ноябр 16, 2017 14:20 Asia/Tashkent

Бугун сафар ойининг 28- чи куни ислом динининг суюкли пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад Мустафо салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг валодат топган куни билан туғри келади. Ҳижрий 11 асрнинг ана шу кунида иллоҳий охирги пайғамбар Ҳазрат Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ҳаққа қовушди.

Ҳолбуки ул ҳазрат башарият учун энг комил динни армуғон келтирган эдилар. Башариятнинг раҳмати бўлмиш ул ҳазрат ўз рисолатларининг мақсади ҳақида шундай марҳамат этадилар: “Мен ахлоқ меёрларини мукаммаллаштириш учун мабъус этиб тайинландим. ”

Ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам адолатсизлик, зулм ва жаҳолат ҳукмрон бўлган бир замонда борлиқ каломини дунё аҳлига армуғон келтирди: “Эй халқ, ширк ва нодонлик бандига гирифтор бўлиб қолган эй инсонлар, парҳизкор бўлишингиз учун  Аллоҳдан ўзга ҳеч бир Аллоҳ йўқ деб айтинг!” Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ушбу нуроний калом сояси остида энг юксак динни инсонларга армуғон келтирди. Ислом динини қабул қилган ва ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг рисолатлари ва Худонинг ягоналигига шаҳодат берган шахслар фахрли мусалмон номини олишга мушарраф бўлишди. 

Бас, нима бўлдиким, бир гуруҳ мусалмонларнинг қалбларини кина-кудурат ва ғафлат ҳамда уларнинг ақлларини жаҳолат ва нодонлик   хиралаштириб қуйди? Нима бўлганким, мусалмонлар ислом пайғамбари ҳазрат  Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва Худо номи остида инсонлар энг фожеали жиноятларни содир этишмоқда ва ундан фахрланишмоқда.? Ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам рисолатларининг баракати билан уруш ва биродаркўшлик тўхтатилиб, ислом дини сояси остида улар бирбирлари билан ҳамдил ва ҳамжиҳат бўмаган эдиларми? Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ўзларининг эзгў ахлоқлари билан Қуръонда тавсиф ва таъриф этилган ҳамда ўзларининг меҳр-муҳаббати ва меҳрубонликлари билан инсонларнинг қалбларини ўзларига жалб этмаган эдиларми? Ҳазрат Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ислом дини сояси остида энг қупол ва ёмон хулқ-атворга эга бўлган шахсларни ўзгартириб, улардан энг тасирчан ва буюк инсонларни тарбиялади. Бугунги кунга келиб йўлдан адашган бир гуруҳ мусалмонлар жоҳилият ва нодонлик даврига қайтишганми? Исломдан олдин ва исломдан кейинги даврларда Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ҳаётлари тарихининг қайси бирида бундай исломни ва Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг суннатларига ёлғон далилларни келтириб бундай фожеалар содир этилганини мушоҳада этиш мумкин? Бошқа мазҳабга пайравлик қилиш баҳонаси билан кекса ёшда бўлган қариялар, болалар, аёллар ва бегуноҳ инсонларни қатл этиш ислом динининг юксак мантиқи ва таълимотлари ҳамда Расули Акрам салаллоуҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам сиратларига мутлақо зиддир.

Ислом динининг суюкли Пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг меҳр-муҳаббати ва меҳрубонлик ҳисс-туйғусининг кўлами шу даражада кенг эдиким, ўз оила аъзоларидан олиб, саҳобалар, ёронлари, болалар ва етим-есирлар ҳатто мусалмон бўлмаган шахсларларни ўзига қамраб оларди. Ислом динининг суюкли пайғабари Муҳаммад Мустафо салаллоуҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг реҳлат қилган куни муносибати билан барча мусалмонларга ҳамдардлик изҳор этган ҳолда, иллоҳий ушбу динни кенгайтириш ва ислом динига даъват этишда ул ҳазратнинг юксак сиратларини баён этишга ҳаракат қиламиз.
 

Ислом дини пайғамбари Ҳаўрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг сиратлари билан ошно бўлиш ислом динини ўрганишнинг муҳим йўларидан биридир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламни башарият учун комил бир ибрат-намуна бўлган шахс деб таништиради. Тарихнинг гувоҳ беришича, ислом дини пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олҳи ва саллам халқнинг қалбларини ўзларига жалб этганларининг асосий сабаби бу одамлар билан муносибат қилиш ва улар билан мулоқот қилишдаги хулқ-атворларидир. Яхши ахлоқ, халқ билан мадоро қилиш, бағрикенглик, қашшоқ ва камбағалларга меҳрубонлик кўрсатиш ва шўҳратпарастликдан парҳиз қилиш каби хулқ-атворлар Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг халқ орасида меҳр-муҳаббат қозонишларига сабаб бўлди. Ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам халқни исломга даъват этишда қатъийлик ва устуворликни меҳрубонлик ва меҳр-муҳаббат билан уйғунлаштирган эдилар. Бошқа томондан ул ҳазратнинг сўзи ва амали ўртасидаги мутаносиблик халқни ислом динига даъват этишда муҳим ва тасирчан рол уйнади. Худо Расули салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг сиратларида муҳим бўлган нарса бу халқда ақлонийлик ва тафаккур руҳиясини тарбиялаш ва далил келтиришдир.    

Ул ҳазратнинг берган дастлабки паёмларида дин ва илм масаласига аҳамият қаратилди. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам инсонларни андеша ва тафаккур қилиш билан бирга Худога бандалик қилишга даъват этдилар. Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг биъсатлари замонида арабларнинг Худо ва қиёмат куни ҳақидаги тафаккурлари афсона ва хурофотга таянган эди. Илм ва эзгў андеша қилиш уларнинг ўрталарида йўқ эди. Уларнинг аксарияти саводсиз эдилар. Аёллар жамиятда ҳеч қандай мавқега эга эмасдилар ва янги туғилган қизлар эса тириклайин кўмиларди. Ҳақиқатан ҳам Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам хатарли ва қийин ушбу йўлни қисқа бир муддат ичида жоҳилият давридаги халқнинг қалбларини ўзларига жалб этишни қандай амалга оширдилар? Ҳазрат Муҳаммад салаллоуҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг ислом динига даъват этишнинг асосий хусусиятларидан бири бу ул ҳазратнинг паёмларидаги мазмун-мундарижа эдиким, билим ва ақл пойдиворига асосланган эди. Диннинг маърифати ақлоний эди ва мубҳамлик ҳамда зулмотни зеҳнлардан бартараф этди. Шунинг учун ҳидоят этиш учун тайёр бўлган ҳар бир фитрат ва ҳар бир соғлом ақл уни қабул қилишдан қул торта олмасди. Халқ билан мадоро қилиш ҳамда далил ва мулоқот қилиш билан бирга мантиқий муносабат қилиш