Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар
Берунийнинг фалсафий фикрлари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшитиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз. Бизни тинглаб боринг.
Таъкидлаб ўтганимиздек, эронлик буюк донишмандлардан бири Абу Райҳон Беруний Осмон жисмларини геометрик тушунтириш асосида Коперникдан бир неча аср аввал Ерни коинотнинг маркази деб билувчи геоцентрик ва қуёшни коинот маркази деб ўргатувчи гелиоцентрик тизим тенг кучга эга, деган хулосага келади. «Геодезия» асарида Беруний геоцентризм билан боғлиқ бўлган баъзи бир назарияларнинг тўғрилигига шубҳа билан қараганини очиқдан-очиқ баён этади. Беруний ҳаракат траекторияси ва осмон ёритқичлари шаклининг эллипсоид эканлиги ҳақида биринчи бўлиб фикр юритган олимлардан бўлиб, жойларнинг географик узоклигини, кенглигини аниқлаш йўлларини танлаб олишда новатор ҳисобланади. У тригонометрияни, геометрияни кенг қўллаш орқали ўзидан олдинги астрономларга нисбатан анча аниқ натижаларга эришди. Берунийнинг фойдали қазилмалар қатламининг пайдо бўлиши, жинслар емирилишининг аҳамияти, тоғ жинсларининг нураши кабилар ҳақидаги хулосалари катта илмий аҳамиятга эгадир. У тоғларнинг пайдо бўлиши ва йўқ бўлиб кетиши табиий омиллар асосида юз беришини талқин этувчи назарияни олға суради.
Беруний Аристотелнинг натурфилософияси билан бевосита шуғулланиши натижасида Аристотель қарашларига танқидий ёндашиб, ҳатто заиф томонларини танқид этиш даражасига бориб етди.
Берунийнинг Аристотелга муносабати Ибн Сино билан ёзишмасида ўз ифодасини топган. Уларнинг ёзишмалари асосан Аристотелнинг «Фазо ҳақида» ва «Физика» асарлари бўйича олиб борилган эди. Беруний Аристотелни қадимги дунёнинг энг қомусий етук олими деб зўр ҳурмат билан тилга олади.
Берунийнинг бошқа дунёлар мавжудлиги тўғрисида
тахмини унинг илмий ютуқларидан бири ҳисобланади.
Олимнинг фикрлари, бир томондан, Марказий Осиё, қадимги юнон ва ҳинд мутафаккирларининг илғор анъаналарини ижодий ривожлантирган бўлса, иккинчи томондан, Берунийнинг етуклиги тафаккур доирасининг кенглигидан далолат беради. Беруний томонидан «сабабларнинг сабаби» — инсон ва инсоният жамиятининг юзага келиши масаласининг қўйилиши диққатга сазовор. «қадимги тарихларнинг энг қадимгиси ва энг машҳури башариятнинг бошланишидир».
Бу ерда Беруний кишилик жамиятининг пайдо бўлиши ҳақида рационализм позициясида турганини кўрамиз. Беруний инсонлар ўртасидаги тавофут борлиги ҳақида гапирар экан, у фақат ташқи фарқлар тўғрисида фикр юритган. Лекин кишиларнинг ички тузилиши ва ташкил топиши, унинг фикрича, барчада умумийдир. У инсон билан маймун ўртасида ўхшашлик борлигини қайд этади.
Беруний ўзининг «Ҳиндистон» асарида мусулмонлар билан ҳиндларнинг урф-одатлари ўртасидаги фарқларни таҳлил қилиб, улар географик шароитларга боғлиқ деган фикрни илгари сурди, географик омилнинг ролини таҳлил қилишни давом эттириб, ҳатто тилларнинг турличалиги ҳам географик шароитларга боғлиқ деб қаради. «Тилларнинг турлича бўлишига сабаб одамларнинг гуруҳларга ажралиб кетиши, бир-бирларидан узоқ туриши»дир.
Бу ерда Беруний кишилик жамиятининг пайдо бўлиши ҳақида рационализм позициясида турганини кўрамиз. Беруний инсонлар ўртасидаги тавофут борлиги ҳақида гапирар экан, у фақат ташқи фарқлар тўғрисида фикр юритган. Лекин кишиларнинг ички тузилиши ва ташкил топиши, унинг фикрича, барчада умумийдир.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган оқшомги дастуримизда "Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса uzbek@ ParsToday.com.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.
Беруний ижтимоий ҳаёт ўзига хос «шартнома» асосида тузилишини эътироф этади: «Инсон ўз эхтиёжларини тушуниб, ўзига ўхшаш кишилар билан бирга яшашнинг зарурлигини англай бошлайди. Шунинг учун ўзаро келишувчанлик қабилидаги «шартнома» тузишга киришади. Одамларнинг биргалиқдаги турмуши инсонни ҳақиқий қудратга, унинг эҳтиёжларини қондиришга олиб келмайди, бунинг учун яна меҳнат қилиш ҳам зарурдир». Бу фикрни давом эттириб, «инсоннинг қадр-қиммати ўз вазифасини аъло даражада бажаришдан иборат: шунинг учун инсоннинг энг асосий вазифаси ва ўрни меҳнат билан белгиланади, инсон ўз хоҳишига меҳнат туфайли эришади», деб ёзган эди у.
Беруний жамиятни бошқаришда жамият подшоҳга хизмат қилмай, подшоҳ жамиятга хизмат қилшши кераклигини тушунган. «Идора қилиш ва бошқаришнинг моҳияти балки бошлиқ золимлардан азият чекканларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бировларнинг тинчлиги йўлида ўз тинчлигини йўқотишдир. Бу уларнинг оиласини, уларнинг ҳаёти ва мол-мулкини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш йўлида бадан чарчашидан иборат».
Табиатан бошқаришга мойили бўлган ҳоким ўз фикри ва қарорларида қатъий бўлиши керак, ўз ишларини амалга оширишда файласуфларнинг қонунларига, Алекссандр Македонский Аристотелнинг фалсафий донишмандлигига амал қилганидек, бўйсунишлик лозим: шоҳнинг ўзи ҳам «яратувчанлик «онгига» эга бўлмоғи, айниқса, деҳқонлар тўғрисида кўпроқ ғам ейиши керак. «Подшоҳлик деҳқончиликсиз яшай олмайди», деди Бероуний. Берунийда шундай фикрлар бор: «одил ҳокимнинг асосий вазифаси олий ва паст табақалар, кучлилар ва кучсизлар орасида тенглик, адолат ўрнатишдан иборатдир».
Беруний ўрта аср шароитида ҳақиқий илмий табиатшуносликка асос солди, унинг турли соҳаларда ўз даври учун таажжубга солувчи шундай фикр ва илмий фараздарни олға сурдики, улар бир неча асрлардан сўнг Оврўпо илмида ўз исботини топди. Беруний Ўрта аср шароитида ҳақиқий тажрибага, кузатиш, эксперимента асосланувчи аниқ илмий тафаккурни бошлаб берувчилардандир.
Беруний филология соҳасида. ҳам қалам тебратиб, мумтоз араб шеърияти, ҳинд шеърияти тузилишига оид тадқиқотлар, эрон фольклори намуналарининг араб тилига таржималарини яратди. Беруний мамлакат равнақи фан равнақи билан узвий боғлиқ деб билди. «Ҳар бир олим ўз муҳокамасида амалиётга асосланиши, ўз тадқиқотида аниқ бўлиши, тўхтовсиз меҳнат қилиши, хатоларини қидириб тузатиши, илмда ҳақиқат учун ҳар хил уйдурма, юзакичиликка қарши кураш олиб бориши зарур», деган эди.
Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.