунида эрталаб саҳар чоғида тўриш ҳаётимизга бошқача ранг-тус беради. Ғафлатда қолган қалбларга янги раҳмат нури ва поклик шамоли эсади. 

 Имом Содиқ алайҳиссалом шаъбон ойининг охирги кунида шундай марҳамат қилади: “Парваргоро! Мана Рамазон муборак ойи ҳам кириб келди. Ҳақни ботилдан ажратиш, ҳидоят этиш учун энг ёрқин далил ва халқни ҳидоят этиш учун Қуръон нозил бўлган ой кириб келди. Бизни бу ойда саломат сақла ва бу ойни биз учун саломат ойи қил ҳамда саломатчилик ва осойишталик ила уни биздан қабул қил!”

Рамазон ойи секин ва қадр-қиммат ила Худо билан янада кенг унс олиш учун яна бир фурсатни яратиш учун ҳар қачонгидек ўз файзу барокати билан кириб келди ва иллоҳий раҳмат билан яқинлашишни бизга насиб айлайди. Рамазон ойи бандалик ой бўлиши ва ўзининг чиройи билан ҳаётимизнинг кечаю кундузларини янгича ранг-тус бериш ва чиройли бўлиши учун кириб келди. Ҳақиқатан ҳам биз Худо ва ўзимиз билан хилват қилиш учун мислсиз ушбу фурсатга эҳтиёж сезардик. Келинг гуноҳкорларнинг қалбларига малҳам бўладиган бу ойда Худо раҳматининг осмонида тавба ила парвоз қилайлик. Худойим сенга шукроналар бўлсинким, яна Рамазон ойини ўзимизнинг  ҳаётимизда тажриба этмоқдамиз. Худонинг раҳмат ойига саломлар бўлсин! Ҳамиша бизнинг ёнимизда бўлишини истаган ойимиз сенга саломлар бўлсин!

Рўза тўтиш ислом динининг рукнларидан бир саналади ва мўмин мусалмонларнинг маънавий камолоти ва ўзгаришларида муҳим рол уйнайди. Шу сабабдан Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва пок имомлар алайҳимсаломлар рўза тутиш айёми ва иллоҳий зиёфат ойи бўлмиш Рамазон ойини истиқбол этиш учун борардилар ва иллоҳий зиёфатга лабайк дейиш учун янада жиддий тайёргарлик кўриш учун ўзига хос маросим ва расм-русумлари бор эди. Жумладан шундай ривоят қилишади.

Аллоҳнинг Расули азиз ва севимли пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с) "Шаъбония" деб аталмиш хутбаларида рамазон ҳақида марҳамат   этмишлар:Эй, Аллоҳнинг бандалари! Аллоҳнинг ойи баракот, раҳмат ва мағфират ила   сизларга юзланмиш. Бу ой Аллоҳ наздида энг қадрли ойдир. Кунлари энг   яхши кунлар, тунлари   энг   яхши тунлар ва соатлари энг яхши дамлардир".Сиз бу   ойда Аллоҳ даргоҳига меҳмонликка даъват   этилдингиз ва   каромат аҳлига айландингиз. Бу улуғ ойда сизнинг   ҳар бир   нафасингиз тасбеҳ, уйқунгиз ибодат, амалларингиз мақбул, дуоларингиз   ижобатдир.Шундай экан, эзгу ният ва   пок қалб ила   Парвардигорингиздан   илтижо айланг, токим,   сизга рўза   тутиш ва Қуръон    тиловат қилишда   тавфиқ ато айласин.”   

Шунингдек Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам қиёмат кунида рўза тутганларнинг ўрни ҳақида шундай марҳамат қиладилар: “Қиёмат куни етиб келганида муноди шундай нидо қилади: “Худонинг меҳмонлари қаердасиз! Кейин рўзадорларни олиб келишади... уларни нур жинсидан яратилган олий маркабларга миндиришади ва уларнинг бошларида каромат тожи қуйилган ҳолда жаннатга олиб боришади”. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам рўзанинг инсон руҳига таъсири ҳақида шундай марҳамат қиладилар: “Қалбнинг паришонхотирлиги камайишини истаган шахс Рамазон ойи ва ҳар бир ойнинг уч кунини рўза тутиши лозим.”

Расули Акрам (с) бошқа бир жойда шундай буюрадилар: “Рамазон ойининг рўзаси ва ҳар бир ойдаги уч кун рўза тутиш қалбнинг паришонхотирлигини бартараф этади.”

Бу чиройли сўзлар саноқсиз фойдаси бўлмиш рўзанинг инсон руҳиясига етказадиган таъсирининг намунаси ҳисобланади. Айримлар ўтган асрни изтироб ва руҳий тушкунликка тушиш асри деб билишади. Аммо 21 асрда ҳам саноатлашган ҳаётнинг чарчатадиган жилвалари ва ифротий рақобатлари ҳамда маънавиятнинг камчиликлари инсоният аҳлининг изтиробларини янада чуқурлашиши ва кенгайишига имкон яратмоқда. Тез суратда ижтимоий ўзгаришларнинг вужудга келиши, ижтимоий расм-русум, анъаналар ва қадриятларнинг заифланиши ва энг муҳими диний эътиқодлар пойдеворининг заифланиши инсониятнинг хавотирланишлари ва нотинчлик мизонларини кенгайтирмоқда. Ижтимоий ижобий анъаналар ва диний эътиқодлар инсонни азоб бергувчи мушкулотлар ва масалалар баробарида муҳофазат этиши мумкин.

Рамазон ойининг чирой ва гўзалликларидан бири бу рўзадорлардаги яхши ва чиройли хусусиятларни янада чирой бағишлайди ва уни ривожлантиради. Рамазон ойининг бошланиши тортишувлар ва нотинчликларга барҳам бериш учун бир фурсатидир. Саноатлашган ҳаёт қалблар ўртасида бўлган улфатни камайтиради ва ҳаётда бефарқлик ва масъулиятсизлик руҳиясини вужудга келтиради. Аммо Рамазон ойининг кириб келиши билан қалбларда дўстлик ва осойишталик янада кенг шакл олади ва Худонинг хурсандчилиги ва ризояти эса барча нарсалардан афзал бўлади. Айтиш мумкинким, Рамазон ойининг руҳий биринчи садоси инсонлар орасида қалбларнинг бирбирига қўшилишидан иборат. Қуръони карим Ҳужурот муборак сурасининг 10-чи ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз.”    

Барокотли ва чиройли Рамазон ойи дунё бўйлаб мусалмонларнинг ҳамжиҳатлиги, ҳамдиллиги ва бирлашишларининг яққол намунаси ҳисобланади. Раҳмат ойининг бошланиши билан мусалмонлар ҳар қайси мамлакат, ирқ ва аждоддан бўлмасинлар уни хурсандчилик ва фаровон ҳурмат-эҳтиром билан истиқбол этишади. Рамазон ойида рўза тутиш расм-русуми Ҳажж маносикларини бажо келтиришдек исломий барча фирқалар ва мазҳаблар орасида муштарак одоб ва ваҳдатни вужудга келтиради. Ва барча мусалмонлар учун дунёнинг турли бурчакларида рўза тутишнинг дастурлари ва аҳкомлари бир хилдир. Ҳамда исломий умматнинг аъзолари орасида ирқий фарқият ва географик чегаралар учун фосила ижод этмайди. Айтиш мумкинким, рамазон ойи мусалмонлар умматининг бирбирига яқинлашиш ва қалбларнинг улфат олиш ойидир. Ҳар бир мусалмон ўзини ягона ва буюк бир умматнинг аъзоси деб билади ва оламнинг энг узоқда яшовчи ва аққалиятни ташкил этувчи бошқа рўза тутувчи мусалмонлар билан бирлик, ҳамдиллик ва ҳамжиҳатликни ҳисс этади.

Азизлар Аллоҳ таоло бизларни шундай кунларга яқинлаштирияпти экан, бу кунларни ғанимат билишимиз лозим. Аллоҳ таоло Рамазони шариф ва унинг файзу футуҳидан насиба олмоқликни барчамизга муяссар айласин! Меҳр-шафқат, саховат ва мурувват, қаноат ва шукроналик, жамиятда меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик рамзи бўлган муборак ой барчамизга қутлуғ бўлсин!