Муқовимат иқтисодиёти: исломий тараққиёт ва ривожланиш намунаси
Инсоният ер курасига қадам қӯйган замонидан бошлаб тирик қолишга мойиллик зоҳир этиш ва яхши ҳаётга эришиш учун сайъ-ҳаракат қилиб келган. Саноат ва қишлоқ хӯжалигида вужудга келган инқилоблар энг яхши шаклда ундан фойдаланиш мақсади билан табиатни тасарруф этиш ва дунё устидан ҳукмронлик қилиш мақсади билан вужудга келган. Бугунги кундаги ривожланиш тараққиёт йӯлинининг бошланишида бӯлган мамлакатларнинг асосий мақсадига қарор олган. Бунга қӯшимча ривожланиш кӯп лойиҳалар ва сиёсатларнинг мақ
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Муқовимат иқтисодиёти: исломий тараққиёт ва ривожланиш намунаси” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Дастуримизда ислом нуқтаи назаридан ривожланиш атамаларини ҳамда исломнинг иқтисодий тизимида унинг эгаллаган ӯринни таҳлил этишга ҳаракат қиламиз.
Инсоният ер курасига қадам қӯйган замонидан бошлаб тирик қолишга мойиллик зоҳир этиш ва яхши ҳаётга эришиш учун сайъ-ҳаракат қилиб келган. Саноат ва қишлоқ хӯжалигида вужудга келган инқилоблар энг яхши шаклда ундан фойдаланиш мақсади билан табиатни тасарруф этиш ва дунё устидан ҳукмронлик қилиш мақсади билан вужудга келган. Бугунги кундаги ривожланиш тараққиёт йӯлинининг бошланишида бӯлган мамлакатларнинг асосий мақсадига қарор олган. Бунга қӯшимча ривожланиш кӯп лойиҳалар ва сиёсатларнинг мақсадига қарор олган. Аммо ривожланишнинг ӯзи нима ва қайси намуналарга таяниб қисқа бир муддатда унга эришиш мумкин?
Ривожланиш, тараққиёт ва кенгайиш дунёнинг сиёсий ва иқтисодий адабиётида кенг ишлатиладиган сӯзлар жумласидандир. Иқтисодий тадқиқотларнинг аксариятида юқорида зикр этган сӯзлар синоним шаклида ишлатилади. Айрим иқтисодчилар ривожланиш ва тараққиёт ӯртасида фарқ қӯйиш учун сайъ -ҳаракат қилишган. Ривожланишни таьриф этишда миллийнохолис таварларни ишлаб чиқариш ёки ҳар бир аҳолининг бошига даромад куриш каби иқтисодий параметрлар ҳақида таъкидланади.
Иқтисодиёт – чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, инсонлар учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришга қаратилган ва чамбарчас боғлиқликда амал қиладиган фаолиятлар бирлигидир. Эҳтиёж – инсонларнинг яшаши ва камол топиши учун керакли ҳаётий воситаларга бўлган заруриятидир.
Иқтисодий ресурслар – маълум даврда маълум бир мамлакат ихтиёрида тўпланган ва мавжуд бўлган ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш уларни истеъмолчиларга етказиб бериш ва истеъмол жараёнларида қулланишини мумкин бўлган воситалар, имкониятлар ва манбалардир.
Охирги бир неча йиллар давомида халқаро жамоатчилик ӯртасида "иқтисодий устувор ривожланиш " мафҳуми ишлатилмоқда. Устувор ривожланиш тарафдорларининг иддаолари шундан иборатки атроф муҳит иқтисодий ривожланишнинг ажралмас бир қисми саналади ва ривожланиш жараёнида унга нисбатан диққат-эътибор қаратиш лозим. Шунинг учун ривожланишнинг меъёрлари ижтимоий ва иқтисодий жиҳатларга эътибор қаратишига қӯшимча атроф муҳит ва уни муҳофазат этишига аҳамият қаратиши лозим.
Қадрли тингловчилар! Сиз “Муқовимат иқтисодиёти: исломий тараққиёт ва ривожланиш намунаси ” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Иқтисодиёт тушунчаси қадимий тушунча бўлиб, инсоният пайдо бўлибдики иқтисод билан шуғулланадилар. Чунки иқтисодсиз жамият бўлмайди, иқтисодсиз кишилар яшайолмайдилар.
Эрон иқтисодиёти бу мамлакатнинг катта миқдордаги бойликларга эга эканлиги учун халқаро миқёсда диққатга созовордир.
Барчамизга маълумки охирги йилларда Эроннинг ядровий дастурларини баҳона қилиб Ғарб давлатлари Теҳронга қарши босимларини ўз авжига етказди. Ғарб давлатлари Эроннинг изоляция қилишга кўп саъй ҳаракатлар қилдилар. Бу санкциялар иқтисодий жиҳатда ҳам қӯлланилди.
Иқтисодий санкциялар давлатларнинг иқтисодий ва сиёсий алоқаларида таъсирчан омиллардан бири ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, иқтисодий босимлар бир ё худ бир неча мамлакатларга ўз сиёсатларини ўзгартиришга қаратилган иқтисодий ҳаракатдир ё ки бўлмаса,бир мамлакатнинг бошқалар сиёсати ҳақидаги биртомонлама ифодасидир.
Аммо Эрон халқи ҳеч қачон танланган йўлидан бир лаҳза ҳам тўхтамади ва бор куч қудрати билан йўлини давом эттирди. Эрон давлати барча босим ва санкциялар билан бир пайтда, кўп заминларда кўринарли ютуқларни қўлга киритди.
Ҳурматли тингловчилар! " Муқовимат иқтисодиёти: исломий тараққиёт ва ривожланиш намунаси " туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададгорингиз бӯлсин.