апрел 12, 2018 09:54 Asia/Tashkent

Азизлар, эртага 25 фарвардин ойида 6-чи  ва 7-чи асрнинг  бошланишида  (милодий асрнинг 12-чиси ва 13-чи асрнинг бошланиши ) Эроннинг  машҳур орифи ва шоири, Шайх  Фариддудин Аттор Нишопурийнинг улуғлаш кунига туғри келади.

Азизлар, эртага 25 фарвардин ойида 6-чи  ва 7-чи асрнинг  бошланишида  (милодий асрнинг 12-чиси ва 13-чи асрнинг бошланиши ) Эроннинг  машҳур орифи ва шоири, Шайх  Фариддудин Аттор Нишопурийнинг улуғлаш кунига туғри келади. Ушбу шоирнинг тўғилган кунига бағишланган  маросим ҳар йили, Эроннинг илмий марказларида, айниқса бу машҳур шоир таваллуд топган Нишопур  шаҳарида кенг нишонланади. Биз ҳам  бу буюк эронлик ориф ва шоирга нисбатан ўз ҳурмат эътиборимизни баён айлаш учун мазкур адибнинг ҳаёт ва фаъолияти, ҳамда унинг асарлари билан қисқача бўлсада,сизларни  таништиришга сайъ-ҳаракат қиламиз. Бу эшитиришнинг охиргача биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз.

Аттор Нишопурийнинг ҳаёти ва фаъолияти ҳақида аниқ  маълумотлар бизга  етиб келгани йўқ. Фақат шуни биламиз ки у ҳижрий-қамарий 530-чи ё 531-чи йилларда Нишопур шаҳрида таваллуд топган. Аттор ўз асрнинг барча билимларидан баҳраманд эди ва турли мамлакатларга кўп сафар қилгани сабабли ката тажрибага эга бўлди. У ўз асрнинг машҳур орифлари ва олимлари  билан танишиб,  уларнинг кўп таълимотларидан  баҳра олди. Ёшлигидан бошлаб, Аттор  ирфоний тасаввуф ва маънавий камолот йўлини  ўрганишга қизиқиш зоҳир этди ва ҳаққнинг сир- асрорини дарк этиш учун,  умрининг кўп вақтини  ҳақиқатни тушуниб етишга  сарфлади. Ўз сайъ-ҳаракатларининг самарасини  эса шеър ва наср қолибида , маърифатни севадиган ва излайдиган мухлисларга тақдим этди. Эрон адабиёти таърихида, Атторни энг машҳур ва номи маъруф бўлган ҳаким ва  шоирлардан деб билиш керак. Ундан боқий  қолган  шеърларга бир назар ташласак, у ирфоний  таълимот ва мақсадларини шеър  қолибида содда,  тушунарли, равон , оммабоб ва аниқ тилда баён этган . Ундан мерос қолган барча  асарларда, ирфоний тасаввуф ва маънавий камолот йўли баён этилган.

Аттордан  кўп асарлар, жумладан  "Иллоҳийнома",  "Мусибатнома", "Асрорнома"," Мантиқ-ут-Тайр", "Тазкират-ул Авлиё", қасида ва ғазалиёт тўплами мерос қолган. Аттор мазкур асарларни барчасини содда ва равон тил билан баён этган.                                                 

Атторнинг мерос қолган асарларини тадқиқот этган олимлар, шу хулосага келдиларки, унинг шеърлари халқни ҳидоят этиш учун ёзилган шеърлар ҳисобланади. У Оллоҳ таъолонинг зотини ўрганиш ва тавҳид йўлига халқларни ҳидоят этиш учун  барча ҳиммат ва маҳоратини сарфлади.

Аттор  "Мусибатнома" асарини маснавий қолибида ёзган. У ушбу китобда, инсон уша дунёга келишидан бошлаб, то ёшлик даврига етгунича ва ҳақиқатни топиш  натижаси бўлган дунё ҳақида фикрлашича, инсон хилқати яратилишининг кайфияти ҳақида фикр баён этган.

У ушбу асарда ирфоний тасаввуф ва маънавий камолот йўлининг турли  марҳала ва даражаларини зикр этган.

"Илоҳийнома" китобида Аттор инсон  сир-асрорларини кашф  этишга сайъ-ҳаракат қилган. У мазкур китобда содда тил билан  ўз моҳиятига нисбатан инсоннинг маърифати қандай бўлишининг достонини шарҳ ва изоҳ берган.

Панд-насиҳатдан иборат  ҳикоятлардан фойдаланиб, инсонга камолот ва энг олий даражага етиш йўлларини кўрсатган.

Аттор  "Асрорнома" маснавийсида содда тил ва аниқ баён этиш  йўли билан ирфоний ҳақиқатларни изоҳ берган ва китобнинг ҳар бир қисмини ирфоний усулларнинг аслига бағишлаган. У чиройли афсона ҳикоятлардан фойдаланиб,  бу маъноларни баён айлаган.

"Мантиқут-Тайр" Аттор Нишопурийнинг  энг муҳим ва энг жозибали, кўркам, ўзал ва чиройли асарларининг жумласидандир.  Аттор "Мантиқ-ут-Тайр" асарида ўз ҳиммати ва маҳоратини халқни ҳидоят этишга сарфлаб, инсонни ваҳдат, бирликка, ҳамжиҳатлик ва шуниндек ҳар қандай таасубдан узоқда бўлишини ҳидоят этишга сайъ-ҳаракат қилган.

Китобнинг асл мундарижасини  қушларнинг жамъияти ва раҳбарни сайлаб олиш учун бир жамият ташкил этишдир. Кўп баҳс мунозара этишдан сўнг, охири қушлар сафар қилишга қарор қилишади ва симурғни  топиш ва ҳақиқатга етиш учун йўлга чиқишади. Ҳуд-ҳуд қуши доно ва дунё кўрган қуш бўлиши сабабли ва Сулаймон пайғамбар билан кўп сафарларга чиққани учун сафарда қушларни ҳидоят этишни ўз  зиммасига олади.

Жаҳонда ўзига хос муаммо ва қийинчиликларга эга бўлган ҳар бир уша қушларни  ҳақ ва ҳақиқат томон, яъни симурғга етказиш учун ҳидоят этади.

Бу китоб ҳақиқатан ҳам  бир ирфоний қаҳрамонлик ҳаммосаси ҳисобланади. Мазкур китоб  солик йўлида учрайдиган турли муаммолар  ва хатарларни зикр этишни ўзига қамраб олган. "Мантиқ-ут-Тайр" художўйлик арвоҳининг ҳаммосаси ва ҳақиқатни изловчиларнинг қаҳрамонлик китоби ҳисобланади. Аттор "Мантиқ-ут-Тайр" китобида инсониятнинг табақа  ва тоифаларининг хилмахил эканлигини  ҳайратанга келтирувчи диққат ва қисқа  шакл қолибида, қушларни тилга киритган. У ҳар бир қушни  инсоннинг ямон хислати деб билади. Ушбу хислатлар эса, маънавий камолотга етиш учун тўғон бўладиган хислатлар ҳисобланади.

Ривоятларга кўра, Эроннинг машҳур шоири  ва орифи ҳижрий-қамарий 618-чи ёки 626 йилда (милодий ҳисоб билан 1221 ёки 1228 йилда,) муғулларнинг  ҳужуми натижасида шаҳодатга етди.

Оллоҳ таоло ушбу буюк шоирнинг руҳини шод айлаган бўлсин!