август 10, 2017 11:49 Asia/Tashkent

Мурдод ойининг 21-чи куни ва милоди    Каспий денгизининг куний ҳисоб билан август ойининг 12-чиси Каспий денгизининг атроф-муҳитини сақлаш ҳамкорликлари тарихида энг муҳим тарих саналади.

 Милодий 2003 йил Каспий денгизи ҳошиясида қарор олган бешта мамлакат “Теҳрон конвенцияси” номи остидаги “Каспий денгизининг атроф-муҳитини муҳофаза этиш минтақавий конвециясини” имзолашди. Бу конвенция милодий 2006 йил август ойининг 12-чисида (ҳ.ш1385 йил мурдод ойининг 21-чисида) ўз ижросига кирди ва барча мамлакатлар атроф-муҳитни муҳофаза этиш унвонида бу ҳодисани бир байрам сифатида кўтиб олишди. Бундан кейин бу кунни “Каспий денгизининг куни” деб аташди. Бугун август ойининг 12-чи кунидир. Каспий денгизи дунё қуруқлигида жойлашган энг катта денгиз ҳисобланади ва жанубдан Эрон Ислом Жумҳурияти, шимолдан Россия, ғарбдан Россия ва Озарбойжон ҳамда шарқдан Туркманистон ва Қазоқистон билан чегарадошдир.  Гоҳида ер юзининг энг катта денгизча ва айрим вақтларда эса мустақил энг кичик денгиз деб аталадиган бу денгиз 400 минг квадрат километр масоҳатга эгадир ва унинг даражаси эркин денгиз  даражасидан  пастроқдир. Ва 130-та дарё бу денгизга келиб қўшилади. Улардан энг муҳими Волга, Сапидруд, Пилоруд (катта дарё) ва Ҳароз дарёсини тилга олиш мумкин. Каспий денгизининг иқтисодий энг муҳим хусусияти бу газ ва нефтга эга бўлишидир. Бу денгизда топилган газ захираси 32 миллиард бочкани ташкил этадиким, Ўрта Шарқ минтақасидаги барча нефт захирасининг 4 фоизини ташкил этади. Бу ҳавзадаги нефтнинг тахминий захираси 163 миллиард бочкага тенг деб исботланган. Каспий денгизининг бошқа бир хусусияти бу унинг ёпиқ муносиб табиатга эга бўлиши ҳисобланадиким, ўсимлик ва жонварлар яшашлари учун муносиб макондир. Бу денгизда 575 хил ўсимлик ўсади ва 1332 хил жонвар ва 850 хил балиқ ҳаёт кечиради. Бу денгиз шунингдек дунёдаги энг нодир балиқлар, айниқса икра берадиган балиқлар учун муносиб бир муҳит саналади. Дунёдаги икра берадиган балиқларнинг 90 фоизи бу денгизга тааллуқлидир. Каспий денгизида дунёда кам учрайдиган сут эммизувчи жонварларидан бири ҳаёт кечирадиким, Каспий тюлени деб айтилади.  

Каспий денгизининг муносиб ёпиқ муҳити, аммо айни ҳолда нефт, саноат ва қишлоқ-хўжалигининг қолдиқ ва ифлосликлари баробарида зарар кўрмоқда. Бугунги кунда ушбу денгизда вужудга келган ифлосланишлар кенг бу сув денгизи учун катта хатар ва жиддий муаммоларни келтириб чиқарган. Бу ифлосланишнинг энг катта миқдори нефт, қишлоқ хўжалиги ва саноатининг заҳарли чиқиндилари ҳамда инсон томонидан вужудга келтирадиган зарарларга туғри келадиким, 5580 км масофага эга бўлган Каспий денгизига қўшиладиган дарёлардан келиб қўшилади. Бунга қўшимча тижорат билан шуғулланадиган кемалар ҳам бу денгиздаги ифлосликларнинг ортиб кетиши сабабига айланган. Каспий денгизи ҳошиясида жойлашган мамлакатлар, айниқса нефтни қазиш ва ишлаб чиқариш амалиётларидан келиб чиққан 122 мингу 350 тонна ифлосликлар бу денгиз муҳитининг шароитини оғирлаштирмоқда ва ушбу денгизда яшаётган жонвар ва ўсимликларни хатар остига қарор бермоқда. Бир йилда минглаб тонна ифлослик ва чиқиндилар Каспий денгизига ташланади ва Каспий денгизи қирғоқларининг атроф-муҳитига жиддий хатар солмоқда. Нефтдан келиб чиққан ифлосликлардан сув ифлосланишининг муҳим салбий  тасирларидан бири бу денгиздаги балиқлар, жонвар ва ўсимликларнинг ўртадан йўқ бўлиб кетишларидир. Нефтнинг бир қисми  жонварларнинг терисига ёпишиб  қолган бир қисми эса денгиз сувини ифлослайди. Шунингдек нефтнинг нозик бир қатлами эса дарёнинг устида қарор олиб, қуёш нурининг нуфуз топиши учун тўсиқлик яратади. Олиб борилган тадқиқотларга кўра, Озарбойжон республикаси бир кунда бир миллион бочка нефтни ишлаб чиқариши билан бу денгизнинг ифлосланишида катта ҳисса қушмоқда. Озарий, Гуюншли, Чирог, Обшерон, Нахижавон, Мугон ва Дениз нефт майдонлари шунингдек Бокунинг нефт ишлаб чиқариш корхоналари  Каспий денгизи ифлосланишининг асосий манбаларидан ҳисобланади.

Агарчи Каспий денгизини ифлослантиришда Россиянинг ҳисса қушаётгани ҳақида бирон бир маълумот бўлмасада, аммо бу масалада ушбу мамлакатнинг ҳиссаси ҳам бор деб айтиш мумкин. Зеро бу денгизнинг қирғоқларида яқин жойлашган бошқа мамлакатлар каби ҳар кунлик ифлослантиришларига қўшимча, 101 км узунликка эга бўлган, кемалар сузиши учун имконияти бўлган ҳамда шимолий денгизни Каспий денгизга қўшадиган Волга дарёси  эркин сувнинг ифлосликларини ушбу денгизга олиб келади ва ундаги ҳаётни инқирозга юзмаюз этади. Каспий денгизида жойлашган бешта мамлакатнинг бу сув ҳудудидаги атроф-муҳитининг бўзилиши ва оғир вазъиятга юзмаюз бўлишидан хавотирланишлари келаси ва ҳозирги авлодлар учун тирик жонзотлар манбаларини қайта тиклаш ва муҳофазат этиш учун сайъ-ҳаракат қилишлари сабабига айланган.  Бу йўналишда милодий 1998 йилдан бошлаб Каспий денгизининг атроф-муҳитини нажот бериш ва уни муҳофазат этиш учун муштарак сайъ-ҳаракатларни амалга оширишди ва милодий 2003 йилда “Теҳрон конвенцияси” номли “Каспий денгизининг атроф-муҳитини муҳофаза этиш минтақавий конвенцияси”-ни имзолашди. Бу конвенция милодий 2006 йилдан бошлаб ижрога кирган. Ўтган йиллар давомида Теҳрон конвенциясига кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва ушбу конвенцияга аъзо мамлакатларнинг атроф-муҳитни муҳофазат этиш дастури билан ҳамкорлик қилишлари натижасида тўртта протокол тайёрланди ва мутахассислар билан турли йиғилишлар ўтказилиб бу масала таҳлил ва кўриб чиқилди.