Январ 07, 2018 14:47 Asia/Tashkent

Мавлононинг аксар муридлари Шамсдан нафратланишарди. Улар фақат Мавлоно кӯз олдида Шамсга хуш муомала қилишарди. Аммо агар уни якка ҳолда кӯриб қолишса, ӯзларича унга ёмон сӯзлар дейишарди. Бир бегона ва овора кишининг Мавлононинг кӯнглига ӯзини жойлаштирганидан ғазабланишарди. Ҳатто уларнинг баъзи бири уни ӯлдириш билан ҳам қӯрқитишарди.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда ҳам Мавлоно ҳаёт қиссасига идома берамиз.

Мавлононинг аксар муридлари Шамсдан нафратланишарди. Улар фақат Мавлоно кӯз олдида Шамсга хуш муомала қилишарди. Аммо агар уни якка ҳолда кӯриб қолишса, ӯзларича унга ёмон сӯзлар дейишарди. Бир бегона ва овора кишининг Мавлононинг кӯнглига ӯзини жойлаштирганидан ғазабланишарди. Ҳатто уларнинг баъзи бири уни ӯлдириш билан ҳам қӯрқитишарди.

Жалолиддин бу даврлар ичида халойиқ ўртасида Мавлоно бўлишга ҳам, буйук бир уламо бўлишга ҳам улгурганди. Табийки у Шамс билан учрашгандан сўнг улар ўзларининг дунёларига шўнғиб кетгандилар, улар гўё сўз ва маънодек бирлашдилар. Мавлоно ўз шогирдларидан, мадрасаю масжиддан ҳам анча узоқлашди. Ҳар қанча бу икки шахсни дўстлиги ошса худди шундай халойиқнинг ҳам нафрати Шамсга нисбатан ортиб борарди. Бундай вазият халойиқга хуш келмади. Улар Шамсни йўқ қилиш пайига тушдилар, чунки энди Мавлононинг суҳбатлридан улар бебаҳра қолгандилар.

Бу душманлик ва бадбинликлар охири Шамс 643 йили Қонияни тарк этишига мажбур қилди.

Шамс Қониядан номаълум томонга жӯнаб кетди. Бу хабарни эшитиб Мавлононинг муридлари хурсанд бӯлишди. Улар Мавлононинг кӯнглини ӯзига жалб этган бу бегона ва оворанинг чиқиб кетишидан хурсанд эдилар. Улар худди бир даҳшатли уйқудан уйғонгандек эдилар.

 Энди эса Шамс Қонияни тарк этган бӯлиб, улар ӯз устози таважжуҳини қайта ӯзларига жалб этишга киришишди. Муридлар Мавлоно яна қайта мадрасада дарс беришга идома беради деб умид қилишди.  

Аммо Мавлоно худди ёруқ кунда қуёшини йӯқотгандек батамом маҳв бӯлиб, беқарор юрарди.

Шамс Табризий ҳақиқатда Жалолиддин Балхий учун диний ва илмий жуда кўп муаммоларни калитини топиб берган. Унинг қалбида адабий фикрлар, шеър ва шоирлик эҳсосларини уйғотди.

Айтишларича Мавлоно Шамс билан учрашгунга қадар шеър айтмаган, Шамс Табризийда кўрган илоҳий ишқнинг туғёни унинг қалбида шоирлик уруғини сочди. Бу эса ўз навбатида уни дунёнинг буюк шоирлари қаторига олиб чиқди. Ҳозирги кунда эса “Девони кабир” ёки “Девони Шамс Табризий” бутун дунё ошиқлари қалбидан жой олиб бўлган. Дарвешсифат ва қаландармашраб ориф Шамс билан учрашиб қирқ кунлик чилладан сўнг у ўзини шеърнавислик, шеърхонлик ва рақси Самоъ базмига бағишлади.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

У тамоман ўзгариб тадрис ва масжидни ҳам тарк этиб, туну кун ғазал ёзар, шеър айтар, рақс тушар гўёки у шу Самоъда Ҳаққ жамолини кўришга муяссар бўлар эди. Жалолиддин Румий бу машрабсимон ва дарвешсифат Ориф жамолида кўрган оламни забт этувчи ишқ воситасида улвий оламининг асрорларига эришмоқда эди.

Олимлар Жалолиддин Румийнинг фалсафий ирфоний йўналишда устувор қадам қўйишига Шамс Табризийнинг ўрни жуда катта деб билишади. Албатта у дастлабки билимларни ўзининг отасидан олган, шариат асослари, фиқҳ, калом илмларини пухта ўрганди. Отсидан кейин эса унинг шогирдлари Бурҳониддин Термизий, Дамашқ донишмандларидан ва бошқалар унга табиий ва адабий фанлардан дарс берганлар.

Жалолиддин Румий қирқ ёшигача каломнинг турли хил фанларини, яъни фиқҳ, мантиқ, риёзиёт, тарих, ҳадис адабиёт, фалсафа,тасаввуф ва тилни (араб) пухта эгаллади. У бу билимларини дунёвий билимлар асосида мустаҳкамлаб Қуниянинг катта мадрасаларидан (университет) бирида 400 нафардан ортиқ талабаларга дарс берди.

Ҳурматли тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.