июн 13, 2017 14:01 Asia/Tashkent

Форс тилининг оламаро кенгайиб бориши

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Дунёнинг фахри  бўлган эронлик  буюк шахсиятлар” рукни остидаги  туркум эшитиришнинг янги сони яна  эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган  буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз.  Бизни тинглаб боринг.

Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Эрон платосига туркларнинг жамоа ва  қавмий бир гуруҳ сифатида кириб келишлари ё ҳужумлари туркманларнинг ғуз ёхуд ўғуз салжуқийлари орқали бошланади. Ўша вақтда Мовароуннаҳр ва Шимолий Хуросондаги туркий қавмлар ҳам мусулмон бўлишган эдилар. Шу сабабдан мазкур минтақаларда кофирларга қарши  жиҳод қилувчи кучлар сақланмаган эди   ва Мовароуннаҳр чегараларида  ҳам ушбу ҳарбий кучлар тарқатиб юборилган эди. Натижада Эрон платоси ичкарисига босиб кириш учун турк мусулмонларига йўл очилган эди. Салжуқий туркманлар ҳам мусулмон бўлишган эди. Аммо улар чорвачилик учун  ўтлоқлари  тор  ҳамда яшаш шароитлари ёмон эканликлари боис   Эроннинг ғазнавийлари султонларидан шимолий ҳудудларни босқинчилардан ҳимоя этиш эвазига кенг яйловларни уларга бериш талабини қилишади. Мовароуннаҳрда ғазнавийларнинг қудрати камайгани ва улар  пойтахтининг Ҳиндистон чегара ҳудудлари яқинида жойлашган Ғазнинга кўчирилгани  сабабли салжуқийлар кучлироқ бўлишади. Улар аста-секин обод ва илғор бўлган Мовароуннаҳр ва Хоразм минтақаларига юриш қилишни бошлашади. Салжуқийлар кўпинча  аҳоли яшайдиган минтақаларга ҳужум қилиб, босқинчилик ва талон-торож қилишлар билан шуғулланишарди. Туркман уруғлари, хусусан, салжуқийларнинг келиб  жойлашишларидан олдин Хоразм ва Мовароуннаҳрнинг аҳолиси эронлик ва маданияти эронча эди.

Мазкур минтақаларда аҳоли ўртасида суғд ва хоразмий тиллари кенг ривожланган эди. Турк унсурлари ва ҳатто салжуқийлар замонида ҳам Хоразмда ёзишда ҳам ва сўзлашда ҳам хоразмча  тил асосий  фойдаланадиган  лисон ҳисобланарди. Салжуқий туркманлар тадрижий тарзда мазкур минтақадаги шаҳарларни қўлга олишади ва ниҳоят султон Масъудни ҳам мағлубиятга учратиб, Эроннинг кенг платосида ҳукмронлик қилишни бошлашади.

Салжуқийлар қайта-қайта ҳужумларидан кейин Ғазнавийлар империясининг тож ва тахтини  қўлга киритишади ҳамда аксарияти эронлик бўлган  уларнинг вазир ва дабирларини  ўз вазифаларида сақлашади. Салжуқийлар  шаҳаншоҳлик тузуми ва  эронликлар тамаддунини  қабилавий ва тоифалик қарамликдан афзал кўришади ва ўз қабила ва тоифаларини обод митақаларга қилувчи босқинчилик ҳужумларини тўхтатишга уринишади.

Туркманларнинг кўплаб қабилалари шаҳар ва қишлоқларнинг яшаш тарзига тан беришмайди. Салжуқийлар уларнинг ҳужумларидан эҳтиёт бўлиш  ва зарар кўрмаслик учун ушбу қабилаларни мусулмон бўлмаган  халқларга қарши урушиш учун Кичик Осиё ва Византия ҳудудлари томон юборишади. Ушбу даврда Ислом оламидаги жиҳод қилиш ҳаракатлари Мовароуннаҳрдан Кичик Осиё ва Ҳинд ҳудудларига кўчган эди. Зеро Мовароуннаҳр ва Осиёнинг юқори қисмларида ҳамма турклар мусулмон бўлишган эдилар.

Туркманларнинг ғур салжуқийлари аста-секин Византиядаги  империяга тегишли кўплаб ерларни  қўлга киритишади ва ушбу империя қудратини Қастантания ва унинг атрофидаги ҳудудлар билан чеклантиришади. Туркманларнинг ушбу қабиласи Салжуқийлар ва Хоразмшоҳийлар инқирозидан кейин ҳам Кичик Осиёда Рум салжуқийлари номи билан мустақил давлат  ташкил этишади  ва Усмонийлар султонлари  қудратга етгунга қадар ҳукмронлик қилишади.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  оқшомги   дастуримизда  "Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар”  рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса  uzbek@ ParsToday.com.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.

Рум салжуқийлари ҳам Эрон салжуқийларига ўхшаб Эрон маданияти таъсири остида қолган эдилар. Уларнинг расмий ва дарбордаги тиллари форс тили эди. Ҳато уларнинг султонлари Алоуддин Кайқубодга ўхшаган эронча ном қўйишарди.

Ҳижрий-қамарий бешинчи асрдан бошлаб асил эронлик бўлган ҳукуматлар бирин-кетин  инқирозга учраб, ундан кейин шоҳ Паҳлавий давригача  Эрон тарихида ҳарбий ҳукуматлар турк султонлари қўлига ўтади ва эронликлар қилични турклар қўлига беришади. Аммо қалам эронликлар қўлида эди.

Салжуқийлардан кейин дунёнинг ғарбидан шарқигача, яъни Ҳиндистондан Кичик Осиёгача турк қавмларидан бўлганлар  ҳукмдор бўлишади. Аммо қарийб  минг йилгача давом этган  ушбу даврларнинг барчасида  турклар ҳукмдор бўлган юртларда ижроя бошқаруви, вазирликлар, молиявий, диний, илмий ва адабий ишлар эронликлар қўлларида эди. 

Салжуқийлардан кейин исломий-эроний жаҳонда йирик империя юзага келмаган бўлсада, аммо Миср мамлакатлари, элхонийлар, Ҳиндистон мўғуллар империяси ва Рум салжуқийлари каби ташкил этилган  кичик империяларнинг ҳукмдорлари турк қавмларидан  эдилар. Бироқ ушбу империяларнинг барчалари Эрон маданияти ва тамаддунлари ҳамда форс тилини қабул қилган эдилар. Рум Салжуқийлари форс маданияти ва тилини ривожлантириш учун шунчалик олдинга борган эдиларки,  уларнинг султонлари Эроннинг қадимий рамзи (cимволи)  бўлган  Арслон ва қуёшни ўзларининг расмий нишонларига айлантиришган эдилар.

Мазкур даврларда биринчи бор Эрон тарихи ва маданиятида форс тили  Ҳиндистон ва Кичик Осиёгача бўлган ҳудудларда  ҳукмронлик қилувчи турк қавмидан бўлган ҳукмдорларнинг расмий ва дарбор ҳамда халқаро алоқаларнинг тили бўлган эди. Натижада Эрон маданияти биринчи бор  форс тили билан бутун жаҳон бўйлаб ёйилади ва шунчалик нуфуз ва эътибор топадики, Эроннинг узоқ  тарихи давомида  беназир эди.

Ҳатто Ахамонийлар, Ашконийлар ва Сосонийлар шариф нажод, орийлар хонадонларидан бўлиб, Эрон ва  жаҳоннинг ярмида ҳукмронлик қилган бўлсаларда, Эроннинг  қадимий форс  ва паҳлавий тиллари бу даражада кенгаймаган эди. Аммо ушбу ҳодиса турк қавмидан бўлган султонлар ҳукмронликлари даврида юз беради. Маданий  ҳукмронлик ва муваффақиятларга  ҳарбий афзаллик ва ғалабага эга бўлмасдан ҳам эришиш мумкинлигини Эрон тарихи очиқ  тарзда исботлади.

Эрон маданияти ва тамаддуни эронлик бўлган  туркларнинг жанговарлик маҳоратлари  билан Шарқ ва Ғарбдаги юртларга нуфуз топиш ва кенгайиш жараёнларини  бошлайди. Эронлик маданият яратувчилар турк қиличбозлари ортидан мусулмон бўлган дунё бўйлаб Эрон маданиятини ёйишда фаол иштирок этардилар. Ўша вақтда халқаро маданий алоқалардан узоқда қолган Хитойнинг марказий қисмлари, Африка ва Европадан ташқари мусулмонлар ўртасида илмий, савдо-иқтисодий ва санъат алоқалари кенг кўламда йўлга қўйилган эди.  

Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Саломат бўлинг.