июн 06, 2017 13:46 Asia/Tashkent

Эронликлар ва туркий қавмлар

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

 “Дунёнинг фахри  бўлган эронлик  буюк шахсиятлар” рукни остидаги  туркум эшитиришнинг янги сони яна  эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган  буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз.  Бизни тинглаб боринг.

Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Исломнинг дастлабки   асрларида  мусулмонлар Мовароуннаҳр чегара ҳудудларида  турк қавмлари билан  қуролли тўқнашувлар олиб боришади ва жиҳодчилар  кучлари қаршисида  бир муддат муқоваматлар кўрсатишларидан  кейин  туркий қавмлар ҳам мусулмон бўлишади ва тадрижий тарзда улар ҳукмдорлар дарборларига йўл топишади. Албатта, уларнинг айримлари урушлар вақтида асирликка ва мусулмон амирларнинг хизматларига жангчи -аскар сифатида  олинган эдилар.

Янги мусулмон бўлган туркий қавмларнинг хусусиятлари уларнинг чаққонлиги, ботирлиги ва жанг қилиш қобилиятларида эди. Қисқа вақт ўтиши билан  ҳукмдор бўлган мусулмонлар янги мусулмон бўлган туркий қавмларнинг жанговар иқтидорларини  сезишади ва ўзларининг ҳарбий  кучларига ишонмасдан туркий қавмлардан бўлган жангчиларни кўпроқ қўшинларига олишади.

Айтишларича, Муътасимга ўхшаган Аббосийларнинг халифалари биринчи бўлиб  турк қулларини исломий қўшинларда фойдаланишни суннат эълон қилган. Бироқ Кембрижнинг “Эрон тарихи” китобида мавжуд ҳужжат ва далиллар асосида ёзилишича,

Аббосий халифалардан олдин эронлик шаҳзодалар ҳамда Мовароуннаҳр мусулмонлари, яъни тожиклар туркларни ёлланма жангчилар ва чегара ҳудудларини ҳимоя этувчи аскарлар сифатида хизматга олишган.

Кейинчалик Эрон амирлари Саффорийлар ва Сомонийлар сулолалари  ҳам турк қулларини қўшинларида кенг кўламда фойдаланишган. Сабуктегин султон Маҳмуд Ғазнавийнинг отаси Сомонийлар дарборидаги қуллардан бири эди ва ҳарбий қобилиятлари туфайли Хуросон қўшин қўмондони лавозимига  эришади ва шу тартибда Эронда туркий қавмларнинг ҳукмдорликларига асос солади.  

 Ғазнавийлар олдинги империялар масоҳатининг ярмича бўлган империяни Эроннинг маданий ҳавзасида ташкил этишади. Ғазнавий султонлари қулларнинг  фарзандлари эдилар ва ўзларини эронликлар қавмидан этиб кўрсатиш учун  сохтакорликлар ҳам қилишарди.

Эронлик кўплаб донишмандлар ва ҳунар аҳли ушбу турк ҳукмдорлари билан олам кезишарди ва Эрондан узоқ бўлган минтақалар  маданияти билан яқиндан танишишади. Абурайҳон Беруний ушбу буюк донишмандлардан биридир.  Унинг “Таҳқиқ мо ли-л-Ҳинд мин маъқуда мақбула фи-л-ақл ав марзула» («Ҳиндларнинг ақлга сиғадиган ва сиғмайдиган таълимотларини аниқлаш китоби») ушбу сафарларнинг муҳим ютуғларидан ҳисобланади.

1030 йилда ёзилган бўлиб, бу шоҳ асар ғарб ва Шарқ олимлари, шу жумладан, ҳозирги замон ҳинд олимлари томонидан юксак баҳоланган. Академик В. Р. Розен «Шарқ ва ғарбнинг қадимги ва Ўрта асрдаги бутун илмий адабиёти орасида бунга тенг келадиган асар йўқ», деб баҳо берган. Маҳмуд ғазнавийнинг Ҳиндистонга қилган юришларидан бирида шоҳга ҳамроҳ бўлган Беруний, у ерда санскрит тилини пухта ўрганиши ҳинд маданияти адабиёти ва Ҳиндистоннинг ўша давр олимлари билан яқиндан танишишга ҳамда бу мамлакат ҳақида ўлмас асар яратишга имкон берди. «Ҳиндистон» асари ёзиб тугатилган йили Маҳмуд Газнавий вафот этди ва унинг ўрнига тахтта ўғли Масъуд ўтирди. Бу даврда Берунийнинг аҳволи анча яхшиланди. Астрономияга оид «Масъуд қонуни» асарини султон Масъудга бағишлади. Ўша аср олимларидан бири Ёқутнинг ёзишича: «Масъуд қонуни» китоби математика ва астрономия бўйича унгача ёзилган ҳамма китоблар изини ўчириб юборган».   

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  оқшомги   дастуримизда  "Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар”  рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса  uzbek@ ParsToday.com.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.

Ғазнавийлар сулоласи ҳукмронлигининг охирги давргигача халифалар ва эронлик султонлар  дарборларида туркларнинг нуфузлари аксар ҳолларда бир шахсда ва ёки ҳатто бир  гуруҳ ҳам  бўлмаган кам сонли ҳоларда кузатиларди. Уларнинг фақат айримлари ёлғиз   ушбу дарборларда юқори ҳарбий мартаба ва  гоҳида  салтанатга эришишган. Ушбу вақтларда улар қавм-қариндошлари ҳамда  ўз тойифа ва қавмларидан алоқаларини узишарди. Улар эроний-исломий маданият билан яқиндан танишиб, эронлик тили ва маданиятидан фойдаланишарди. Султон  Маҳмуд Ғазнавийга ўхшаган  уларнинг айримлари ҳатто форс шеърияти ва тилини янада ривожлантириш учун ҳам ташаббус кўрсатишарди. Уларга  ўзларининг қавмлари томонидан  бирон қўллаб-қувватлашлар бўлмасди ва шу сабабдан ҳам улар ўз қавмларига ҳеч қанақа қарамлик ё эҳтиёж сезишмасди ҳамда Эрон султонлари каби амал қилишарди. Ҳатто султон Маҳмудга ўхшаган уларнинг айримлари ўзлари учун сохта эронлик авлодидан бўлган    шажарани   тузишган эдилар.

Эрон платосига туркларнинг жамоа ва  қавмий бир гуруҳ сифатида кириб келишлари ё ҳужумлари туркманларнинг ғуз ёхуд ўғуз салжуқийлари орқали бошланади. Ўша вақтда Мовароуннаҳр ва Шимолий Хуросондаги туркий қавмлар мусулмон бўлишган эдилар. Шу сабабдан мазкур минтақаларда кофирларга қарши  жиҳод қилувчи кучлар сақланмаган эди   ва Мовароуннаҳр чегараларида  ҳам ушбу ҳарбий кучлар тарқатиб юборилган эди. Натижада Эрон платоси ичкарисига босиб кириш учун турк мусулмонларига йўл очилган эди. 

Салжуқий туркманлар ҳам мусулмон бўлишган эди. Аммо улар чорвачилик учун  яйловлари  тор  ҳамда яшаш шароитлари ёмон эканликлари боис   Эроннинг ғазнавийлари султонларидан шимолий ҳудудларни босқинчилардан ҳимо этиш эвазига кенг яйловларни уларга бериш талабини қилишади. Мовароуннаҳрда ғазнавийларнинг қудрати камайгани ва улар  пойтахтининг Ҳиндистон чегара ҳудудлари яқинида жойлашган Ғазнинга кўчирилгани  сабабли салжуқийлар кучлироқ бўлишади. Улар аста-секин обод ва илғор бўлган Мовароуннаҳр ва Хоразм минтақаларига юриш қилишни бошлашади. Салжуқийлар кўпинча  аҳоли яшайдиган минтақаларга ҳужум қилиб, босқинчилик ва талон-торож қилишлар билан шуғулланишарди. Туркман уруғлари, хусусан, салжуқийларнинг келиб  жойлашишларидан олдин Хоразм ва Мовароуннаҳрнинг аҳолиси ва маданияти эронлик ва эронча эди.

Мазкур минтақаларда аҳоли ўртасида суғд ва хоразмий тиллари кенг ривожланган эди. Турк унсурлари ва ҳатто салжуқийлар замонида ҳам Хоразмда ёзишда ҳам ва сўзлашда ҳам хоразмча  тил асосий  фойдаланадиган  лисон ҳисобланарди. Салжуқий туркманлар тадрижий тарзда мазкур минтақадаги шаҳарларни қўлга олишади ва ниҳоят султон Масъудни ҳам мағлубиятга учратиб, Эроннинг кенг платосида ҳукмронлик қилишни бошлашади.

Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Саломат бўлинг.