Мавлавий жаҳон кезади
Бир муддат ӯтгандан сӯнг Баҳоуддин Валадга Хуросон аҳли бӯлган мусофирлар ва ҳожиларга ваъз ӯқиш ва дарс ӯтишни таклиф этишди. Баҳоуддин Валад учун сафар муддатида ваъз ва дарс бериш қийинчилиги сабабли фурсат топмаганди. Шунинг учун бу таклифни чин дилдан қабул қилди.
Азиз тингловчилар! Ӯтган дастуримизда айтиб ӯтганимиздек Жалолиддин оиласи ва отасининг 300 киши муридлари билан Балхдан муҳожират қилишга мажбур бӯлишди. Улар Нишопурда бир муддат тургандан сӯнг Бағдод шаҳрига етиб келдилар ва бир мадрасада сокин бӯлдилар.
Бир муддат ӯтгандан сӯнг Баҳоуддин Валадга Хуросон аҳли бӯлган мусофирлар ва ҳожиларга ваъз ӯқиш ва дарс ӯтишни таклиф этишди. Баҳоуддин Валад учун сафар муддатида ваъз ва дарс бериш қийинчилиги сабабли фурсат топмаганди. Шунинг учун бу таклифни чин дилдан қабул қилди.
Баҳоуддин Валад ваъзлари Бағдодда бошланди. Баҳоуддин Валад дарслари билан кӯплаб одамларни ӯз атрофида йиғган эди. Жалолиддин бу манзараларни мушоҳада этар экан, Балхдаги дарс мажлислари эсига тушарди.
Ӯша замонда Рум Салжуқийлар хонадони намояндалари минтақада ҳукумат қилишарди. У замонда бу ер форс маданияти ва форс тили маркази ҳисобланарди.
Жалолиддин Балх ва Хоразмга муғуллар бостириб кирганлари ҳақида баъзи хабарларни эшитиб, шунга англаб етдики бошқа ватанига қайтиб боролмайди. Бу ҳолатдан ӯта ғамгин эди. Аммо турар жойларида форс тилида сӯзлашадиганлар кӯпчилиги унга руҳия берарди.
Жалолиддин оиласи Бағдодда бир муддат иқомат қилгандан сӯнг яна сафарга чиқишди. Жалолиддин бу вақтда 14 ёшда эди. Бу сафар у учун ҳаёт сабоқлари эди.
Улар бир мудда Шом турли шаҳарларида туришди ва ҳаж маросимларидан сӯнг Баҳоуддин Валад бошқа воизларга ӯхшаб, доим бир шаҳардан бошқа шаҳарга борарди.
Бир шаҳардан бошқа шаҳарга бориш Жалолиддинга шу фурсатни берардики араб адабиёт ва тилини яхши ӯргансин. Жалолиддин оиласи ниҳоят бугунги Туркиянинг Лоранда шаҳрида истиқомат қилишни ихтиёр этди. Лоранда Баҳоуддин Валаднинг ҳаёт кечириш ва илмий фаолияти учун муносиб бир муҳитни муҳайё этган эди. Лоранда ҳокими Султон Алоуддин Кайқубодга тобе бӯлиб, Баҳоуддин Валад ва унинг оиласи ва муридларини яхши қабул қилди ва бир мадрасани ҳам унинг номига қӯйди.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom
Лоранда гӯзал бир шаҳар бӯлиб, унда Византия ва ҳатто қадимий Юнонийлар замонидан тарихий асарларни кӯриш мумкин эди. Лоранда шаҳрининг самимий сокинлари ва ром муҳити қариликка етган Баҳоуддин Валадга илмий фаолиятини юритиш учун солим бир муҳитни вужудга келтирган эди.
Ҳақиқат шуки, Румий ӯз шеъриятида олий қадриятларни васф этиб, ирфон олами ҳақиқатларини баён этар экан, унинг ӯз ҳаёти ҳам руҳоний бир йӯналишда, унинг болалигидан бошлаб жараён олганди. Ва бу шеърни Мавлавий куйламади, балки яшади. Мавлоно ӯз шеър ва ғазалларида на фақат олий ирфоний ҳақиқатларни куйлаган, балки бу ҳақиқатларни ӯз ҳаётида ҳам татбиқ этди.
Румий ижоди юксак бадияти билангина эмас, балки мантиқ кучи, фалсафий фикрларга бойлиги билан ҳам катта таъсир кучига эга.
Тасаввуф оламининг султони Жалолиддин Румий кузатишларида одамлар бир-биридан бойлиги, ирқи, дини, насли-насаби билан эмас, балки инсонни комилга нечоғлик интилишлари билан фарқ қилади. Комилликка интилаётган ҳар бир инсон ўз меҳнат самараси, қобилиятига яраша эриша олади.