Эрон матбуотига бир назар
Рисолат, Жумҳурии Исломи ва Хуросон газеталари
Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Туркияда вужудга келган охирги ўзгаришлар ва 15 июлда ташкил этилган мувафаққиятсиз давлат тунтаруви оқибатида ўзининг ғарблик иттифоқчилари, айниқса Америка билан Туркия алоқаларининг кескин шиддат олиши шоҳидига айланмоқдамиз. Туркия расмийларининг аксарияти Америка ва ушбу мамлакатнинг қадимий иттифоқчиларини мазкур мамлакатда мувафаққиятсиз амалга оширилган давлат тунтарувида қуллари борлигига айблашмоқда. Минтақа ва ҳатто Туркиянинг ўзини тақсимлаш пайида бўлган Туркиянинг ишончида бўлмаган ва ғарблик иттифоқчиларнинг яширин мақсадларини эътиборга олган ҳолда, айрим таҳлилчилар шундай эътиқодга эгаларким, турклар Америка ва европалик ўз иттифоқчилари билан фосила олиш билан Масквага яқинлашишга сайъ-ҳаракат қилишлари лозим. Бу иш, Туркия ва Россия раҳбарларининг келаси дийдор кўришларича Ғарб сиёсий доираларининг назорати остига қарор олиши сабабига айланган.
Шундай назарга ташланадиким, Туркия давлати ўз хатосини ҳамда Америка ва бошқа ғарблик иттифоқчиларнинг ишончсизлик моҳиятга эга бўлишларини тушуниб етиши Туркия давлати ва Масква ҳамда қушни мамлакатлар, жумладан Сурия ва Ироқ давлати билан ўз алоқаларини оддийлаштиришга сайъ-ҳаракат қилиши сабабига айланди. Мутахассисларнинг аксариятлари шундай эътиқодга эгаларким, бу иш Ғарбнинг минтқада бўлган мақсадлари ва режалари билан қарши эди ва бундай сайъ-ҳаракат америкаликларга хуш келмади ва Анкара давлатини Масква ва бошқа қушни мамлакатлар билан яқин муносабатда бўлишининг олдини олиш учун давлат тунтарувини амалга ошириш учун тайёргарлик кўришларининг сабабига айланди.
*****
Жумҳурии исломи газетаси шундай ёзади, бугунги кунлар давомида террористик фронт, айниқса ИШИД террористик гуруҳи Сурия, Ироқ ва Ливанда кўраётган оғир зарбалари Ғарбдаги уларнинг муҳим ҳомийлари ва Араб реакцион мамлакатларини хавотирга туширмоқда. Америка ва коалициядаги унинг иттифоқчилари ушбу ҳақиқатни қабул қилишлари лозим ва террористлар билан танлаш варианти орқали ёндошиш ва ҳар қандай фурсатни пойлашдан ўзларини сақлашлари лозим ва комил тарзда қабул қилишлари лозимким, қандай қийматга тушмасин террористларга барҳам беришлари керак ва ваҳший террористларни ошкора ёки махфий тарзда ҳимоят этишларига хотима беришлари зарур. Зудлик билан оташкесимни эълон қилишга тегишли масалани Америка томонидан қатъийлик билан таъкид қилиш ва Ҳалаб ноҳарбий аҳолисининг тақдиридан хавотирланиш изҳор этиши террористлар учун фурсат яратиш ва ҳатто Ҳалаб қуршовини мағлубиятга учратишга эришиш мақсадида амалга ошираётганлари муқаррар. Аммо америкаликлар ва террористлар ушбу ҳақиқат ва бир неча йиллик фитна-найранларнинг мағлубиятга учрашини қабул қилишдан бошқа чоралари йўқ .
*****
Хуросон газетаси шундай ёзади, Оқ Уйда Барак Абаманинг ҳузур топиш даврида Америка давлатининг хорижий сиёсатларида вужудга келган ўзгаришлардан энг муҳими бу ушбу мамлакат ўз стратегиясини Ўрта Шарқдан Узоқ Шарққа ўзгартириши саналади. Бундай ўзгаришни эътиборга олган ҳолда Хитойнинг олдини олиш Америка стратегиясининг марказида қарор олган. Табиийким, бундай ўзгаришларнинг сабаби бу Узоқ Шарқдаги Америка иттифоқчилари, айниқса Япония ва Жунубий Корея билан муносибатларни кенгайишдир.
Шу ҳол билан Барак Абаманинг президентлик даври ўз охирига етганидан кейин бир муҳим ҳужжат унвонида Американинг миллий хавфсизлик стратегиясида бундай стратегияни давом этиш эҳтимоли назарга ташланмайди. Зоҳиран агарчи мухолифат қилиш далиллари бирбиридан фарқ қилсада, аммо Хиллари Клинтон ва Дональд Трамп ҳам бу стратегик ўзгаришлар билан мухолифат қилишмоқда. Хиллари Клинтон ҳам олдинда тўрган президентлик сайловларда унинг ҳомийси бўлган асосий лобийлари унвонида Арабларнинг лобийлари ва Исроил лобийларининг босим ўтказишлари ҳамда ўзи ва унинг турмуш уртоғининг хорижий сиёсатлар билан қизиқишларии сабабли Ўрта Шарққа Американинг дахолат этиш стратегиясига қайтишга шиддат билан мойиллик зоҳир этмоқда. Трамп ҳам зоҳиран Шарқий Осиё мамлакатларига нисбатан жиддий муаммога эгадир. Шунинг учун айтиш мумкинким, ҳам Трамнинг консерватив тадбиркор қараши ва ҳамда Хиллари Клинтоннинг зоҳиран идеологик қараши билан Абама доктринаси охирга етади.