Тожикистонда исломбадбинлик жараёни(4)
Тожикистонда исломбадбинлик жараёнини таҳлил этиш
Тожикистон давлатининг исломбадбинлик жараёни милодий 2016 йилда Тожикистоннинг исломий наҳзат партиясининг фаолиятини тўхтатишдан келиб чиққан фазодан баҳра олиш билан ўзига бошқача янги ранг-тус олди. Бу жараённинг давомида Тожикистоннинг оммавий ахборот воситалари 9 март куни полиция томонидан ушбу мамлакатда намоз фарзини бажо келтираётган унлаб нафар шахсларни қулга олишлари ҳақида хабар тарқатди. Қулга олинганларнинг қавм-қарандошлари нақлига таяниб
Озадагон ахборот марказининг берган хабарига кўра, намоз ўқиш пайтида полиция томонидан Роғун ноҳиясидан қулга олинганларнинг сони 35 нафарга етган эди ва бир кун ўтишидан кейин улар ушбу мамлакат пойтахтининг полиция марказларидан бирида сақланаётганлари ҳақида қариндошларига хабар беришган. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Тожикистон расмийлари махсус бир гуруҳ ташкил этилгани ҳақида хабар беришди. Ва ушбу гуруҳ намоз ўқиётган пайтда мамлакатнинг масжидларига ҳузур топиб уларнинг назарларида шубҳа туғдирган шахсларни қулга олиш учун полиция ва хавфсизлик идораларига хабар беришади. Мамлакатнинг ҳукумати масжидларда 18 ёшга кирмаган ёшларнинг ҳузур топиши ва 40 ёшдан кичик бўлган шахсларга соқол ўстиришини ман этилгани боис, бундай шахслар мамлакатнинг хавфсизлик идоралари томонидан қулга олиниб, ифротий гуруҳларга тегишли деб ҳибсга олиниши ёки катта миқдорда пора бериб ҳибсдан қутилишлари мумкин.
Ҳижобга қарши чекловлар жорий этиш ҳам Тожикистон жамиятида исломбадбинликнинг бошқа намуналаридан саналади. Тожикистоннинг таълим-тарбия вазирлиги милодий 2007 йилда шундай бир қарорни содир этдиким, бунга асосан ушбу мамлакатнинг таълим бериш марказлари, университетлар, мактабларда аёл ва қизлар учун ҳижоб билан юриш манъ этилди ва ушбу буйруқга асосан мазкур фармонларга буй сунмайдиган шахслар таълим-тарбия муассасаларидан ишдан бушатилади ва таълим олишдан ҳам маҳрум бўлишади. Ҳижобни ман этиладиган ушбу буйруқнинг ижро этилиши халқнинг муқовимати билан юзмаюз бўлишини эътиборга олган ҳолда, милодий 2009 йил декабрь ойида Тожикистон парламенти бир лойиҳани тасдиқладиким, Тожикистоннинг олий ўқув юртлари ва таълим-тарбия бериш марказларида ҳижоб билан ҳузур топишни ман этилишини қонунийлик бағишлади.
Қунун вазъиятига қарши эътироз қилишда тожик мусулмон аёлларининг бири гуруҳи Душанбедаги исломий наҳзат партиясининг маданий марказида тўпланишди ва уша вақти парламентга эъзо бўлган Тожикистон исломий наҳзат партиясининг раиси Муҳиддин Кабирийдан уларнинг шикоятларини давлат расмийларига етказишни сўрадилар. Мазҳабий усулда таълим-тарбия беришни давлатнинг ман этиши, манзилларда ўз фарзандларини ота-оналарнинг мазҳабий таълим-тарбия беришларини давлат томонидан олдини олиш, таълим-тарбия марказларида ва мактабларда қизларнинг ҳижоб билан юришига монеа яратиш ва жамоат намозларида аёлларнинг ҳузур топишларининг олдини олиш каби хатти-ҳаракатлар оила ва аёлларнинг ҳуқуқларини поймол этиш унвонида мусулмон тожик аёлларининг эътирозларига қарор олди. Тожикистон исломий наҳзат партиясининг раиси эътироз қилган аёлларнинг истак-хоҳишларининг жавобида шундай айтди: "Аёллар Тожикистоннинг асосий қонуни доирасида ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишлари лозим ҳамда ибодат қилиш ва ҳижоб билан юриш аёлларнинг шахсий ҳуқуқларидан саналади ва таълим-тарбия вазирлигининг ҳеч қайси лойиҳалари қизлар ва аёлларнинг ҳижобларини ман этиш жиҳатида қонуний жиҳатларга эга бўлиши мумкин эмас. Аёллар қанчаки исломий ўз ҳуқуқларини муҳофазат этишда, жумладан ҳижобни кийишда қийинчиликларга юзмаюз бўлсалар, шу даражада ҳижобнинг азиз ва муҳтарам бўлишини ҳисс этишади ва аёллар ҳижобни кийиб юришни ман этадиган таълим ва тарбия вазирлигининг лойиҳалари ва қарорлари асосида ўзларининг диний ҳуқуқларидан қул тортишлари мумкин эмас." Умумий қилиб айтиш мумкинким, мамлакатда ҳижобни кейиб юриш кенгайиб боришининг олдини олиш учун Тожикистон давлатининг сайъ-ҳаракатлари ва интилишлари аёлларнинг кийинишлари юзасидан бўҳронларнинг вужудга келиши сабабига айланмоқда.