апрел 05, 2018 13:41 Asia/Tashkent

Бугунги кунда дунё мамлакатларидаги барча давлатларнинг диққат-эътиборига қарор олган энг муҳим мавзўларидан бири бу умумий саломатлик мавзўси саналадиким, устувор ривожланишни амалда татбиқ этишда ўзига хос муҳим рол уйнайди.

 Соғлиқни сақлаш ташкилоти Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкилотлари жумласидан ҳисобланадиким, ўз мақсадига эришиш ва бу ҳам бўлса барча одамлар ўз-ҳақлари, яъни саломатликдан энг олий даражада фойдаланишлари учун ташкил этилган. Бу мақсадларни ҳаётда татбиқ этиш учун бу ташкилот 1950 йилдан кейинги йиллар давомида халқаро саломатлик мавзўсига дунё аҳлининг диққат-эътиборини жалб этиш учун ҳар йили 7 апрел кунини соғлиқни сақлаш куни унвонида кутиб олишни эълон қилди. Бу йўлда ва саломатлик ҳавзасига тегишли бўлган мавзўларни таъкидлаш мақсадида ҳар йили соқлиқни сақлаш ташкилоти халқаро соғлиқни сақлаш куни учун махсус шиорни эълон қилади. Бу ташкилот жорий 2018 йил учун эълон қилган шиори “Соқлиқ барчага тегишли”, яъни ҳар бир маконда барча учун умумий саломатликни таъминлаш деб номланади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, жамоат саломатлигини таъминлаш жиддий қадам ҳисобланади ва бу мақсад агар амалда татбиқ этилса, халқ ҳам ўлим ва касалликларнинг энг муҳим сабабларига тегишли бўлган хизматларни қўлга киритиш имконига эга бўлишади. Ҳамда улар фойдаланадиган хизматларнинг кайфиятидан ишонч ҳосил қилишади. Бинобарин жамоат саломатлигини таъминлаш соқлиқни сақлашнинг барча томонларини пулсиз таъминлаш маъносида эмас, балки барча одамлар ва жамиятлар керакли саломатлик хизматларини молиявий ранж-азоб тортмасдан топиш маъносидадир. Шунинг учун жамоат саломатлигини таъминлаш фақат шахсларни тиббий даволаш маъносида эмас, балки бутун жамият учун тиббий хизмат кўрсатиш маъносидадир. Масалан фторни сувга аралаштириш ёки касалликларнинг тарқалиши сабабига айланадиган пашшаларнинг яшайдиган муҳитларини назорат қилиш ҳам жамоат саломатлигига кўмак берадиган хизмат кўрсатиш жумласидандир.       

Шак-шубҳасиз, дунё миқёсида жамоат саломатлиги мавзўсига аҳамият қаратиш устувор ривожланишни амалда татбиқ этишда унинг муҳим рол уйнаши ва аҳамиятга эга бўлишини баён этиш ва ижро этиш учун керакли ва яхши имконият ҳисобланади. Барча мамлакатлар жамоат саломатлигини таъминлаш ва уни ривожлантириш учун турли лойиҳалар ва дастурларни ижро этишга мажбур бўлсаларда, аммо ривожланиш ва иқтисодий ривож-равнақ топиш, бойлик нуқтаи назаридан мамлакатлар орасида мавжуд бўлган фосила ва жаҳондаги воқеийлик шуни кўрсатадиким, жамоат  саломатлигига эришиш бирбиридан фарқ қилади. Ва ҳалигача жаҳон халқларининг аксарияти тиббий даволаш хизматларига эга бўлишдан маҳрум бўлиб қолишган. Ҳозирги кунда камида ер куррасидаги халқларнинг ярими керакли соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш қудратига эга эмаслар. Соқлиқни сақлаш ташкилотининг берган статистик маълумотларга кўра, тахминан 100 миллион нафар киши мажбурий равишда ўз ҳисобларидан соқлиқни сақлаш хизматларининг харажотини тўлаш учун қашшоқлик босими остида ҳаёт кечиришади ва бир кунда бу  мақсад учун икки доллар ёки ундан ҳам камроқ пул сарфлашга мажбур бўлишмоқда. 800 миллион нафар эса, яъни тахминан дунё жамиятининг 12 фоизи минимал даражада ўз оилаларининг бюджетининг 10 фоизини ўзлари ёки оила аъзоларининг саломатлиги учун сарфлашади. Яъни улар “ҳалокатли харажатлар”-га юзмаюз бўлишади.         

Шунингдек амалга оширилган таҳлиллар шуни кўрсатадиким, кўп минтақалар, айниқса устувор ривожланиш кўрсатгичларида энг оғир вазъиятда қарор олган мамлакатлар саломатликка тегишли белгиланган мақсадлар заминасида катта кескинликларга юзмаюз бўлишган ва бу камчиликлар вужудга келишининг сабабларидан бири бу саломатлик кўрсатгичларига дунё жамиятларининг эга бўлиш заминасида соғлиқни сақлаш хизматларининг тенгсизлигидир. Охирги йиллар давомида амалга оширилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар агарчи дунё жамиятининг 19 фоизини ташкил этсаларда, аммо дунёнинг умумий саломатлик харажотларининг 85 фоизини ўзларига ихтисос беришади. Ҳолбуки, дунё жамиятининг 10 фоизини ташкил этадиган африкалик мамлакатлар жаҳон соғлиқни сақлаш харажатларининг 3 фоизидан баҳраманд бўлишади. Халқаро соқлиқни сақлаш ташкилоти олиб борган таҳлилларида мунтазам равишда 9 та кўрсатгичларни ўз назорати остига олади. Жумладан ҳаётга умид қилиш, махсус касалликлардан келиб чиқадиган ўлимлар, инфекцион касалликлар, саломатликни эҳтиёт қилиш хизматларини таъминлаш, юқори қон босими, тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни истеъмол этиш, носоғлом сувдан фойдаланиш, тозалик ва гигиена каби хатарли омиллар, соғлиқни сақлаш системалари, соқлиқ соҳасига сарфланадиган харажатлар, соқлиқни сақлаш ва даволаш хизматларига дору дармонларни тенгсиз тақсимлаш, ижтимоий, иқтисодий ва жамият ўзгаришлари ҳақидаги кўрсатгич ва маълумотларни ўзига қамраб олади. Бу ташкилот мунтазам равишда саломатлик ва соғлиқни сақлаш заминасида ушбу ташкилотга 194 та аъзо мамлакатларнинг ривожланишлари жараёни ҳақида ҳисоботни тақдим этадиким, бундан кўзлаган мақсад милодий 2030 йилгача Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг энг юқори устувор мақсадларига эришишдан иборат. Охирги ун йилликлар давомида жамоат саломатлигини сақлаш заминасида кўзга ташланадиган даражада ривожланган мамлакатлардан бири бу Эрон ислом Жумҳурияти ҳисобланади. Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг бу заминада баён этилган кўрсатгичлар заминаси доирасида Эронда саломатлик ва соғлиқни сақлаш вазъияти ҳақида  берган ҳисоботи шуни кўрсатадики, Эрон энг муҳим заминалар, жумладан оналар ўлими заминасида оналарнинг ўлимини 96 фоизга камайтиришга муваффақ бўлган. Чунончи Эрон бу заминада Ўрта Шарқ мамлакатларининг энг мувафаққиятли мамлакати унвонида тан олинган. Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг нуқтаи назарига кўра, Эрон саломатлик ва соғлиқни сақлаш хизматларини юксалтириш заминасида ҳаётга умид қилишни 83 фоизга етказган.