Биз билан Эронга келинг
Турбати Ҳайдариядаги тарихий ёдгорликлар
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.
Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек,
Хуросони Разавий вилоятининг муҳим совғаларидан бири заъфарон ҳисобланади. Мазкур вилоятда етиштириладиган заъфарон бутун дунёда донг таратган. Сапсаргулдошларга мансуб кўп йиллик ўтсимон туганак пиёзли ўсимлик. Эрон , Ҳиндистон, Покистон, Хитой, Жанубий Европа, Озарбайжонда катта майдонларда экилади.
Заъфарон тўқ қизил ва жигар ранг-қизил, майин ингичка ипга ўхшаш бўлиб, орасида сариқ рангли бир нечта толалар бир-бирига ўралиб, чирмашиб турган ўсимлик гули оналикларидир. Таомни ўзига хос майин, хуштаъмлик ва ноёб аралаш ўткир аччиқ-ширин мазали қилишга заъфароннинг битта ингичка толаси ҳам етарли бўлади. Нозик дидли хўрандалар заъфарон қўшилган таом мазасини янги ўрилган ўт, темир-асал таъмини беришини таъкидлашади.
Пазандачиликда заъфарон суюқ овқатлар, балиқ, гўштли, сабзавотли таомлар ва ширинликлар пиширишда уларга нозик таъм, доривор мазаси, чиройли олтин ранг бериш учун ишлатилади. Заъфаронни чой, кофе ва алкоголсиз ичимликларга қўшилса, инсонни тинчлантириб, осойишталик бағишлайди.
Ҳар йили бутун дунё бўйича бор-йўғи 300 тонна заъфарон етиштирилади. Кўриб турганингиздек, мазкур усул жуда машаққатли бўлгани учун заъфарон Ўрта асрлардан буён баҳоси тушмаган ягона зиравор ҳисобланади.
Турбати Ҳайдария 150 тоннадан кўпроқ заъфарон ишлаб чиқаради ва дунёда бу соҳада биринчи ўринни эгаллайди. Эрон умумий ҳисобда 170 тонна заъфарон ишлаб чиқариб, жаҳон мамлакатлари бўйича етакчи ўринларни эгаллайди. Эронда ишлаб чиқариладиган заъфарон ўсимлигининг катта қисми Хуросони Разавий вилоятининг ҳиссасига тўғри келади. Айтиш лозимки, Турбати Ҳайдария туманининг ўзи дунё заъфаронининг 90 фоизини ишлаб чиқаради.
Турбати Ҳайдария туманида ҳам кўплаб тарихий ёдгорликларни кўриш мумкин. Қожор даврида қурилган Абу Саъид Абулхайрнинг мақбараси шулар жумласидандир. Мазкур мақбара шамсий 1384 йилнинг 5-тир ойида Эрон Миллий мероси рўйхатига киритилган.
Абу Саъид Абулхайр номи билан машҳур бўлган эронлик машҳур ориф ва шоирнинг тўлиқ номи Абу Саъид Фазлуллоҳ бин Абулхайр Аҳмад бўлиб, у ҳижрий-қамарий 357-440 йилларда яшаган. Абу Саъид Абулхайр орифлар орасида ўзига хос мақом ва обрўга эга бўлган ва ирфоний шеърларни ёзган биринчи шоирлардан ҳисобланади.
Унинг мазмунли ва орифона шеърлари сон жиҳатидан кам бўлса ҳам, форс адабиётида Мавлавий ва Хайём каби буюк шоирларнинг шеърлари қаторида ўрин олган. Ирфоний тафаккурнинг тарихида эса у етакчи ўринларни эгаллайди. Уни буюк эронлик орифлар Мансур Ҳаллож, Боязид Бастомий ва Абулҳасан Харқоний билан бир қаторда туради. Шаҳобиддин Абу Хожа ас-Суҳравардий тасаввуфдаги суҳравардия тариқатининг асосчиси ва буюк файласуф ушбу орифларни қадимий фалсафа ва хусравоний ҳикматларнинг давомчилари дея атаган эди. Айтиш лозимки, Шайх Ишроқ тахаллуси билан машҳур бўлган абулфутуҳ, ҳаким, файласуф, ёзувчи, мутакаллим Шайх Шаҳобиддин фиқҳ усули ва ҳикмат илмини ўрганганидан кейин ҳикмат ва фалсафа илмида пешволик қилди. Зийраклилиги, хотирасининг қучли бўлиши ва эзгу қарашга эга бўлгани боис ўз замонининг кўпгина илмларида устодлик даражасига етган эди.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган ярим соатлик тонги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Ҳижрий-қамарий 513-618 йилларда яшаган машҳур ориф ва ҳайдария фирқаси асосчиси Қутбиддин Ҳайдарнинг мазори Турбати Ҳайдария шаҳрининг ичида жойлашган ва ва ушбу мақбара Сафавийлар давридан қолган обидалардан ҳисобланади. Мазкур мақбара баланд айвон, кириш йўлаклари, гунбаз ва хонадан иборатдир. Гунбаз остида бўлган хонанинг масоҳати 100 метрни ташкил этади ва ташқи кўринишда унинг нақшаси хочни эслатади. Қабр уcтида ёғочдан қурилган панжара ё зариҳ ҳижрий- қамарий 987 йилда қурилган. Кириш йўлаги охирида меҳроб ҳам мавжуд. Йиллар давомида ушбу мақбара биносига катта эътибор қаратилган ва кўплаб таъмирлаш ишлари ҳам амалга оширилган.Турбати Ҳайдария тумани жуғрофик мавқейи сабабли жозибали табиий манзараларга ҳам эгадир. Туман шимолида жойлашган юқори ва пастки Кома боғлари, Ҳисор ва Санубар дарёлари, Рудмаъжaн шаршараси, ов қилиш учун мавжуд жойлар Турбати Ҳайдариянинг табиий жохибаларидан ҳисобланади. Шаҳарнинг дам олиш жойлари эса ”Миллий истироҳат боғи” ва “Пешкўҳ” ўрмонли парки ҳисобланади. Қўриқланган табиий минтақалар эса Турбати Ҳайдария туманининг шарқида Зова тумани тепаликларида жойлашган. Қўриқланган ушбу минтақаларда турли ёввоий ҳайвонлар ва нодир қушларни кўриш мумкин. Кийик, тоғ эчкиси, бўри, сиёҳсина аталувчи жонвар, қарақовул, бургут ва бошқа мавжудотлар мазкур минтақада яшаш учун қулай шароитларга эга.
Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.