Тожикистонда исломбадбинлик жараёнининг кучайишини таҳлил этиш(5)
Тожикистонда исломбадбинлик жараёни
Ҳақиқат шундан иборатким, Шўролар Иттифоқининг парчаланишидан кейинги йилларда совет республикалари ҳавзасида мусулмон жамиятининг йўли коммунистик ҳокимиятнинг 70 йил ҳукмронлик қилган йиллардан кейин ислом динини қайтадан тиклашга қаратилган эди. Аммо мусулмон давлатининг аксарияти жумладан Тожикистон секуляризмга устувор бўлиб қолган эди. Тожикистонда тинчлик бўйича битилган шартномадан бир неча йил ўтишидан кейин ушбу мамлакатнинг ҳокимияти халқнинг исломга тамоюл этишлари ва ҳамда ушбу мамлакатда ислом динининг энг машҳур сиёсий ташкилоти унвонида Тожикистон исломий наҳзат партияси билан уч йил муроса қилганларига қарамасдан бу муросага якун берди. Ва ислом динининг фаолларига нисбатан босим ўтказиш ва ҳамда жамиятда исломий намуналар учун чеклов қуйишни ижод этишни бошлади. Секинлик билан ушбу фаолиятларини ўз авжига етказди. Бу сиёсатнинг ёмон оқибатларини ҳам Тожикистоннинг ички вазъияти ва ҳамда хорижий сиёсатларида мушоҳида этиш мумкин. Бу хусусда Тожикистонда асил исломнинг ривожланиши учун заминаларнинг чекланишига ишора этиш мумкинким, ўзи ўзича ушбу даврнинг биринчи йилларида ваҳобизм ва охирги йилларда эса ИШИД террорчи гуруҳ каби ҳодисаларнинг ривож-равнақ топиши учун заминаларни вужудга келтирди.
Тожикистонда оташкесим тўхтатилиши ва тинчлик шартномасининг имзоланишидан кейин бошланган "давлат ва миллатни яратиш"-нинг мантиқий ва сиёсий жараёни ушбу мамлакат давлатининг исломбадбинлик сиёсатларини қуллаши таъсирида шиддат билан зарба кўрди ва охири Тожикистон давлатининг исломбадбинлик сиёсати шунингдек ушбу мамлакатнинг хорижий ва Эрон билан муносибатларига ҳам салбий таъсир етказди.
Тожикистонда исломга тамоюл этиш ва ислом динининг ҳозирги вазъиятини ва мусулмонларнинг маданий марказлари, масжидлари, исломга тамоюл этадиган партиялар ва гуруҳлар, жараёнлар ва фуқаролар учун давлатнинг чеклов қуйиши ва тўсиқликлар яратишини таҳлил этиш шуни кўрсатадиким, ҳокимият Тожикистонда Ғарб маданиятининг ривож-равнақ топиши ва секуляр тафаккур шаклининг тарафдори бўлиши ушбу мамлакатда исломбадбинлик ва ислом билан душманлик қилишнинг асосий омиллардиан саналади.
Республика президенти Имомали Раҳмон ҳамда диний ва маданий ишлар бўйича органлар жумладан диний ишлар бўйича комитет, давлат хавфсизлик комитети , ички ишлар вазирлигининг расмийлари, полиция, олий уқув юртларнинг раҳбарлари ва Тожикистон уламоларининг кенгаши исломий ҳаётни қабул қилмайдиган йўлда қарор олишди. Совет Иттифоқидан боқий қолган бошқа республикаларида ҳам бундан тизим мавжуд бўлиб, ушбу мамлакатлардаги маънавий ва диний ишларга тегишли тизимларда бундай бир бирига ўхшаш жараёнлар кўзга ташланади. Таҳлилчининг фикрига кўра, бундай ўхшашлар шуни кўрсатадиким, коммунистик идеология ва тизимининг фикрий қолдиқлари ушбу ҳавзада исломга қарши жорий этилган сиёсатларида муҳим рол уйнайди. Аммо ушбу ҳавзада исломбадбинликка тегишли намуналар ва ушбу мамлакатларда мавжуд бўлган далиллар шуни кўрсатадиким, айрим мамлакатлар жумладан Тожикистон, Ўзбекистон каби мамлакатлар бошқа мамлакатларга қараганда ислом ва исломбадбинлик жараёнига нисбатан босим ўтказишмоқда.
Таҳлилчига кўра, Тожикистон исломга қарши қонун ва қарорларни тасдиқлаш нуқтаи назаридан ва ҳамда исломий жараёнлар билан ёндошишда идеологик марказлар ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш, бостириш усуллари ҳамда Ғарб ҳаёт усулини ривожлантириш ва Ғарбда ислобадбинлик жараёнларидан таъсирланиш нуқтаи назаридан Озарбойжон ва Ўзбекистон билан ўхшашларга эгадир. Тожикистонда ҳоким қудрат тинчликдан ушбу мамлакатда исломга бўлган тамоюллар мавқеини заифлантириш учун бир восита унвонида баҳраманд бўлмоқда. Албатта Тожикистонда исломбадбинлик мафҳуми Тожикистоннинг исломий наҳзат партияси билан ушбу мамлакат давлатининг муносибати янада кенгроқ маънони касб этади ва ҳақиқатан ҳам Тожикистоннинг исломий наҳзат партиясига зарба бериш ушбу мамлакатда исломбадбнликнинг намунаси саналади.