август 20, 2017 14:12 Asia/Tashkent

Эронлик тадқиқотчиларнинг янги ютуқлари

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз тингловчилар!

“Илмий янглигиклар сари”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Унда милодий 2016  йил давомида Эрон ва жаҳонда қўлга киритилган янги илмий ютуқлар борасида сизга маълумот берамиз. Микрофон олдида мен Куҳёр Аршадниё хизматингиздаман. Бизни тинглаб боринг.

Олдинги эшиттиришларимизда таъкидлаб ўтганимиздек, бугунги кунда  интернетга ўхшаган илғор технологиялар  инсонларнинг ўзаро алоқалари ва  муносабатларига катта таъсир етказган. Интернет, уяли телефон ва бошқа  алоқа воситалари узоқда туриб кӯриш ва суҳбатлашиш имкониятларини  таъминлаган. Ушбу имконият ва хизматлар учун фақат озгина пул тўлаш лозим, холос.

Давлат ва сиёсат арбоблари, файласуфлар ва жамиятшунос олимлар, шархловчи ва журналистлар кунсайин суръат билан ўзгариб бораётган бугунги ҳаётни олдинги даврлардан тубдан фарқ этишини таъкидлаб,  ўта шиддатли ва мураккаб бу даврни турлича таърифлаб, хилма-хил   номлар билан атамоқдалар. Кимдир бугунги замонни  юксак технологиялар даври, кимдир тафаккур асри, яна биров оммавий  ахборотлашув даври сифатида изоҳламоқда. Чиндан  ҳам, ушбу  ақида ва фикрларнинг барчасида  том маънода ҳақиқат  бор. Чунки уларнинг ҳар бири ўзида бугунги шиддатли ҳаётнинг қайсидир белги -аломатларини акс эттириши табиийдир. Аммо кўпчиликнинг онгида бу давр глобаллашув даври сифатида  таассурот уйғотмоқда.

Янги техннологиялар истаган ва истамаган ҳолда  одамлар ҳаётининг шахсий, оилавий ва ижтимоий жиҳатларини ӯз таъсири остида қолдирган.

Ахборот узатиш, қабул қилиш  ва алмашинуви жараёнида тезкорлик,  аниқлик,  сифат ва  таъсирчанликни таъминлаш ҳамда ахборотнинг дунё бўйлаб кенг ёйилиши имкониятини яратишда  “Бутунжаҳон ўргимчак тўри” лойиҳасининг  аҳамияти  каттадир  ва айнан ана  шу омил  ундан фойдаланиш  эҳтиёжини тобора ошириб бормоқда.

Энди  сизни эронлик донишмандларнинг айрим илмий ютуқлари билан таништиримоқчимиз.

Эроннинг Амир Кабир университети тадқиқотчилари қалб ямоқларини  ишлаб чиқариш жараёнларини ўрганиш натижасида юрак тўқималарини тузатиш соҳасида қалб ямоқлари номи билан қулай  патчлар ёхуд биоматериаллар   ишлаб чиқаришди. Полиуретан – графендан ясалган патчлар электр йўли билан биринчи бор юрак тўқималарини тузатишда ишлатилди.

Ушбу лойиҳа тадқиқотчиларининг фикрича, тўқималарини тузатишда  тижоратда бўлган кўплаб  патчлар мавжуд бўлсада, аммо уларнинг биронтаси  юрак тўқималарини қайта қуриш қудратига эга эмаслар ҳамда юракдаги етишмовчилик аломатларини камайтириш учун қўллаб-қувватловчи бир модда сифатида қўлланилади. Юрак-қон томир касалликлари жаҳонда  одамларнинг ўлимига кўпроқ сабаб бўладиган хасталикдир. Ҳар йили дунёда миллионлаб нафар киши юрак хасталигига мубтало бўлгани боис оламдан ўтади. Юрак хуружи (инфаркт) ҳолатлари билан юзмаюз бўлиб, вафот этганларнинг сони эса янада ошган.

Юрак инфаркти ёхуд (Myocardial Infarction) беморлиги шундай бир жараёнки,  унда қалб тўқималарининг жойи нобуд бўлади ва ушбу ҳолатни  “некротик” дея аташган. Мазкур беморлик юрак қон томирларида аритмаларнинг  тўсатдан  тўхталиши ва унинг натижасида юрак мушакларига қон ва оксигенни етиб бормаслиги сабабли     вужудга келади. Юрак мушакларига қон оқимининг  тўхталиши ва “некротик” ҳудудининг яратилиши юракда ёмон ҳолатни юзага келтириб, беморнинг ҳаётига  хатар соладиган асосий  омиллардан ҳисобланади. Ҳатто ушбу ҳолатларда бемор тўсатдан  вафот этиши мумкин. Юрак патчлари лойиҳаси масъулининг айтишича, инфарктдан кейин қўлланиладиган даволашларнинг энг муҳимларидан бири юракда ўлган тўқималарни қайтадан яратиш  учун ҳужайралар билан даволашдир. Тадқиқотлар натижаси кўрсатмоқдаки,  ҳужайраларни зарар кўрган жойларга юбориш етарли эмас.  Зеро ҳужайралар бир жойда қолишмайди ва ҳаракат қилишлари мумкин. Бинобарин ҳимоя этувчи бир биоматериал ёхуд ўша юрак патчларидан фойдаланиш зарур ҳисобланади. Юрак патчларидан фойдаланиш лойиҳаси Амир Кабир саноат университетида эронлик мутахассислар ва Лондон коллежи тадқиқотчиларининг ҳамкорликлари билан амалга оширилди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом Жумҳурияти халқаро радиосининг ӯзбек тилидаги эшиттиришларнинг тонги дастурида “Илмий янгиликлар сари”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг  навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали  сиз ушбу  эшиттиришлар  матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига хоҳлаган пайтда  эга бўла оласиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .com

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Тонги эшиттиришларимиз давом этади.

Эроннинг текширув амалиётларини ўтказувчи биринчи сунъий йўлдоши “Сиҳо” номи билан келгуси йилда фазога юборилиши режалаштирилган. Ушбу сунъий йўлдош 15 метрлик масофада  ҳам ташхис этиш қудратига эга бўлиб,  Ернинг 26 минг километрлик орбитасига юборилади.

Сунъий йўлдошларни фазога учириш дастурлари ва афзалиятлари бобида  Эрон  Космик тадқиқотлар институти раҳбарининг баён этишича, “Дўстлик” сунъий йўлдоши ҳам тадқиқотларни амалга ошириши  ва маълумотлар йиғиши мақсадида учирилишининг навбати келган сунъий йўлдошлардан ҳисобланади. “Дўстлик” сунъий йўлдоши фазога юборилганидан сўнг институт тадқиқотчилари томонидан  яратилган   “Ноҳид-1”  сунъий йўлдоши  ҳавога учирилади. Эрон  Космик тадқиқотлар институти раҳбарининг айтишича, маълумотлар йиғиш амалиётлари учун мўлжалланган сунъий йўлдошларнинг  массаси  3-5 тоннани ташкил этади. Эрон ичкарисида бўлган ва дунёнинг бошқа мамлакатларида мавжуд  космик тадқиқот  институтлари  ҳозирги вақтда ушбу сунъий йўлдошларнинг кўламини янада кенгроқ қилиш ва уларда кўпроқ тажҳизотларни ўрнатиш учун саъй-ҳаракат қилишмоқда.

Эрон айни пайтда тадқиқот ишларини комил тарзда  амалга оширувчи сунъий йўлдошга эҳтиёж сезмоқда ва ушбу сунъий йўлдошларнинг  оғирлиги бир тоннадан ошиши лозим.  Ушбу мақсадга эришиш  учун Эрон Космик институти керакли дастурлар асосида фаолият олиб  бормоқда.

Эронлик тадқиқотчилар фанн ва технология оламида яна катта ютуққа эга бўлдилар. Англия Нюкастл университетида  икки нафар эронлик тадқиқотчи сохта ҳужжатларни аниқлаш учун янги ва оддий бир  усулни яратишди. Олдин ушбу заминада ўтказиладиган текширувлар қоғозларнинг хос тузилмасини текширишдан иборат эди. Бироқ ушбу тадқиқотчиларнинг айтишларича, сохталикда гумон қилинган  ҳужжатларнинг қоғозлари қуёш нурлари остида қўйилса, қоғоз таркибидаги  холис бўлмаган нарсалар зудлик билан кўзга ташланади. Ушбу сохталикларни оддий қўз билан ҳам мушоҳада этиш мумкин. Қоғозда яратилган сохталиклар одамларнинг бармоғлари каби бир-бирига ўхшамайдилар. Бу тадқиқотчилар сохта ҳужжатлардаги бормоғ изларини ҳам ажратиб олиш учун ҳаракат қилишди. Натижада шундай бир алгоритм яратишдики, кўз гавҳарини аниқловчи технологияга ўхшайди.

Қадрли тингловчилар, “ Илмий янгиликлар сари” рукни остидаги туркум эшиттиршнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.

 

Ёрлиқ