Биз билан Эронга келинг
Хуросон вилояти
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Адиба Қодирий хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.
Азиз мухлислар, бугунги дастуримизда, Эрон шимол-шарқида жойлашган шимолий Хуросон вилояти билан сизларни таништирамиз.
Азиз тингловчилар, ӯтган дастуримизда Шимолий Хуросон вилоятининг тарихи, географик жойлашуви, этник хилма -хиллиги ва қӯл ҳунармандчилиги ҳақида қисқача маълумот берган эдик. Бугунги дастуримизда ушбу вилоятнинг маркази, Бужнурднинг тарихий мерослари ва табиий бойликларини сизларга таништирамиз. Биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз!
Шимолий Хуросоннинг маркази Бужнурд шаҳри Албурз қоя тоғларининг шимоли, Оладоғ қоя тоғларининг шарқи Купедоғ қоя тоғларининг жанубида ва Эроннинг шимол -шарқида жойлашган. Денгиз сатҳидан Бужнурдинг баландлиги 1070 метр ва унинг Теҳронгача бӯлган масофаси 821 километрни ташкил этади. Бужнурднинг номи қадимий китобларда Бузинжурд деб келтирилади.
Бужнурд Бижангирд форсча сӯзининг арабча шаклидир. Аммо замон ӯтиши билан озгина ӯзгаришга дуч келиб Бужнурд шаклида талаффуз этилади. "Гирд " сӯзи обод ва шаҳар маъносини билдиради ва Бужнурд сӯзи эса Бижаннинг шаҳри маъносидадир.
Ҳозирги Бужнурднинг шимол -ғарбида қадимий теппалик жойлашганким Бижангирд тарихий шаҳрининг қадимий меросларини ӯзида жой берган ва Бижан -юрт номи билан машҳурдир.
Тарихи Сосонийлар даврига бориб тарқаладиган Бужнурд ёки Бижангирд ислом дини зуҳур топишидан сӯнг имомзодалар, донишмандлар ва орифларлар ватанига айланган эди.
Шуни таъкидлаш жойизки Бужнурд атрофида жойлашган кӯпгина яйловли қишлоқлар бу минтақани Эроннинг сайёҳлик ва туризм жозибаларга айлантирган.
Шимолий Хуросон вилоятида 606 -тадан ортиқ қадимий жойлар ва тарихий обидалар борким, уларнинг жумласидан Исфароиндаги Балқис шаҳри, Бужнурдда жойлашган катта иморат ва Оинахона, Сумлақон ва Монадаги Испоху оташкадаси Жалолиддин Жожарам қалъаси ва Ширвоннинг теппаи Арк теппаликларига ишора этиш мумкин. Бунга қӯшимча ушбу вилоятда кӯп муқаддас макон ва зиёратгоҳлар мавжуддир. Бужнурддаги Султон Сайид Аббос, Жожарамдаги Хожа Али Ибн Меҳдиёр, Шервоннинг Имомзода Ҳамза Ризо ва Исфароиндаги Имомзода Аҳмад бин Мусо мақбаралари мазкур вилоятнинг муқаддас маконларидан ҳисобланади.
Азиз дӯстлар, дастуримиз давомида ушбу вилоятнинг тарихий айрим мерослари билан танишамиз.
Эроннинг миллий мероси рӯйхатига кирган Испоху номли тошдан қурилган бино Бужнурднинг тарихий иморатлари ӯртасида энг машҳур ва таниқли меросларидан ҳисобланади. Мазкур бино Сосонийлар даврига тегишлидирким тош ва оҳакдан қурилган. Тошдан қурилган ушбу бинодаги фазо бешик шаклидаги тоқ ва квадрат шаклли бир хона билан шарқий бурчакда бир айвонни ӯзига қамраб олган. Мазкур бинодан фойдаланиш хусусида муттахасислар томонидан турлича нуқтаи назарлар баён этиладиким, Испоху биноси аслида оташкада бӯлган. Бу бино минтақа аҳолисининг ӯртасида Испоху калисоси унвонида ҳам шӯҳрат топган.
Испоху оташкадаси Бужнурднинг ғарбидан 100 км ӯзоқликда ва Гулистон вилоятига борадиган Бужнурд йӯлининг яқинида жойлашган.
Бужнурд шаҳрининг шимолида жойлашган ҳашаматли ва баланд иморат катта Оинахона Бужнурднинг қийматбаҳо тарихий меросларидан биридир. Бу хона Қожория даврининг охирларида фаьолият олиб борган раҳбарларидан бири Ёрмуҳаммаджон Шодлуга таалуқлидир.
Ушбу бино тӯрт -бурчак шаклида қурилган ва икки қаватда тахминан 11-18 метр ҳажмда ва 10 метр баландлик билан бино этилган. Умуман олганда 9 -та хонадан ташаил топган. Юқорий қаватдаги хоналардан бири 3- 8 метрлик ҳажмда қурилган ҳалдирким унинг бутун диворлари ва шифти оинакорлик чиройли лойиҳалар билан безатилган.