август 02, 2017 13:55 Asia/Tashkent

Иқтисодий тараққиётда бозор иқтисодиѐти ривожланиши талабларига тўлиқ жавоб берадиган бошқаришнинг бир туридир. Бошқариш ишлаб чиқариш ва жамият ривожланишидаги мураккаб тадбир сифатида кўп омиллар билан характерланади.

Бизга маълумки охирги йилларда ривожланиш ва тараққиёт  энг муҳим баҳс-мунозаралар жумласидан саналиб ривожланаётган мамлакатларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этган. Бугунги кунда бу масала  муттахассислар жамоасининг зеҳнини қандай қилиб бу тараққиётни қўлга киритиш мумкин деган  масала ўзига жалб этган

Иқтисодий тараққиётда  бозор иқтисодиѐти ривожланиши талабларига тўлиқ жавоб берадиган бошқаришнинг бир туридир. Бошқариш ишлаб чиқариш ва жамият ривожланишидаги мураккаб тадбир сифатида кўп омиллар билан характерланади.

Иқтисодий тизимида амал қилаѐтган системанинг  оптимал хўжалик натижаларига кўп турли менежмент  механизмининг ижтимоий – иқтисодий

тамойиллари, функциялари ва услубларини қўллаш асосида эришишга йўналтирилган алохида касб фаолиятидир. Иқтисодий мудирият самарали бошқариш имкониятлари ўрганиладиган билимлар соҳасидир.

Иқтисодий масалаларга таважжуҳ қилиш иқтисодий тизимда кӯриб чиқилиши лозим бӯлган масаалардан ҳисобланади.

Исломий тизимларда жамиятдаги тартибсизликни бартараф этиш ва ижтимоий адолатни барқарор этиш ӯта муҳим масала бӯлиб, бу йӯналишда мол-мато нархининг ошиши, монополия ва фикр юргизиш каби ҳодисалар олдини олишга тӯғри келади. Шунингдек исломий тизимда яшаш даражасини кӯтариш ва жамиятда табақачиликка барҳам бериш катта аҳамиятга эга.

Давлатларнинг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти асосида, ўсиб бораётган иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, аҳолининг барча қатламлари, энг аввало, кам таъминланган қатлами турмуш даражасини яхшилашга қаратилган кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишда давлатнинг тартибга солувчанлик ролини мустаҳкамлашга тӯғри келади.Тарақиёт жараёнида исломий давлатнинг муҳим бошқа вазифаларидан бири бу иқтисодий инфратизимларни тартибга келтириш саналади. Бу иш устувор ва инфратизим сармоя киритишлар билан амалда татбиқ этиладиким, айрим ушбу сармоя киритшлар билвосита ишлаб чиқариш жараёнларига таъсир етказади.

Албатта ислом дини комил бир дин сифатида инсонларнинг бахт-саодатини таъминлайдиган манбадай тарифланади. Ислом дини таълимотларида қашшоқликни бартараф этиш иқтисодий жиҳатдан ривожланишга асос қӯйишдир. Тарихнинг гувоҳига кӯра мусулмонлар ӯз даврида иқтисодий ва илмий жиҳатдан ёрқин давраларни бошдан кечиришган. Аммо бегоналар мусулмонлар ӯлкаларига бостириб кириб, уларнинг мол-мулклари ва миллий қадриятларини ғорат қилиб, бу жамиятга қайта тикланмас зарарлар етказишди. Бегоналарнинг исломий давлатларга кириб келишлари ё низомий йӯллар билан ё ки давлат ҳокимияти тизимига қӯшилишлари орқали амалга ошган.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “ Муқовимат иқтисодиёти: исломий тараққиёт ва ривожланиш намунаси ” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .om

Албатта буни ҳам такидлаш лозимки мусулмонларнинг бепарволиклари ва ғафлатда қолишлари ҳам бундай ҳолатнинг вужудга келишига замина яратади. Энди эҳтиёж нима эканлигини кӯриб чиқамиз. Эҳтиёж - бу жамият аъзоларининг жорий ҳолатидаги ва истиқболли ривожланишидаги талабларини қондириш учун кутишдан олинган натижага эришиш заруриятларидир.Кишиларнинг асосий эҳтиёжлари таъминланмаган ҳолда инсониятнинг ер юзидаги ҳаёт нобудликка етади. Биринчи навбатдаги ҳаётан муҳим бӯлган эҳтиёжлар сув, озиқ-овқатдан иборат. Турмуш даражаси аҳоли ҳаёт фаолиятининг маълум бир қирраси тўғрисида тасаввур берадиган кўрсаткичлар тизими билан белгиланади. Турмуш даражаси тўғрисида батафсил маълумот олиш учун аҳоли даромадлари ва эҳтиёжлари, истеъмол даражаси ва таркиби, уй-жой, мол-мулк, маданий-маиший буюмлар ва бошқа имкониятлар билан таъминланганлик даражасини чуқур ўрганиш лозим.Аҳолининг турмуш даражасини ифодалаш учун жаҳондаги турли мамлакатларда турлича мезонлар қўлланилади. Улар орасида минимал истеъмол бюджети, камбағалчилик, мутлақ ва нисбий камбағалчилик кўрсаткичлари кенг фойдаланилади.Мутлақ камбағаллик - шахс ёки оқилона минимал ҳаётий эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган даромадни таърифлашга асосланади.Нисбий камбағаллик концепцияси – асосий мезон сифатида инсоннинг минимал эҳтиёжларидан эмас, балки унинг фаровонлиги кўрсаткичларидан у ёки бу мамлакатда устунроқ келувчи моддий таъминланганлик даражаси билан бўладиган нисбатидан фойдаланади. Бундай ёндашишда даромадлари мамлакат бўйича ўртача даромаднинг муайян улушидан ошмайдиганлар камбағал ҳисобланади.