Мавлавий жаҳон кезади
Муҳожирлар карвони Бағдод шаҳри дарвозаси етиб келди. Маъсум Жалолиддин кӯзига бу ер амн ва тинч бир макондек туюлди. Шу пайтда Аббосийлар сулоласи ҳукм юритиб, бу замонда улар кӯп жиҳатдан ривожланишган эди. Бунинг таъсирини шаҳар кӯриниши ва ундаги ҳаёт кечирилишида кӯриш мумкин эди. Баланд ва чиройлик меъморлик асосида қурилган иморатлар, мадрасалар ва масжидлар шаҳар кӯркига бошқача кӯрк бағишларди.
Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда ҳам Мавлоно ҳаёти ҳикояси ҳақида суҳбатлашамиз.
Азизлар! Ӯтган дастуримизда такидлаганимиздек Жалолиддин Муҳаммад учун сафарга чиқишлари ҳис-ҳаяжонга тӯла эди. Тупроқли йӯллар, осмонлар ва булутларга етган тоғлар уни маънавий ва жозибали олам томон тортарди. Жалолиддин карвондаги ёш йигитлар билан суҳбатлашар экан, уларнинг ошиқона куйлари ва можароли қиссаларига қулоқ тутарди.
Муҳожирлар карвони Бағдод шаҳри дарвозаси етиб келди. Маъсум Жалолиддин кӯзига бу ер амн ва тинч бир макондек туюлди. Шу пайтда Аббосийлар сулоласи ҳукм юритиб, бу замонда улар кӯп жиҳатдан ривожланишган эди. Бунинг таъсирини шаҳар кӯриниши ва ундаги ҳаёт кечирилишида кӯриш мумкин эди. Баланд ва чиройлик меъморлик асосида қурилган иморатлар, мадрасалар ва масжидлар шаҳар кӯркига бошқача кӯрк бағишларди.
Шаҳар олимлари Баҳоуддин Валаднинг Бағдод шаҳрига кириб келишидан хабардор бӯлиб, уларга пешвоз чиқишди. Сӯнг тшаҳардаги мадрасаларидан бирида иқомат ихтиёр қилди. Мадраса ва унда яшаш Жалолиддин учун умид-орзу эди.
Агарчи Балх ва Нишопур шаҳарлари ӯз замонида илмий марказ ҳисоблансада, аммо Жалолиддин ҳалигача мадраса муҳити билан яхши танишмаганди.
Балхда ёши кичиклиги сабали, мадрасага бормасди ва Нишопурда қисқа бир муддат турганлари учун мадрасага бормасди.
Бағдод мадрасаларида дарслар араб тилида ӯтарди. Жалолиддин араб тилини унча яхши билмасади, ӯз билими доирасида ҳам дарсларни яхши ӯқишга ҳаракат қиларди.
Ҳар бир илм-маърифат, фикр, қараш, кузатиш, ҳаётий тажриба ўқувчини, китобхонни руҳий ва ахлоқий камол топишига, жамиятда эса соғлом ва покиза муҳитни юзага келтиришига беқиёс ҳисса қўшади. Жалолиддин Румий покиза нигоҳ билан дунёга назар солади. У инсонни қандай бўлса шундайлигича ўрганади.
Инсоннинг қалб тўридаги энг нозик, энг инжиқ, энг гўзал яширин сирларини ошкор қилади. Руҳимиз оламидаги аълоликларни ва ўзимиз сезмаган қонуният, заруратларни кўрсатиб беради.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom
Жалолиддин Румийни ўрганишлари натижасида инсоннинг иймон гавҳари, буюклиги баробарида нуқсонлари-нафси, ҳирси оқибатида келиб чиқадиган ёвузликларни таҳлил қилиб, улардан қутулиш йўлларини, покланиш имкониятининг фазилатларини баён этади.
Тасаввуф оламининг султони Жалолиддин Румий кузатишларида одамлар бир-биридан бойлиги, ирқи, дини, насли-насаби билан эмас, балки инсонни комилга нечоғлик интилишлари билан фарқ қилади. Комилликка интилаётган ҳар бир инсон ўз меҳнат самараси, қобилиятига яраша эриша олади.
Жалолиддин Румийнинг буюклиги яна шундаки, у исломнинг улуғ шоири ва мутафаккири бўлгани ҳолда барча мазхаблар ва динлардан юқори кўтарила олди, бани башарни бирлаштирувчи ягона илоҳий ғояларни олға суриб, кишиларни бир-бирига яқинлаштирувчи эътиқод ва иймон, ишқ ва сиғиниш, поклик ва тавбадан сўз очди.
Жалолиддин Румий “инсоннинг инсонлигини рад қилган ва бу оламдаги қадр-қимматини таҳқирлаган за-мон фарзанди ўлароқ майдонга чиққан эди ва Мавлоно шун-дай замон, шундай жамиятда ўзининг оламшумул шеъриятибилан умидсиз адабиёт харобалари ичида қолган ҳамда та-наззулга юз тутган шеър ила кўмилган инсон кароматини ҳаракатлантира олганди.