Биз билан Эронга келинг
Санандаж шаҳри
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Сўҳбатларимизни тинглаб боринг.
Ёдингизда бўлса, ўтган суҳбатимиз орқали сиз билан Эрондаги гўзал манзараларга эга Курдистон вилоятига сафар қилишни бошлаган эдик. Вилоят аҳолиси мусулмон бўлиб, уларнинг тили курдчадир.
Археологларнинг тадқиқотларига кўра, курд халқи мидиялар қавмларидан бири бўлишган. Айтишларича, милоддан олти аср олдин курдлар Мод (мидия)лар шоҳи Ҳувахшатра ёнида бўлган кишилар бўлишган ва Ошур пойтахти Нинво шаҳрига ҳужум қилиб, Ошурийлар салтанатини инқирозга учратишган.
Юнон тарихчиси Ксенофон курдлар яшовчи маконларни милоддан 400 йил олдин ҳозирги Курдистондаги туманлардан бошлаб Қора денгизгача бўлган ҳудудлар деб ҳисоблаган ва курдларнинг номи тарихий китобларда курдухлар номи билан ҳам аталган.
Таъкидлаб ўтганимиздек, Санандаж шаҳри Қурдистон вилоятининг маркази ҳисобланади ва денгиз сатҳидан 1480 метрлик баландликда жойлашган.
Санандаж Теҳрон ғарбидан 520 километрлик узоқликда жойлашган ва ушбу шаҳарга ҳижрий-қамарий 1046, милодий 1636 йилда Сулаймонхон Ардалон томонидан асос солинган. Санандаж шаҳри бир вилоятнинг маркази бўлиши билан биргаликда кўплаб қадамжолар, бозорлар, масжидлар ва муҳим иқтисодий маконлардан биридир. Мазкур шаҳардаги меъморчилик ёдгорликлари Сафавия давридан Қожория давригача бўлган вақтда яратилган. Шаҳарнинг диққатга сазовор бўлган тарихий ёдгорликлари усти ёпилган бозор, жоме масжид ё Дорулэҳсон, Хусравобод иморати, Осиф хонаси, Мушир иморати, ҳаммомлар ва бошқа бинолар ҳисобланади. Ушбу бинолар чиройли ташқи кўринишга эга бўлиб, маҳаллий ва Эрон марказий минтақаларининг меъморчилик санъатидан фойдаланилган. Санандаж жоме масжиди ёхуд Дорулэҳсон мадрасаси Қожор даври исломий меъморчилигининг шукуҳи бўлиб, шаҳарнинг ўша вақдаги ҳокими томонидан қурилган. Ушбу бино хос хусусиятларга эгадир ва кўришга арзирли тарихий ёдгорликлардан ҳисобланади.
Айтиш жоизким, ушбу масжид Курдистон вилоятининг энг кўркам ва шукуҳли масжидларидан ҳисобланади. Санандаж жоме масжиди қадимий бинолар кўринишига эга бўлиб, ҳукумат қалъаси яқинида жойлашган.
Мазкур масжиднинг хос хусусиятларидан бири унинг биносини бунёд этиш ва безашда ишлатилган олий қурилиш материлларидир. Ғиштлар устидаги кенг кафелларда чиройли катиба ва ёззувлар мавжуд. Ҳар бир катибада хос маъноларга ишора этилган.Масжиднинг пештоқлари, сутунлари ҳамда ички ва ташқи деворларида кўп миқдорда Қуръон оятлари кўзга ташланади.
Масжиднинг биноси оқ мармар тошлари, рангли плиткалар, гунбазли томлар ва тош сутунлари билан қурилган. Санандаж жоме масжиди усти гунбаз билан ёпилган катта хонага эгадир. Ушбу гунбаз 24та тош сутун устида қурилган ва меъморчиликнинг кўркам намунасидир.Масжиднинг жанубий ва шарқий қисмида иккита йирик айвон қурилган. Масжид ва унинг сутунлари атрофида Қуръони мажид оятлари чиройли хат билан ёзилган. Масжид биносининг гунбазлари атрофида ҳам рангли плиткалар устида куфий хатида бир ибора ўйиб ёзилган.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган ярим соатлик тонги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.
Курдистон тарихий ёдгорликлари орасида Санандаж Археологик музейи муҳим ва шукуҳли тарихий бинолардан бири бўлиб, вилоятнинг сайёҳлик жозибаси ҳам ҳисобланади.
Музей биносининг қурилишида қўлланилган меъморчилик услуби Қожор давридаги меъморчилик санъатидан олинган. Мазкур музей бир иморат ва ҳовлидан иборатдир. Музейнинг асосий биноси жанубий бурчакда жойлашган бўлиб, ертўла ва бир қаватли иморатдан ташкил топган.
Музейнинг ертўласи ёхуд остки қисми гунбаз шаклида ёпилган ва ойналар билан жуда чиройли тарзда безатилган. Унда тошдан қурилган олти бурчакли ҳовуз ҳам мавжуддир. Ҳовуз атрофида ўтириш учун суфалар қурилган. Музейнинг тошлар ётқизилган ҳовлисида ҳам бошқа бир ҳовуз қурилган.
Музей биносининг барча қисмлари тош, ғишт ва ёғочдан қурилган.Музейнинг энг диққатга сазовор жойи унинг залига кириш учун қурилган махсус ва катта эшикдир. Ёғочдан ясалган ва турли рангли шишалар билан безатилган ушбу эшик дурадгорлик санъатида шоҳкор саналади ва азамат жиҳатидан Эронда кам учрайдиган бир санъат асаридир.
Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.