Абурайҳон Беруний туғилган кунини улуғлаш куни
Шаҳривар ойининг 13-чиси милодий ҳисоб билан 4 сентябр куни Эроннинг машҳур донишманди Абурайҳон Муҳаммад бин Аҳмад Беруний Хоразмийнинг таваллуд топган куни билан туғри келади.
Бу донишманд нафақат ислом дунёсида балки дунё бўйлаб шўҳрат қозонган донишмандлардан саналади. Германиялик машҳур донишманд Эдвард Захау бу буюк донишманднинг васфи ҳақида шундай фикр баён этади: “Абурайҳон Беруний тарих билган энг буюк мутафаккир донишмандлардан ҳисобланади.” Абурайҳон Беруний ҳижрий-қамарий 362 йил зил-ҳижжа ойининг учинчиси ва милодий ҳисоб билан 933 йил сентябр ойининг 4-чисида дунёга келди. У ислом дунёсининг бошқа буюк донишмандларидек ўз маълумотини Қуръонни ўқиш ва ўрганишдан бошлади. Исломий мамлакатларнинг барча олимлари одатда ўзларининг бошланғич маълумотларини хат ёзиш ва Қуръонни ўқишдан бошлашарди. Кейин эса илмлар ва адабиётнинг муқаддимасини ўрганишга киришарди. Бошланғич маълумотларини олганларидан сўнг, улар ўз қизиқиш ва назарларида бўлган йўналишларидаги маълумотни олишга киришарди. Қадимги донишмандларнинг характерларига тегишли бўлган муҳим нуқта шундан иборатким, бир йўналишга эътибор қаратиш ёки қизиқиш уларни бошқа йўналишлардан ғафлатда қолдирмасди. Шу сабабдан ислом дунёси буюк донишмандларининг аксарияти адабиёт ва илмнинг турли йўналишларида кўп китоблар ёзишган. Абурайҳон Беруний ҳам ана шу буюк донишмандлар жумласидан эди. Абурайҳон Беруний ҳайат, астрономия ва риёзиёт илмида ўз замонининг пешқадам ва машҳур олимларидан эди. Шунингдек у таърих ва географияда ҳам мазкур йўналишда фаолият олиб борадиган олимларнинг пешвоси эди. Шунингдек табиий илмлар ва тиббиёт илмида ҳам ўз замонининг машҳур донишмандларидан эди. У адабиёт ва фалсафада ҳам ўз замонининг машҳур мутафаккирлар қаторида жой олган эди. Аммо уни дунёга машҳур этган нарса бу унинг ишга солган аниқ илмий, тадқиқотий ва тажрибавий йўналиши эди. У ҳозирги замон мосаламаларидан фойдаланмасдан шундай натижаларга эришдиким, бугунги кунда ҳам қадимги дунё донишмандларининг қулга киритган энг яхши натижалари жумласидандир.
Абурайҳон Берунийнинг асарлари турли ва хилмахилдир. Маълумотнинг кенглиги ва шунингдек турли тилларни ўрганиш унинг ихтиёрига кўп манбаларни қарор берарди. Ана шу нарса Абурайҳон асарларининг турлича ва хилмахил бўлиши сабабига айланади. Беруний ёзган асарларнинг сони 180-та деб зикр этишади. Абурайҳон Беруний ҳижрий 427 йилда ёзган “Феҳрист” рисоласида ўзи ёзган асарларни 113-та рисола ва китоб деб таъкидлайди. Шуни зикр этиш лозимким, Абурайҳон Беруний ўзининг барча асарларида намуна келтириш, мисоллар билан зикр этиш ёки мазмун-мундарижасига тасир етказмаслик учун илмий мавзўларни соддалаштиришдан қул тортарди. Беруний китобларининг хусусиятларидан бири шундан иборатким, ортиқча сўз ёки сўз бирикмаси уларда учрамайди. Чунки унинг фикрига кўра, ўқувчи мавзўларни дарк этиши учун ижтиҳод ва сайъ-ҳаракат қилувчи шахслар аҳлидан бўлиши лозим. Шуни ҳам зикр этиш лозимким, у ўз асарларини мутахассислар ва фан аҳлидан бўлган шахсларга мўлжаллаб ёзарди.
Абурайҳон Берунийнинг мислсиз асарларидан бири “Осорул-Боқия анил-Қурунил-Холия” деб номланади. Бу китобнинг асосий мавзўси қадимги миллат-эллатларнинг хранологиясини ёзишдан иборатдир. Аммо бунга қўшимча астрономия, турли қавм ва эллатларнинг расм-русумлари ва байрамлари, мазҳабий фирқаларнинг маросимлари , нубуват иддаочилари ҳақидаги маълумот, Рум, Бобул ва Эрон тарихидаги мавзўлар ҳамда маздак, соибий, монавий, зардуштий ва яҳудийлар муқаддас динининг асарлари ҳақида маълумотлар бериш билан шуғулланади. Бу китобда олиб борилган барча баҳс-мунозаралар риёзиёт, ҳисоб-китоб, шакллар ва жадваллар баҳс-мунозараларига боғлиқдир.
“Осурул-Бақия” китоби ҳижрий 391 йилда ёзиб охирга етказилган ва Гургон подшоси Қобус Бин Вашмгир дарбори томонидан Берунийнинг 20 ёшлигида тўпланган биринчи асарларидан ҳисобланади. Бу мислсиз китобни биринчи маротаба милодий 1878 йилда профессор Эдвард Захау олимона бир муқаддима ёзиб Германияда нашр этди. Захау бу китобни 1879 йилда энглиз тилига таржума қилиб нашрдан чиқарди.
Абурайҳон Беруний турли маданиятларда ҳоким бўлган афкорлар билан ошно бўлиш учун бошқаларнинг сўзлари ёки маълумотларидан парҳиз қилиб ўзи ўз эҳтиёжида бўлган тилларни ўрганиб бевосита асосий манбалардан фойдаланарди. Шу сабабдан санскрит, араб ва суриёний тилларни ўрганди. Абурайҳон Беруний ёзган бошқа муҳим асарлардан бири бу “Ҳиндустон” деб номланади. Ҳиндустон китоби ҳинд халқининг инсоний ва табиий географияси ҳақида аниқ шарҳ-изоҳлар беришига қўшимча, Ҳиндустон аҳолисининг ижтимоий ва диний қонунлари ва фалсафий масалаларини ҳам ўзига қамраб олади. Машҳур шарқшуносларнинг ақидаларига кўра, Абурайҳоннинг ушбу китоби ҳиндшунослик, антропология ва диншунослик масаласи бўйича Ҳиндустон маданияти ва таърихининг энг асосий манбаларидан ҳисобланади.
“Қонуни Масъудий” унвонли китоб Абурайҳон Беруний томонидан ёзилган бошқа асарлардан саналади. Бу китоб ҳам исломий маданиятнинг энг яхши китобларидан бири саналади. Донишмандларнинг аксарияти Берунийнинг бу китобини у ёзган асарларининг марвориди деб аташган. Бу китоб астрономия, ҳайат ва риёзиёт илмларининг Доиратул-Маорифи унвонида тан олинган. Беруний бу китобда юлдузларнинг мураккаб ҳаракатларини аниқлашга сайъ-ҳаракат қилади. Беруний бу китобни Султон Маҳмуд Ғазнавийнинг уғли Султон Масъуднинг истаги билан ҳижрий 421 йилда ёзди ва унга совға қилди. Беруний ўзининг барча умрини китоб ёзиш, тадқиқот олиб бориш ва таълим олиш билан ўтказди. Унинг таржумаи ҳоли ҳақида шундай келтиришади: “Йил давомида унинг қули қаламдан ва кўзи эса китобдан ўзилмас эди”